6. ЎЗБЕКЛАРНИНГ ХАЛҚ СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИ
Она Ватан тарихининг ИХ—ХИИ асрлардаги ижтимоий-сиёсий тараққиётининг якуний хулосаларидан бири шу бўлдики, Х асрга келиб туркийлар (ўзбеклар)нинг этник жихатдан халқ сифатида шаклланиши ўзининг поёнига йетади. Таниқли тарихшунос олимлар Аҳмадали Асқаров ва Бўрибой Ахмедовларнинг «Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи» («Дастлабки мулохазалар») мақоласида таъкидланишича, «Ўзбеклар яхлит халқ сифатида Х асрга келиб шаклланди. Ҳудудий, иқтисодий, маданий, тил ва тип бирлигига эга бўлди. Унинг этник жихатдан такомиллаша бориши ва этник тарихи шундан кейин ҳам, то уларни миллат даражасига кўтарилгунга қадар давом этди».
Академик А. Ю. Яқубовский дастлаб ўзбек этногенизининг илк нуқтаси турк ҳоқонлигидан бошланди, деган фикрни илгари сурган эди. Кейинроқ эса Академик С.Н. Толстов эса туркей этник гуруҳлар бу заминга анча аввалроқ, антиc даврда кириб келган, шунинг учун ўзбек этногенезини антиc даврдан бошлаш керак тезис билан чиқди.
Академик Аҳмадали Асқаров қадимги ёзма моддий маданият манбаларини қиёсий ўрганиш натижасида ўзбек этногенизининг бошланғич нуқтаси сўнги бронза даврига бориб тақалишини асослади. “Бугунги кунда олиб борилган тадқиқотларга кўра” деб ёзади А.Асқаров,- ўзбек халқи этногенизининг бошланғич нуқтаси сўнги бронза даври деб э`тироф этилган унинг узил-кесил шакилланиши милодий ХИ-ХИИ асрларда юз берди. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида қадимдан яшаб келаётган ўзбек халқининг аждодлари икки тил – туркий ва эроний тиллар туркумидаги қабила ва эллатлар бўлиб уларнинг узоқ йиллар давомида аралашуви, қоришуви жараёнида ХИ-ХИИ асрларга келиб ўзбек элати халқ бўлиб шакилланиб, шундан сўнг этник тарихи бошланди22.
Ўзбек этногенизининг пайдо бўлиш ва ривожланиш босқичлари Аҳмадали Аширов, Асрор Каломовлар томонидан ҳам олиб борилган23
Турон номи билан аталган мамлакатимиз ҳудудларида ўтроқ ва чорвадор ҳаёт кечирган қадимий авлодлар Сўғд, Хоразм, Бақтр, Паркана ва Тоҳаристон номлари остидаги вохаларда яшаганлар. Улар шарқий эроний тилларга мансуб сўғдий, хоразмий, шак ва тоҳар тилларида мулоқотда бўлганлар. Бу халқлар жанубда форсийзабон Ажам халқи, шимолда эса туркий тилда сўзлашувчи ўтроқ ва чорвадор халқлар ва этник гурухларнинг доимий таъсирида бўлганлар. Милоддан аввалги И минг йилликнинг ўрталарида ва айниқса милоднинг В—ВИИИ асрларида шимолдаги туркий қабилаларнинг (бу халқлар у даврларда хунунлар деган умумий ном билан аталганлар) Ўрта Осиё ҳудудларига кириб келиш жараёни кучаяди. Улар маҳаллий халқлар билан аралаш-қуралаҳ яшаш жараёнини ўз бошларидан кечирадилар, бу халқларга тил жиҳатдан таъсир ўтказиб, уларнинг тилларини туркийлаштириб борадилар. ВИИ—ВИИИ асрларда Ўрта Осиёдаги туркий аҳолининг асосий қисми Чу, Еттисув, Шош, Фарғона водийси, Зарафшон ва Қашқадарё вохаларида яшаганлар. Ёзма манбаларда бу ҳудудлар ВИИ асрда Туркистон деб номланган. Илгариги мавзуларда қайд этилганидек, ўтроқ турмуш шароитини кечирган маҳаллий халқлар ҳам асосий касби чорвачилик бўлган туркий халқларга ўз таъсирларини ўтказганлар. Аммо тил нуктаи назаридан туркий халқларнинг таъсири шу қадар кучли бўлганки, араблар босқини арафасида Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг туб йерли аҳолиси туркийлашиб бўлган эди.
Арабларнинг Ўрта Осиё ҳудудларини босиб олишлари мустамлакачиларнинг маҳаллий халқда нисбатан ўтказган зулмкорлик сиёсатлари ва унга қарши Ўрта Осиё ахолисипинг олиб борган эрк ва озодлик курашлари туркийзабон ва форсийзабон халқларни бирлаштиради.
Х асрнинг охири ва ХИ асрнинг бошларида Ўрта Осиёнинг катта ҳудудларида Қорахонийлар давлати вужудга келади. Қорахонийлар билан бирга ўлкага кўчиб келган бир талай қабилалар: тургашлар, тўхсилар, қорлиқлар, чиғиллар, яғмолар, ўғизлар, арғинлар ва бошқа туркий-забон қабилалар ўлканинг шарқий эрон ва турк тилларида сўзлашувчи аҳолиси таркибини этник жихатдан янада бойитади, туркий этник қатламнинг устунлигини бир қадар таъминлайди. Ана шу тариқа қорахонийлар ҳукмронлиги даврида туркий ўзбек халқи тўла шаклланади, ижтимоий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланади. Тарих-ҳи олим Бўрибой Аҳмедов қайд қилганидек: «Ески ўзбек тилига асос бўлмиш қорлиқ-чиғил лаҳжаси ривож топди ва ёзма адабиёт даражасига кўтарилди. Қорлиқ-чиғил лаҳжаси, айтиш мумкин, шу ўзбек халқининг умумий тили бўлиб қолди»24. Бу ҳолни Юсуф Хос Ҳожибнинг «Кутадғу билиг», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат ул-ҳақойиқ», Аҳмад Яссавийнинг «Хикматнома» асарлари тимсолида очиқ-ойдин кўрамиз.
Академик Карим Шониёзовнинг та`кидлашича ИХ-Х асрларда сиёсий ҳокимият Форсийзамон Самонийлар қўлода бўлса ҳам, Мовароуннаҳрнинг шимолий, шимолий- шарқий ва шимолий- ғарбий минтақаларида ўзбек элатининг туркей асоси кўриниб турган эди. Бу туркий этник асосининг қарлуқчигил лаҳчаси ғарбий қораҳонийлар давлати доирасида жонли ўзбек тили сифатида бошқа туркей лаҳжалардан ажралиб чиқади25.
ХИИИ асрда Мовароуннаҳр ва Хоразмга бостириб келган мўғуллар ўлка тараққиётига жуда катта салбий таъ-сир кўрсатадилар. Бироқ Чингизхон қўшини таркибида мўғуллар билан бир қаторда жуда куплаб турклар ва турклашган мўғуллар ҳам бор эди. Жазоирлар, қурловутлар, буркутлар, манғитлар, қўнғиротлар, барлослар, сулдуслар, боёвутлар, баҳринлар ана шулар жумласидандир. Бу қабилалар, шак-шубҳасиз, ўзбек халқининг этник таркибини тағин ҳам бойитадилар, албатта. Аммо то ХВ асрга қадар улар ўзбек номи атамаси билан юритилмаган, балки Турк деб ёки қабилалар номи билан аталганлар. ХВ асрдан эътиборан Дашти Қипчокда яшаб келаётган ўзбек номи Мовароуннаҳр ва Хоразм этник дунёсига кириб келди ва бу ном кейинчалик бутун бир миллатнинг номи бўлиб қолди. Айтмоқчимизки, Дашти Қипчоқда яшаб келган кўчманчи чорвадор туркий ўзбек қабилаларининг номи Мовароуннаҳр ва Хоразмда қадим замонлардан бери яшаб истиқомат қилиб келаётган сартлар ва барча туркий халқларга нисбатан қўлланиладиган бўлади. «Ўзбек» атамаси кейинчалик маҳаллий халқлар ўртасида истеъмолда кенг тарқалган «сарт» атамасини ҳам муомаладан суриб чиқаради.
«Сарт» сўзининг маъноси турли даврда мазмунан бойиб борган. Масалан, «сарт» деганда дастлаб савдо ахли тушунилган, сўнг ҳунарманд ва деҳқонлар ҳам сарт деб аталган. Сарт, умуман йерли, ўтроқ аҳоли бўлиб, туркийлашган сўғдийлар, хоразмийлар эди. Араб манбаларида «сарт» дейилганда Мовароуннаҳрдаги ҳамма мусулмонлар кўзда тутилган. Мўғуллар Хоразмшоҳнинг барча фуқароларини «сартлар» деб атаганлар. Навоий замонида барча тожикларни «сарт» деб аташ одат бўлган. Хулоса шуки, «сарт» сўзи дастлаб ахолининг этник номи бўлмаган. Бу ном аҳолининг касб-корига қараб фарқловчи ибора бўлганлиги учун элат номини англатмаган.
Шундай қилиб, ўзбеклар халқ сифатида Х-ХИ асрлардан бошлаб шакллана бошлаган бўлиб, бу жараён ХВ асрларда ўз ниҳоясига этди деб айтиш учун барча асосларга эгамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |