Шарқ дунёсининг буюк allomalari режа: ал-хоразмий аҳмад фарғоний


АҲМАД ЯССАВИЙ ВА ЯССАВИЙ ТАРИҚАТИ



Download 420,18 Kb.
bet15/21
Sana27.06.2022
Hajmi420,18 Kb.
#709378
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
ШАРҚ ДУНЁСИНИНГ БУЮК ALLOMALARI қомусий олимлр жами

АҲМАД ЯССАВИЙ ВА ЯССАВИЙ ТАРИҚАТИ
(вафоти 1166/67)

Тасаввуф илмсининг буюк намоёндаси, Шарқ тасаввуфида муносиб ўринга эга бўлган “Яссавий” тариқатининг асосчиси ва туркий поезиянинг йирик вакилларидан бири бўлмиш Аҳмад Яссавий тўғилган йили номаълум. Вафоти эса турли ёзма манбаларда ҳижрий 562 (милодий 1166-67) йил деб аниқ кўрсатилади. Аммо Насафийнинг Аҳмад Яссавий 1103 йилда тўғилиб, 1166 йил вафот этган деган фикри ҳам бор. Баъзи ривоятларда унинг 130 йил умр кўрганлиги таъкидланади. Ориф Усмон эса: “Ривоятларга кўра, Яссавий 63 ёшга пайғамбар ёшига келгач ер остида ҳужра ясатиб “чиллага” кирган, қолган умрини тоат-ибодат қилиб, риёзат чекиб ер остида ўтказган”, деб таъкидлайди. Бу ривоятга кўра 125 йил, бошқа ривоятга қараганда 133 йил умр кўриб, ҳижрий 562 йилда вафот этган. Умуман, Яссавийнинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда кам ва у ҳар томонлама чуқур ўрганилмаган, эътибордан четда қолиб кетган.


Аҳмад Яссавий ўзи тўғилган юртини “Ул муборак Туркистон” деб тилга олади. У ота-онадан жуда эрта етим қолади. Отаси шайх Иброҳим вафот этгач, бобоси Арслонбобо (Арслонбоб) ҳам ота ҳам устоз ўрнида уни тарбиялаб вояга етказади. Аҳмад Яссавийнинг ота-боболари сулоласи Муҳуммад Ханафийга бориб тақалади. Бобосининг маслаҳати билан у Бухорога бориб Хўжа Юсуф Ҳамадоний илму сабоқларидан баҳраманд бўлади. Бу пайтда Аҳмад 23 ёшда бўлган. У ўз устозининг энг ишончли ва эътиборли халифаларидан бири эди. Шарқшунос олим Ориф Усмоннинг маълумотларига қараганда, Абдулхолиқ Ғиждувоний кунлардан бир куни Юсуф Ҳамадонийдан шогирдларининг тақдири ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилган. Шунда устоз: «Менинг асл халифаларим аввал Ҳўжа Абдулло Баркий, сўнгра Ҳўжа Ҳасан Андоқий, ундан сўнг Ҳўжа Аҳмад Яссавийдир. Ҳўжа Аҳмад Яссавий ўз навбати билан халифалик қилганидан кейин бир оз вақт ўтгач, ўз ватани Туркистонга кетади. Сўнгра унинг ўрнига сен халифалик қиласан»17 деган экан. Кейинги воқеаларнинг ривожи устоз Юсуф Ҳамадоний айтганидек кечроқ Бухородан ўз юрти Яссига қайтган Аҳмад шағарда мадраса ва ҳонақо қурдириб ўз атрофига жуда кўплаб янги шогирдлар тўплаган. У ана шу шогирдлари орқали ўзи асос солган «Яссавия» тариқатини Туркистон ва Шош атрофидаги вилоятларга тарқата бошлаган.
Аҳмад Яссавий тарбиялаб етиштирган шогирдлар Мансур бобо (Арслонбобонинг ўғли), Абул Малик Ото Тош Ҳўжа (Занги бобонинг отаси), Ҳаким Ото (Сулаймон Боқиргоний), Занги Ото ва бошқалардир.
Мовароуннаҳрда ХИИ асрдан сўнг «Яссавия» тариқатидан икки йирик тариқат пайдо бўлган. Биринчиси — «Нақшбандия», иккинчиси — «Бектошия». «Иқония» деб аталган учинчи тариқат ҳам бўлган, аммо у Тошкент вилояти атрофидан нарига ўтмаган.
Тасаввуфдаги бошқа тариқатларда бўлгани сингари «Яссавия» тариқатининг ҳам ўзига хос қатъий қоидалари (одоблари) бор. Бу қоидалар куйидагиларни ўз ичига олади: И. Мурид ҳеч кимсани ўз шайҳидан афзал кўрмаслиги, ўша мутлақо таслимият изҳор этмоги лозим. 2. Мурид шунчалик зукко ва идрокли бўлиши керакки, то ўз шайининг барча Римуз ва ишораларини мукаммал англай билсин. 3. Шайҳнинг барча ақволи (сўзлари) ва афъоли (ишлари)га мурид содиқ бўлиб, унга мутлақо муте ва мутақил бўлмоғи лозим. 4. Мурид ўз муршиди (пири) нинг барча топшириқларини чусту чолоклик (чаққонлик) ила ва сидқидилдан бажариб, уни ҳамиша рози килиб юрмоғи зарур. 5. Мурид ўз сўзига содиқ, ваъдасига росиҳ бўлиб, ўз муршиди кўнглида ҳеч қандай шаку шубҳа туғдирмаслиги зарур. 6. Мурид, ўз ваъдасига вафодор ва сўзида устивор туриши керак 7. Мурид ўз ихтиёридаги барча молу мулкини, бутун бору юғини ўз шайхига илсор этмоқ учун доимо тайёр турмоғи лозим. 8. Мурид ўз шайҳининг барча сир-асроридан огоҳ бўлиб, унинг ишорасини ҳеч пайт ҳаёлига келтирмаслиги керак 9. Мурид ўз шайҳининг барча таклифларини назарда тутмоғи, унинг мушкулотини осон қилмоғи, панду насихатларини бажо келтирмоғи шарт. 10. Мурид оллоҳ висоли учун ўз шайҳи йўлида бугун моли ва жонини нисор этмоққа тайёр туриши, унинг дўстига- дўст, душманига душман бўлиб яшамоғи шарт.
Аҳмад («Расоил»да) инсон кўкрагида беш гумбаз борлигини айтади: 1. Қалб ёки кўнгил (чап эмчакдан икки энлик пастда; 2. Руҳ (унг эмчакдан икки энлик пастда); 3. Сирр қалбнинг ё`қорисида; 4. Дафни, яъни махфийлик гунбази; 5. Ихфо, яъни эзгулик гумбази.
Демак Аҳмад Яссавий руҳий оламнинг барча гунбазларини дилига жо этган. Энди унинг ҳақ-таоло билан мулоқот қилишига кундалик икир-чикир ташвишлар ҳалал беролмайди»18- дейди Насафий.
Аҳмад Яссавийнинг жуда чуқур ва бой мазмунга эга бўлган «Девони ҳикмат»ида мутафаккирнинг сўфийлик- фалсафий дунёқараши ўзининг бутун борлиги билан ўқувчи диққатини ром этади.
Донишманд фикрича, «Ҳақнинг сўзини эмас, ўзини билиш» асосий масаладир. Шунинг учун у бу дунё роҳатини қидирадиган сўфий - сўфий эмас, тоат-ибодат қилиб, халоллик ва покликни тарғиб этиб, дунёнинг ғам-ғуссасини чекиб, халқ ташвиши билан яшаган инсонгина ҳақиқий сўфийлар, дейди.
Асарнинг бошдан охирига қадар улуғвор инсоний фазилатлар: оддийлик камтаринлик меҳр-муҳаббат, ишқ, садоқат, ҳақиқат, адолат, ҳурфикрлилик инсонни инсондан айирмаслик каби масалалар фалсафий нуқтаи назардан ташвиқот қилинди. Ва аксинча, ёмонлик нодонлик жохиллик адолатсизлик ҳақсизлик садоватсизлик мол-парастлик каби иллатлар танқид қилинади. Бундай фазилатларга эга бўлган шахслар инсоф, диёнатга чақирилади.
Аллома фикрича, инсон бу дунёда молу давлатчга ишониб яшамаслиги керак бу дунё ҳаммадан ҳам қолади. Шу боис инсонлар бир-бирларига яхшилик қилишлари, ҳақни кўз олдиларига келтириб ўзгалар моли-давлатига хасадгўйлик қилмасдан яшашлари лозим:
Бешак билииг, бу дунё барча халқдан ўтаро,
Инонмагии молингга, бир кун қўлдан кетаро.
Ота-она, қариндош кейин кетти, фикр қил,
Тўрт оёқли чубин от бир кун сенга етаро.
Дунё учун ғам йема, ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини йема, сирот узра тутаро.
Яқин-яқинларга қадар Аҳмад Яссавийнинг ягона асари «Ҳикматлар»дан бошқа китоби ё`қ деб ҳисобланарди. «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 30 октябр сонида олим Жавкон Лапасовнинг «Насабнома» сарлавхаси остида берган мақоласида алломанинг янги бир асари топилганлиги ҳабар қилинди. «Насабнома»да Аҳмад Яссавийнинг хаёти, фаолияти ва насл-насабига оид қимматли маълумотлар берилган.
Хуллас, Пайғамбаримизнинг фақирлик фаҳримдир, деган муборак ҳадисларига асосланган ва уз тариқат йўлига содиқ бўлган Ҳожа Аҳмад Яссавий ҳазрат Мир Алишер Навоий ёзганларидек «Шоҳу гадо анинг иродат ва ихлоси истони»да бош қўядиган мақомга эришди. Улуғ шоир Аҳмад Яссавийни улуғлаб «Насойим ул-мухаббат» асарида «Макомати олий ва машҳур, каромати юксак ва чексиз эр-миш... Имом Юсуф Ҳамадонийнинг ашобидиндур» деганлар... Истаймизки, Аҳмад Яссавий каби улуғ алломалар руҳи миллатимиз ва халқимизнинг истиқболдаги йўлида мададкор бўлгай.



Download 420,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish