БУРҲОНИДДИН АЛ-МАРҒИНОНИЙ
(1123—1197)
ИХ—ХИИ асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразмда ислом хуқуқи - шариат анча ривож топган эди. Шариат янги изчил хуқуқий тизим сифатида тахминан ХИ асрда аш-Шарияда (арабча «тўғри йўл») барқарор шаклга кирган. Шариат - бу ислом ахлоқий қадриятлари ва мусулмон хуқуқи фалсафасидан иборат бўлиб, унинг туб мохияти фиқҳ деб юритилади. Фикд илми - мусулмон қонуншунослиги — Шарқ халқлари ва ислом маданияти эришган буюк ютуқ бўлиб, бу борада Мовароуннаҳр ва Хоразм алломалари жуда бой мерос қолдирганлар. Ватандош фиқҳшунос олимларимиз: Абу Ҳавс ал-Бухорий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Абул-л-лайс ас-Самарқандий, Абу Бакр ал-Бухорий, Фахр уд-дин Қозихон, Шамс ул-а имма ас-Сарахсий ва бошқалар ўз даврида ислом дунёсида маълум ва машхур бўлганлар. Номлари юқорида тилга олинган олимлар орасида Али ибн Абу Бакр ибн Абдул Жалил Ал-Фарғоний Ар-Риштоний ал-Марғноний алоҳида ўрин тутади. Ҳуқуқшунос олим Акмал Саидовнинг маълумотларига қараганда, буюк олим 1123 йил 23 сентябрда Марғилонда таваллуд топган ва 1197 йил 29 октябрда 74 ёшида вафот этган. Олим ўрта асрларда Марғилон шаҳрини араблар «Марғилон» атамаси билан атаганликларига ўқувчи диққатини қаратади. Фикхшунос олимнинг қабри Самарқанд шаҳридаги Чокардиза қабристонида деб кўрсатади.
Бурхониддин Марғиноний илмий баркамолликка Риштон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарлардаги илм даргохларида мусулмон хуқуқи ханафия мазхабининг буюк назариётчиси ва амалиётчиси бўлиб йетишган. Бу тўғрида Абдулҳай ал-Ланкави: «... у имом, қонуншунос бўлган. Ҳадислар билан шуғулланган. Қуръонни ёд билган ва унга шархлар берган. Илмларни йиғган ва муайян фан тизимига келтирган. Ниҳоятда зукко ва синчков тадқиқотчи ва художўй пок инсон бўлган. Фан ва адабиётда тенги йўқ буюк ҳуқуқшунос, адабиётшунос ва шоир бўлган, деб ёзади.
Бурхониддин Марғиноний мусулмон олами фани эришган барча билимларни эгаллаган, улуғ алломалардан сабоқлар олган, Сунний шариатининг тўрт асосий мазҳаблари асосчилари ва уларнинг шогирдлари асарларини қунт билан мутолаа қилган. Бу нарса улуғ алломага фикҳ илми бўйича тенгсиз асарлар ёзиб қолдиришига имконият яратди. Фикҳшунос олимнинг «Бидоят ал-мубтадий» («Бошловчилар учун дастлабки таълим»), «Кифоят ал-мунтаҳий» («Якунловчилар учун тугал таълим»), «Нашр ул-мазҳаб» («Мазҳабнинг ёйилиши»), «Китоб ул-мазид» («Илмни зиёда қилувчи китоб»), «Китоб ул-фароиз» («Фарзлар китоби»), «Мажма ул-навозил» («Нозил бўлган нарсалар тўплами») «Маносик ул-ҳаж» («Ҳаж маросимлари»), «Китоб ул-машойиҳ» («Шайхлар ҳақидаги китоб») каби буюк асарлар шулар жумласидандир. Албатта, улуғ аллома ижодида «Ҳидоя фи фуруъ ал фиқҳ» («Фикҳ соҳалари бўйича қўлланма») тенги йўқ шоҳ асардир. Бу асарни олим 1178 йилда Самарқандда ёзган. Бурхониддин Марғинонийнинг «Хидоя» китоби тўрт жилддан иборат ва 56 бобни ташкил этади. Бу асар ўзига хос шариат кодекси бўлиб, ҳозирги кунда ҳам ислом дунёси қонуншунослари учун асосий қўлланма сифатида хизмат қилади. Унда шариат масалаларида муаллифнинг фикр-хулосалари билан бир қаторда Ханафийлар мазхабининг барча имомлари, шунингдек бошқа мазҳаб вакилларининг мулоҳазалари ҳам ўрин олган. Асарда исломнинг асосий маросим талаблари, хуқуқий ва ахлоқий қоидалари, хусусан тахопат, намоз, закот, рўза, хаж, қурбонлик; оила-никох билан боғлиқ бўлган масалалар, хуқуқий қоидаларни бажармаганлик учун жазо чоралари белгиланган. «Хидоя»да мулкий ва молиявий муносабатларга, жиноят ва жазо, фуқаролик хуқуқлари, суд ва протсессуал масалалар кенг ўрин олган. Яна унда урушлар, ўлжа олиш ва уни тақсимлаш, турмуш ва фаолиятдаги тақиқлашлар, ижозатлар ҳақида ҳам хуқуқий йўл-йўриқлар берилади.
«Хидоя» китоби жамиятшунос, хуқуқшунос, тарихшунос, шарқшунос, диншунос ҳамда она Ватан тарихи ва шариат билан шуғулланувчи барча китобхонлар учун бебахо қўлланмадир. Шу боисдан ҳам Бурхониддин Марғи-нонийнинг бу асари бир қанча тилларга таржима қилинган. Хусусан «Хидоя» ханафийлар мазхаби тарқалган бир қатор араб давлатларида, Африканинг айрим мамлакатларида, Туркия, Хиндистон, Покистон, Бангладеш, Афгонистон, Хитой мусулмонлари орасида кенг тарқалган. Бу асар Ўрта Осиё, Кавказ, Россия мусулмонлари орасида ҳам кенг тарқалган ва ислом мадрасаларида фикх илми бўйича асосий ўқув қўлланмаси бўлиб келган. Аммо буюк юртдошимиз Бурхониддин Марғинонийнинг ўзи ҳам, унинг бутун дунё тан олган «Хидоя» асари ҳам ўз она юртида муносиб қадр-қимматга эга бўлган ўрнини шу пайтга қадар топганича йўқ. Хуллас, биз ИХ—ХИИ асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразмда илм-фан, маданият тараққиётига муносиб хисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг бир неча вакиллари тўғрисидагина қисқача бир тарзда маълумот бердик улар шу даражада кўпки, барчасини қаламга олишнинг имконияти йўқ. Аммо ўлкамиз тупроғида йетишиб чиққан улуғ алломалар, мутафаккир буюк сиймолар, шоир ва ёзувчиларнинг қисқача тафсилотининг ўзи ҳам қалб-ларимизни фахр ва гурур билан тўлдиради, чунки биз оддий инсонларнинг авлодлари эмасмиз, балки бағри, қалби, бутун илдиз томирлари ва таянчлари бенихоя мустахкам, жаҳон фани ва маданияти бешикларини тебратган, унинг тараққиётига салмоқли ва буюк хисса қўшган улуғ сиймолар — дахоларнинг авлодларимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |