СУЛАЙМОН БОҚИРҒОНИЙ
(1186 йилда вафот этган)
Аҳмад Яссавийнинг ишончли ва садоқатли шогирди, Яссавия тариқатининг шеърият ва тариқатдаги муносиб давомчиси Сулаймон Боқирғонийдир. У Хоразмнинг Боқирғон деган кентида таваллуд топган. Боқирғоний туркий халқлар орасида Ҳаким ота лақаби билан ҳам машхурдир. Боқирғонийнинг дин ва тасаввуф, ишқ ва аҳлокдан сабоқ берувчи асарлари халқ орасида севиб ўқилган ва оммалашиб кетган.
Сулаймон Боқирғонийдан қолган мерос - «Боқирғон китоби»ни варақлар эканмиз, шоир ва мутафаккир дунёқарашининг теранлигига, савиясининг чуқурлиги ва кенглигига, у қаламга олган муаммо ва мавзуларнинг рангбаранглигига қойил қолмасдан иложимиз ё`қ.
Диний мифология ва тасаввуф фалсафаси Боқирғоний ижодига ўзгача нигоҳ билан қараш, уларнинг мажозий мазмунини чуқур ва теран йўналишда таҳлил қилишни тақозо этади. Боқирғоний ёзган асарларида бу дунёни дўзахга айлантирмаслик, кибру ҳавога берилмаслик тафаккур қуллишдан халос бўлиб, илм ва маърифатни улуғлаш каби маънавий-ахлоқий эҳтиёжларни илгари суради.
Турк олими Муҳсаммад Фуод Куприлизода унинг «Охирзамон китоби» ва «Биби Марям китоби»ни Ўрта Осиёда ва шуниндек Идил атрофларида диққат ва қарорат билан ўқилган асарлардандир»19 деган эди.
Боқирғоний ижодида илоҳий ишқ етакчи мавзу ҳисобланади. Буни биз қуйидаги сатрларда яққол кўрамиз:
Менинг жоним сенинг ишқинг билодур,
Таним ожиз, вале жоним ўлодур.
Бу ишқ гар бўлмаса мен кеткай эрдим.
Қамуғ оҳим меним ишқим қилодур...
Боқиргонийнинг дунёқараши Яссавий «Ҳикматлар»и билан ҳам маъно, ҳам моҳият жиҳатдан шу қадар яқинлиги, улар кўп ҳолларда бир-бирини мантиқан тўлдиради. Илмий жиҳатдан М.Ф. Куприлизода «Ҳаким Сулаймон ота бу анъанани илк дафъа таъсис этмоғи нуқтаи назаридан Яссавий издошлари орасида энг муҳим мавқега эришишга ҳақли эди. Унинг асарлари ҳам саккиз юз йилдан бери Шайхнинг асарлари ила баробар халқ орасида барҳхаёт яшаб келганлиги бундан далолатдир»20, деганда ҳақ эди.
УМАР ЧАҒМИНИЙ
(вафоти 1221 йил)
Жаҳон фани ва маданиятини юксалтиришга салмоқди ҳисса қўшган олимлардан бири буюк ўзбек мутафаккири Умар Чағминийдир. Манбаларда қайд этилишича, Умар Чағминий ХИИ асрнинг иккинчи ярмида Хоразмнинг Чағмин деган қишлоғида таваллуд топиб, 1221 йилда вафот этган.
Чағминий ёшлик чоғлариданоқ ўткир зеҳнли бўлиб, ўзининг бутун ҳаётини илмга бағишлади. Чағминий қаламига мансуб «Муқаддас фи ҳаят ал-басита» («Коинот ҳаёти тавсифи») номли астрономияга оид китобда олимнинг Хоразмда тўғилиб, шу ерда илм олгани, кейин Самарқанд мадрасаларида ўқиб, билимини янада кенгайтиргавлиги ҳикоя қилинди. Умар Чағминий бу асарида Қуёшнинг ҳаракати ва Ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракати фасллар алмашинувининг дастлабки сабаби эканлиги ҳақида фикр айтиб, бу кашфиёти билан ХИИ асрдаёк фан тараққиётига салмоқли ҳисса қўшади. Бундан ташқари, Умар Чагминийнинг табобатга оид «Қонунча» асари ҳам бизгача етиб келган. Бу асар ҳам Чағминийнинг табобат илмида Ибн Сино каби улуғ олимлар даражасидаги сиймо эканлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |