Namangan davlat universiteti Jismoniy madanyat fakulteti Jismoniy madaniyat yo’nalishi



Download 24,29 Kb.
bet1/2
Sana17.07.2022
Hajmi24,29 Kb.
#814648
  1   2
Bog'liq
баённома № 15 16.12.2021


Namangan davlat universiteti
Jismoniy madanyat fakulteti
Jismoniy madaniyat yo’nalishi


Jismoniy madaniyat JSM-GR-21 -guruhi talabalari
2021-yil 16-dekabr kuni o'tkazilgan “Mustaqillik darsi”


BAYONNOMASI № 15


Mavzu: “АДАБИЁТГА ЭЪТИБОР – МАЪНАВИЯТГА, КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР”

Адабиёт – сўз санъати сифатида қитъаларни қитъаларга боғловчи беназир ва бебаҳо маънавият дастурхони. Президентимизнинг «Адабиёт ва санъат, маънавиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» мавзусида Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида бадиий маданият ва истиқлол мафкураси, ижтимоий ғоя ва ижодкор нуқтаи назари, адабиёт-санъатнинг халқ, Ватан олдидаги бурчи, истеъдоднинг миллат, жамият камолидаги масъулияти, ижод эркинлиги ва маънавият, ҳаёт ҳақиқати ва замонамиз қаҳрамони, адабиётнинг тарих, фалсафа, санъат, илм-фан, кино, театр, таълим-тарбия билан боғлиқ масалалари хусусида теран ва оҳорли фикр-мулоҳазалар билдирди. Бадиий-эстетик тафаккурнинг олис мозий воқелигини, буюк аждодларимиз кечмиши ва тақдирини ёритиш, замондошларимиз образини гавдалантириш, ёшларни юксак олижаноб идеаллар, башарий қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган ёрқин ҳаёт манзараларини акс эттириш юзасидан ғоят долзарб вазифаларни белгилаб берди.


Миллатнинг эстетик савиясини юксалтиришга, халқнинг маънавий талаб-эҳтиёжларини таъминловчи бадиий баркамол асарлар яратишга ундади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади».
Юртбошимиз ғурур-ифтихор сўзларида адабиёт – сўз санъатининг ижтимоий-эстетик идеали омухталашган. Қуруқ қошиқ оғиз йиртади, дейди халқимиз. Ҳар қандай ҳаракат, интилиш ғайрат-мақсадга қараб амал топади. Эзгу ният баракот боғларини бунёд этади. Бу – бир неча авлоднинг маънавий-ақлий, ижодий сафарбарлигини тақозо қилади. Ёруғ, катта идеалсиз кашфиётларга эришиб бўлмайди. Бир авлод вакиллари забт этишга қурби етмаган чўққиларга келгуси авлодлар етишади. Ватан равнақи, миллат маънавияти тараққиёти, истиқлол зафарлари китобини халқимизнинг улуғ фарзандлари ёзаётир. Ҳар бир авлод унга ўз сўзини, кўнглини муҳрлашга ошиқаётир. Қалбларга нақшланган эзгу умидлар образли ифодасини кутаётир. Ҳолва деган билан оғиз чўчимайди, албатта. Олма пиш, оғзимга тушь деган билан бадиий кашфиётлар восил бўлиб қолмайди. Ўзидан ўзи «пир» этиб учиб келиб кафтингга қўнмайди. Маънавият китобини бир неча авлод саркотиблари тилла ҳарфлар билан битгусидир.
Англашиладики, Президентимиз даъватлари, кўрсатмалари Истиқлол мафкураси, Халқ-Ватан манфаатлари билан йўғрилган. Уларнинг умумгуманистик, инсонсеварлик моҳияти ҳам шундаки, адибларимиз азму шижоати мафкуравий манфаатларга хизмат қилмайди. Мафкуранинг югурдаги, карнайчиси эмас. Аксинча, шахс эрки, миллат ҳуррияти, Ватан мустақиллигини мустаҳкамлашга сафарбар. Бир сўз билан айтганда, адабиёт заҳматкашларининг инон-ихтиёри халқ изнида. Мустақиллик манфаатларини юзага чиқаришдир.
Адибларимиз қалб амри билан ижод қилишади. Юраклари эса Ўзбекистоннинг ҳавоси, суви, тупроғи, оловидан нафас олади. Шу маънода, адибларимиз миллат ўчоғига чўғ тортар оловсеварлардир. Бадиият боғининг солик ва солиҳ боғбонларидир. Давлатимиз раҳбари ҳақли равишда таъкидлагандек, фикр қарамлиги тафаккур қуллигини юзага келтиради; маънавий мутелик қарамликнинг шумшик кўринишидир.
Эркинликка етишган шахснинг эрк дунёсини, қай тариқа яшаётган тарзи-психологиясини, маънавий-интеллектуал ҳаётини бадиий-фалсафий тадқиқ этиш адабиёт-санъат аҳлининг бош вазифаси. Юртбошимиз кечани кеча, кундузни кундуз демай улкан фидойилик намуналарини кўрсатаётган замонамиз қаҳрамонлари образини яратишликни устувор масъулият сифатида белгиламоқда. Бу – ҳаётимиз жонфидолари ақлий-ахлоқий дунёсини сўз сеҳри билан жонлантириш демакдир. Бу – истиқлол адабиётининг бадиий-эстетик, ижтимоий-фалсафий қадриятларини яратишга даъват демакдир. Бу ёлғонни бешигида йўргакланган шўровий сохта пафосдан халос бўлган инсоннинг кўнгил тарҳини, туйғу-тафаккур тарихини ёзишга сафарбар наслларга ишонч демакдир.
Юртбошимиз адабиёт-санъатнинг ижтимоий-эстетик идеали масаласига тўхталар экан, унинг шахс, миллат ва Ватан манфаатлари билан чамбарчас боғлиқлигини алоҳида таъкидлайди: «Адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор – бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт-маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ. Юксак идеаллар йўлида фидойилик кўрсатиб яшаш, ўзлигимизни англаш, ғурур ва ифтихор, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун бел боғлаб майдонга чиқиш – сиз, ижод аҳлига хос эзгу фазилат эканини ҳаммамиз яхши биламиз ва буни юксак қадрлаймиз».
Маънавият бир неча авлоднинг йиллар, ўн йиллар бадалидаги туйғу-тафаккур жамғармасини тақозо этаркан. Бу – заҳматкаш фидойи замондошларимизнинг қалб саховати, ақлий заковати, ахлоқий фазилатлари билан истиқлол бадииятини зийнатлашда зуҳур топади. Эртанги кунимизни ҳам обод, фаровон, чароғон этгувчи меҳнат жасоратларида кўрамиз. Кўриб – кўзлар қувнайди, туйиб – диллар яшнайди. Бунинг учун адибларимизга бадиий тўқиманинг зарурати, эҳтиёжи йўқ. Зеро, бугуннинг қаҳрамонлари адибларимиз кўз ўнгида. Шундоққина ён-атрофида умргузаронлик қилмоқда. Бунёдкорлик нашъу намосини сурмоқда. Ҳаётимизнинг ўзида, биз билан бир дастурхон атрофида чой ичяпти, нон ушатиб еяпти. Бу – воқеликни реалистик идрок ва ифода этишнинг кўркам намойишидир. Бадииятнинг янги саҳифасидир.
Турфа жамиятлар ижтимоий-сиёсий ғоялари билан бирда кар-кар керилиб, баъзан босар-тусарини билмай кўкрагига уриб, тарих саҳнидан ўтиб боравераркан. Фақат одам наслининг бахт-саодатини ёқлаган, инсонпарварлик идеалларига асосланган, Биру Борнинг ўзи ёрлақаган ҳаётсеварликнинг умри боқий экан. Умумгуманистик идеаллар, башарий маслак-эътиқодлар бани башар учун ибрат, сабоқ тариқасида яшаб қоларкан. Шу боис Президентимиз миллий мустақиллик келажагини ёритувчи порлоқ идеални зиёлилар заковатига топширмоқда.
Ҳар бир одам кимлигини, шахсиятини исм-шарифи англатгани каби, кишилик тарихида янги босқич саналган ҳар бир жамиятнинг ҳам ўзи танлаган ҳаёт йўли бор. Бу бошқа тириклик шеваларини такрорламайдиган, эътиқод-идеал мустақиллиги демакдир. Миллат, Ватан манфаатларига хизмат қилгувчи, орзуларини рўёбга чиқарувчи идеал офтоб мисоли халқ келажагини, йўлларини нурафшон этиб туради. Ахир, тоққа чиқмасанг, дўлона қайда! Одамнинг ўз мустақил фикрига, собит эътиқодига ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий-миллий қадриятларга эгалиги, шаклланган дунёқараши билан мустаҳкам иродаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Юртбошимиз талқинига кўра, жамият мафкураси шахс-миллат-Ватан манфаатлари вобасталигидан иборат. Адабиёт-санъатнинг барча-барча тармоқлари халқ идеалига, миллат-жамият манфаатларига, келажагига камарбаста. Хусусан, бадиий-эстетик тафаккур такомилини оладиган бўлсак, шахс-миллат-Ватан иқболи ва истиқболи мустақиллик мафкурасининг мағзини ташкил этади. Шу маънода адабиёт-санъат халқ ахлоқи ва идеали билан барҳаёт.



Download 24,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish