Жанубий Африка янги даврда: тарихий ривожланишнинг асосий воқеалари ва жараёнлари.
Режа:
1. Голландлар ва коса халқи
2. Инглизлар ҳукмронлиги
3. Бур урушлари
4. Жанубий Африка Иттифоқининг ташкил этилиши
Таянч сўзлар ва иборалар: Жанубий Африка, голландлар, инглизлар, Буюк трек, бурлар, коса, зулуслар, инглиз-бур урушлари, Жанубий Африка Иттифоқи.
Жанубий Африканинг ёзма тарихи 1652-йилнинг 6-апрелида Ян ван Рибек (Голландиялик мустамлака бошқарувчиси ва денгизчи. У Кап мустамлакасининг ривожланишига асос солган, сўнгра замонавий Индонезия ҳудудидаги Нидерландлар мустамлакаларига раҳбарлик қилган) пайтдан бошланган. Голландиянинг Ост-Индия компанияси номидан Бўронлар бурнида поселениега (овулга) асос солган, кейинчалик у Яхши умид (ҳозирги Кейптаун) номини олган. XVII ва XVIII асрларда у ерга Нидерландлардан мустамлакачилар, шунингдек, ўз ватанларида диний таъқиблардан қочган француз гугенотлари ва Германиядан кўчиб келувчилар етиб келган. 1770-йилларда мустамлакачилар шимоли-шарқдан кўчиб келган коса (Жанубий Африкадаги банту халқлар гуруҳига мансуб) билан тўқнашдилар. Капа чегара урушлари деб номланувчи бир қатор тўқнашувлар асосан оқ танли кўчиб келувчиларнинг Африка қишлоқ хўжалиги ерларига даъволари туфайли юзага келди.
Кап мустамлакасига қуллар Голландиянинг бошқа ерлардан, хусусан, Индонезия ва Мадагаскардан олиб келинган. Кўплаб қуллар, шунингдек, Капа минтақасининг маҳаллий аҳолиси оқ колонистлар билан аралашиб кетишди.
Буюк Британия биринчи маротаба Кап мустамлакаси устидан ҳукмронликни1795 йилда, тўртинчи Англия-Голландия уруши пайтида қўлга киритди: ўшанда Нидерландлар Наполеон ҳукмронлиги остига тушиб қолди, ва инглизлар, ушбу стратегик муҳим минтақа французлар томонидан назорат қилинишидан қўрқиб, генерал Жеймс Генри Крейг қўмондонлиги остидаги армияни Капстадга юбордилар, токи у, статхаудер Вильгельм V номидан, колонияни эгаллаб олсин. Капстад губернатори ҳеч қандай кўрсатма олмади, аммо инглизларга бўйсунишга рози бўлди. 1803 йилда Амьен тинчлиги тузилди, ва унинг шартларига кўра Батав Республикаси (французлар истилосидан кейин Нидерландлар шундай номланган) Капа мустамлакасини ўз қўлида сақлаб қолди. 1805 йилда уруш қайтадан бошлангандан сўнг, инглизлар яна мустамлакани эгаллашга қарор қилишди. 1806 йилда Супа тоғи ёнбағирларидаги жанг натижасида Девид Берд бошчилигидаги инглиз қўшинлари Капстад фортига кириб борди.
Инглизлар ўз чегараларини шарқ томонга суриб, Фиш-Ривер дарёси бўйлаб фортлар қуриб, коса халқига қарши курашдилар. Бу жойларда ўз кучини мустаҳкамлаш учун Британия тожи метрополиядан кўчиб келувчиларнинг оқимини рағбатлантирди.
1806 йилда, мамлакат ичидаги турли кучларнинг босими остида, Британия парламенти қулликни тақиқлади, 1833 йилда эса бу қоида мустамлакаларга ҳам татбиқ этилди. Чегаралардаги доимий тўқнашувлар, қулликнинг бекор қилиниши ва инглизлар билан бошқа келишмовчиликлар келиб чиқиши голландиялик бўлган ва бурлар (голландча «boer» - "деҳқон") деб аталган кўплаб деҳқонларни қитъа ичкарисига, Велд номли баланд тепалигига, Буюк трекга боришга мажбур қилди. У ерда улар зулуслар давлати (КваЗулу) асосчиси ва Африка жануби-шарқдаги ўзаро урушлар натижасида келиб чиққан халқларнинг кўчиши (мфекане) даврида ғарбга қочиб кетган буюк инкоси жангчиси Чаканинг собиқ ҳамкори Мзиликази бошчилигидаги ндебеле доҳийлигигига дуч келишди. Охир-оқибат, бурлар Жанубий Африканинг континентал қисмида ўз давлатларини туздилар: Оранж республикаси ва Трансваал.
Кетчвайо бошчилигидаги мустақил Зулу давлатининг ўзи 1879 йилги Англия-Зулу уруши пайтида инглизлар томонидан йўқ қилинди. Бу уруш тарихга бир неча машҳур жанглар билан кирган, масалан, Исандлванада инглиз батальонининг мағлубияти ёки Роркс-Дрифт миссияси мудофааси. Зулусларнинг қаршилиги ниҳоят 1887 йилда бостирилди. Бу вақтга келиб улар бир нечта маъмурий-ҳудудий тузилмаларга суриб чиқарилдики, уларнинг энг каттаси Тугела ва Умзимкулу дарёлари орасидаги умумий майдони 27 минг км² ташкил этган “Зулуленд” эди.
Витватерсрандда бой олмос (1867 й.) ва олтин (1886 й.) конларининг топилиши мустамлаканинг иқтисодий ўсишига ва сармояларнинг Европага оқиб кетишининг кучайишига, Бур республикаларига иммиграциянинг кескин ўсишига ва маҳаллий аҳоли аҳволининг ёмонлашишига олиб келди. Британия ҳукумати томонидан қўзғатилган ва рағбатлантирилган бу воқеалар охир-оқибат инглизлар ва бурлар ўртасидаги низога олиб келди. 1880-1881 йилларда биринчи инглиз-бур уруши бўлиб ўтдики, бу уруш давомида бурлар, Буюк Британиянинг узоқ давом этган мустамлакачилик урушига тортилишини истамаганлиги сабабли, ўз мустақиллигини ҳимоя қилишга муваффақ бўлишди, чунки Оранж Республикаси ва Трансваал ҳудудлари, ўша пайтда Кимберли ҳудудида олмос конлари топилганига қарамай, муҳим стратегик аҳамиятга эга эмас эди. Ранддаги (Йоханнесбург ҳудуди) “олтин васвасаси” биринчи инглиз-бур урушидан кейин бошланди. Ўша пайтда инглиз мустамлакачи қўшинларининг кам сонини ҳам қайд этиш керак. Шундай қилиб, урушнинг бевосита сабаби бўлган Трансваалнинг 1877 йилда Буюк Британия томонидан қўшилиши атиги 25 кишидан иборат инглиз отряди томонидан ўқ узмасдан амалга оширилди.
Шу билан бирга, инглизлар зулусларга қарши урушда ғалаба қозониб, Натал ва Зулулендда ўзларини мустаҳкамладилар. 1899-1902 йилларда Иккинчи инглиз-бур уруши бўлиб ўтдики, унда бурлар, дастлабки муваффақиятларга қарамай, катта сонли устунликка эга бўлган яхши тайёрланган, ҳамда жиҳозланган инглизларга ютқазишди. Ўзларининг номунтазам қўшинлари мағлубиятга учраганидан сўнг, Луи Бота, Жейкоб Деларей ва Кристиан Де Вет қўмондонлиги остидаги бурлар партизан уруши тактикасига ўтишдики, инглизлар бунга қрши блокгаузлар тармоғини ўрнатиш, бур аёллари ва болаларини концентрацион лагерларга йиғиш ёки партизанларга қарши жанг қилиш учун зирҳли поездлардан фойдаланиш орқали курашдилар. Феринихинг шартномаси шартларига кўра, инглизлар бурлар ҳукуматининг уч миллион долларлик қарзини тўлашга рози бўлдилар. Бундан ташқари, қора танлилар ҳали ҳам овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум эдилар (Капа мустамлакасидан ташқари).
Тўрт йиллик музокаралардан сўнг, 1910 йил 31 майда Жанубий Африка Иттифоқи тузилди, унинг таркибига Британия Капа мустамлакаси, Наталь, Оранж дарёси ва Трансваал мустамлакалари кирди. Иттифоқ Британия империясининг доминионига айланди. Жанубий Африка Иттифоқининг биринчи ҳукуматини Трансваал вакиллари генерал Луи Бота ва унинг ўринбосари генерал Ян Смуц бошқарган. 1914 йил августида Жанубий Африка Биринчи жаҳон урушига кирди. 1914 йил октябр ойида Британияга қарши қўзғолон кўтарилди, унинг иштирокчилари мустақил Бур республикасини қайта тиклаш тарафдори эдилар. Бу исён тезда бостирилди.
1919 йилда Луи Бота вафот этди ва Ян Смэтс ҳукумат бошлиғи бўлди, у 1924 йилгача бу лавозимни эгаллади.
Адабиётлар:
Xolliev A, Artiqov X.“Jahon tarixi (Yangi davr. Osiyo va Afrika mamlakatlari)” (Ma’ruzalar to’plami). – Toshkent, 2014.
Богомазова Н.Л., Бычков М.А., Валеева Г.В. и др. Страны Азии и Африки: история, этнология и культурология. -Н.Новгород: Профессиональная наука, 2018.
Емельянов А.Л. Колониальная история Африки южнее Сахары. -М.: МГИМО-Университет, 2011.
Лосев Ю.И., Сафронов Б.В. Новая история стран Азии и Африки. - Рязань, 2011
Новая история стран Азии и Африки. XVI—XIX вв. / Под ред. А.М. Родригеса : в 3 ч. - М.: ВЛАДОС, 2010.
Подцероб А.Б. История Сахары (XVI-XXI века). -Казань: Изд-во Казан. ун-та, 2017
История Тропической и Южной Африки в новое и новейшее время / отв. ред. А. С. Балезин. М.: ИВИ РАН, 2010
Риттер Э. А. Зулус Чака. — М., 1989
Giliomee H. The Afrikaners: Biography of People. Charlottesville, 2004.
Morris, Donald R. The Washing of the Spears: A History of the Rise of the Zulu Nation Under Shaka and its Fall in the Zulu War of 1879. - L., 1966.
Do'stlaringiz bilan baham: |