АБУ АЛИ ИБН СИНО
(980—1037)
Ш арқ дунёсининг буюк даҳо олими Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида тўғилган. Унинг отаси Абдуллоҳ асли Балхдан бўлиб, ибн Сино беш ёшга тўлганда оиласи билан Бухорога кўчиб келади. Турк ёзувчиси Иброҳим Огоҳ Чубукчининг маъ-лумотига қараганда, асли турк оиласидан бўлган ибн Синонинг отаси ниҳоятда ўқимишли киши эди. У «Иҳвон ас-Сафо» рисолаларини ва Исмоилия мазхабининг дунёқарашларини севарди. Бир куни Абдуллоҳ Ан-Нотилий деган фалсафани яхши билувчи бир зот билан танишганида ўғли ибн Синони шогирдликка олишини сўрайди. Ан-Нотилий бўлажак алломани ўз тарбиясига олади. Ибн Сино Арастунинг «Мантиқ»ини, Оклидеснинг «Аносир»ини, Батлимуснинг «Ал-Мажасти»сини шу буюк зотдан ўрганади. Бундан олдинроқ эса, Исмоил исмли бир зотдан фиқҳ илмидан таҳсил кўради. Ўн ёшдаёк «Қуръон»ни ёд олган ибн Сино устозларини шошириб кўядиган зукко бола эди. Фалсафа, мантиқ фалакиёт, табиий ва риёзий илмлар у жуда яхши биладиган билим сохалари эди. Булардан ташқари, Ислом тарихини муфассал ўрганди. Ўзи англаган даражада Исломиятни ҳам шархлай оларди»3.
Ибн Сино айниқса, тиббиёт илмига алохида меҳр қўйганди. Бу борада у христиан тиббиётшунос олими Исо бин Яҳё асарларидан кўп фойдаланган. Чунки у тибда тажрибаларга кўп аҳамият берган табиб бўлган. Қисқа вақт ичида ибн Сино табобат сохасида катта шуҳрат қозонади. Ибн Синонинг ўзи бу ҳақида қуйидагиларни ёзган эди:
« Тиб аслида қийин илмлардан эмас шу сабабдан мен қисқа муддат ичида бу соҳада шундай ютуқка эриша олдимки, ҳатто фозил табиблар ҳам менга келиб, мендан тиб илмини ўқийдиган бўлдилар. Беморларга ҳам қатнар эдим. Эришган тажрибаларим натижасида менга даволаш эшиклари шундай кенг очилдики, уни таърифлаб бўлмайди».
Ибн Синонинг обрў-еътибори кун сайин ошиб борганлигини бир неча эътиборли далиллар исбот қилади. Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур (976—997) оғир дардга чалинади. Уни даволашда ибн Сино фаол қатнашади ва бунинг эвазига у сарой кутубхонасида сақланаётган нодир китоблардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
1002 йилда Хоразмга боргандан сўнг, ўша даврнинг йирик маданият марказларидан бири бўлган Урганчда Маъмун академиясида фаоллик кўрсатади. Абу Райҳон Беруний сингари буюк олимлар билан хамкорликда ишлайди. 1017 йил Хоразмни Маҳмуд Ғазнавий босиб олгач, Ибн Сино Гургон амирлигига, у ердан Рай, Казвин шаҳарларига ўтиб, сўнг Ҳамадонга — бувайхийлар ҳукмдори Шамс ад-Давла хизматига (997—1021) киради. Ҳамадон амири Шамс ад-Давлани даволаган Ибн Сино вазирлик даражасига кўтарилади. Аскарлар орасида содир бўлган исён туфайли Ибн Сино зиндонга тушади. Аммо Шамс ад-Давла яна касалланганда зиндонбанд этилган буюк табиб иккинчи бор уни даволайди ва тағин вазирликка тайинланади.
Шамс ад-Давла вафотидан сўнг унинг ўғли Само ад-Давла тахтга ўтиради. Ибн Сино вазирликда қолишни истамайди. У Исфахон амири Алоуд-Давлага мактуб йўллаб вазифа сўрайди. Бу хатти-ҳаракати учун Ҳамадон ҳукмдори Ибн Синони зиндонбанд қилади. Орадан тўрт ой ўтгач, Исфахон амири Алоуд-Давла Ҳамадонни босиб олади ва Ибн Синони хибсдан озод этади.
Тинимсиз илмий мутолаа, шаҳарма-шаҳар дарбадарларча юриш, олимга нисбатан бир неча бор уюштирилган таъқиб ва зиндонлар, албатта, унинг саломатлигига таъсир этган эди. Ибн Сино 1037 йилда (хижрий 428) 57 ёшида вафот этади. Буюк қомусий олимдан жуда катта мерос қолган. Турли манбаларда улуғ мутафаккирнинг фалсафа, мантиқ, руҳшунослиқ адабиётшунослик шеърият, мусиқа, геология, минералогия, физика, математика, тиббиёт, фалакиёт ва фаннинг бошқа соҳаларига оид 450 дан ортиқ илмий асарлари қайд этилади. Бироқ бизгача Ибн Синонинг фақат 242 та асари йетиб келган, холос. Шундан 80 таси фалсафа, илоҳиёт ва тасаввуфга, 43 таси табобатга, 19 таси мантиққа, 26 таси руҳшуносликка, 23 таси тиббиёт илмига, 7 таси фалакиётга, 1 таси риёзиётга, 1 таси мусиқага, 2 таси кимёга, 9 таси одоб илмига, 4 таси адабиётга, 8 таси бошқа олимлар билан бўлган ёзишмаларга тегишлидир4.
Олимнинг фалсафага оид «Китоб аш-шифо» асарини ўз даврининг қомусий асарларидан десак муболаға бўлмайди. Унда мантиқ, табиий фанлар, риёзиёт ва илоҳиёт бўйича фалсафий ғоялар ўз аксини топган.
Яна бир фалсафага оид йирик асар «Ал-ишорот ва танбиҳот» («Ишоралар ва танбиҳлар») ҳисобланади. Унда фалсафанинг асосий масалалари қисқача бир тарзда баён этилган.
Форсдарий тилида ёзилган йирик фалсафий асарлардан бири «Донишнома» («Билим китоби»)дир. Ибн Сино бу асарида ўзидан олдинги ва ўз давридаги табиий фанлар ва фалсафанинг ютуқларидан фойдаланган ҳолда шундай бир фалсафий асар яратдики, бу асар Ўрта аср Шарқидаги назарий билимларнинг энг юқори чўққисига кўтарилди.
Ибн Синонинг табобат илми бобида қолдирган буюк мероси айниқса катта тарихий аҳамиятга эгадир. Унинг табобатга оид асарларидан 30 таси бизгача йетиб келган, шулардан асосийлари ўзбек тилига таржима қилинган. Улуғ ҳакимнинг табобатга оид шоҳ асари албатта «Китоб ал-Қонун фи-т-тиб» («Тиб конунлари китоби»)дир. Ибн Сино «Тиб қонунлари»ни беш китобга бўлган:
1-китобда табобатнинг умумий назарияси баён этилади.
2-китоб доришуносликка бағишланган. Унда ўсимлик маъдан ва ҳайвонлардан олинадиган 811 содда дорининг номини алифбо тартибида жойлаштирилиб чиқилган ва уларнинг таърифи келтирилиб, ҳар бири қайси дардга даво эканлиги изоҳланган. («Тиб қонунлари», 7- бет.) Ибн Синонинг даволаш услубида ишлатилган 396 доривор ўсимликдан 165 таси бугунги кунда тиббиёт фанида қўл ланилади. 110 таси собиқ СССР фармокологиясига киритилган эди.
3-китобда «Жузъий» касалликлар, яъни инсоннинг бошидан товонигача ҳар бир аъзосида бўладиган касалликлар, уларни аниклаш ва даволаш усуллари ёритилади.
4-китоб инсоннинг бирон-бир муайян аъзосига хос бўлмаган, балки бутун гавдасида юз бериши мумкин бўлган касалликлага бағишланган.
5-китобда мураккаб дорилар, яъни табиатда тайёр ҳолда учрамайдиган дармондориларни тайёрлаш тўғрисида фикр юритилади.
Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарининг жаҳоншумул тарихий ахамиятини шу нарсадан ҳам билиш мумкинки, бу китоб то ХВИИИ асрнинг охирларига қадар ҳам Ғарбий Европанинг тиббий ўқув юртларида асосий ўув қўлланмаси бўлиб хизмат қилган.
Шарқ оламининг таниқли мутафаккирларидан бўлган Низомий Арузий Самарқандий «Чор мақола» китобининг ИВ қисмида Ибн Синонинг табобатга оид ўн беш китобининг рўйхатини келтириб, сўнгида қуйидагиларни ёзган эди: «Агар (табиб) шуларнинг (китобларнинг — Р.Ш. Ш. К) ҳаммасини ўқишдан халос бўлмокчи бўлса, «Қонун»-нинг ўзи кифоя қилади»5.
«Тиб қонунлари» ХИИ асрдаёқ лотин тилига таржима қилинган. Шу кунга қадар бу асар дунёдаги деярли барча халқларнинг тилларига ўгирилган. Айрим қисмларининг нашри эса сон-саноқсиздир.
Ибн Сино нафақат қомусий олим ва мутафаккир, айни замонда у истеъдодли шоир ва адиб ҳам бўлган. Унинг бадиий, ижод бобидаги мевалари—«Қуш рисоласи», «Саломон ва Ибсол», «Юсуф қиссаси», «Уйғоқ ўғли Тирик» асарларида ўз аксини топган. Уларда улуғ адиб юксак инсоний фазилатларни, хаётий муаммолар ва йечимларни қаламга олади.
Италиялик машҳур олим, математик ва шифокор Джироламо Кардино (1501 — 1576) ибн Сино ҳақида шундай деганди: «Менинг ҳамма ғояларим, ўзимгамас, балки ибн Синога тааллуқлидир, чунки унинг назариялари фалсафий қарашлар орасида ҳақиқатга яқин ягона ғоялардир. Мен буни бажонидил тан оламан». Тиббиётшунос олим Н. Мажидов ибратли бир воқеа тўғрисида ҳикоя қилади. АҚШда Канзас-Сити шаҳридаги «Саломатлик маркази»да маъруза ўқиб бўлгач, марказ раиси менга: «Сизни ҳозир улкан тиббиёт китоблари кутубхонасига олиб бораман», деди. Мамнун бўлиб унинг орқасидан юрдим. Марказдаги кутуб-хона ҳам энг сўнгги жиҳозлар билан безалган, ойнаванд эди. Ҳамроҳим ойна остидаги улкан жилдлик китобларни менга кўрсатаркан:
— Сизнинг ватандошингиз, тиббиёт фанининг буюк намояндаси ва улуғ мутафаккир Абу Али ибн Синонинг беш жилдлиги!— деди.— Биласизми, бу хонага ҳеч ким қўйилмайди. Ибн Сино Ватанидан, тўғилган юртидан ва унинг авлоди бўлганингиз учун сиз бундан мустасносиз.
...Фаҳр ифтиҳор туйғуларига тўлиб-тошиб хонага кирдим. Хонада автоматик қурилмалар кўп, барча ишлар компютерлаштирилган. Ойна тагида «Тиб қонунлари»нинг ХВ асрда франтсуз тилида босилган нусхаси бор эди. Унинг узок даврлардан кўз қорачигидек асраб-авайлаб келинаётгани шундоққина кўриниб турарди. Хорижлик дўстларимизнинг улуғ Ибн Сино ва унинг илмий ижодига бўлган бундай муносабати, иззат-ҳурмати мени ҳамон тўлқинлантиради.
Ҳа, шарқда «Шайхур-Раис» ва Ғарбда эса «Авитсенна» номи билан машхур бўлган буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино абадул-абад авлодлар қалбини фахр ва ғурур ҳис-туйғулари билан албатта ёритиб туражак.
Do'stlaringiz bilan baham: |