Ўзбекистон республикасининг жиноят ҳУҚУҚи асослари режа



Download 33,07 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi33,07 Kb.
#6544

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ
Режа:
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқининг тушунчаси, предмети, ycyлu, вазифалари ва тамойиллари.
2. Жиноятнинг белгилари ва жиноят таркибий элементларининг
тавсифи.
3. Жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик ва жиноий жазо. Жиноий жавобгарликдан ва жиноий жазодан озод қилиш асослари.
4. Жиноятда иштирокчилик тушунчаси ва шакллари. Жиноят иштирокчиларининг турлари.
5. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар.
Жиноий ҳуқуқ — қилмишнинг жиноийлиги ва жазоланишини белгиловчи нормаларни, жиноий жавобгарлик асосларини, жазолар тизимини, уларни тайинлаш тартиби ва шартларини, шунингдек, жиноий жавобгарликдан ва жазоланишдан озод қилиш асосларини акс эттирувчи ҳуқуқнинг асосий тармоқларидан биридир.
Ҳуқуқнинг мазкур тармоғи жуда узоқ тарихга эга. Зеро, жуда қадимда, Қадимги Римда давлат фуқаролар ҳаётига, шахсий мулкка ва давлат тузумига қасд қилганлик учун то ўлим жазосигача қаттиқ чоралар кўринишидаги санкцияларни ифодаловчи нормаларни кўзда тутарди. Бундай ҳуқуқ пенал ҳуқуқ деб аталарди (лотинча Penal - жазоловчи).
Кадимда рус тилида лотинча номнинг ўхшаши сифатида «уголовье» сўзи ишлатиларди. Ҳозирги замон тушунчасида бу айблаш, жазолаш, оғир жазо, жиноят учун боши билан жавоб беришни англатади. Шу тариқа жиноий хуқуқ деганда ҳозирги вақтда жамиятда қабул қилинган нормаларни қўпол равишда бузганлик учун фукароларни жазоловчи (қораловчи) ҳуқуқ тушунилади.
Жиноий ҳуқуқ жиноий-ҳуқуқ муносабатлар доирасида вужудга келадиган ижтимонй алоқаларни тартибга солади. Жиноий ҳуқуқий муносабатлар-нинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, улар фақат жиноят қонунни бузган фуқаролар билан давлат ўртасида юзага келади. Жиноий хуқуқ соҳасининг қарийб барча олимлари, жиноий ҳуқуқий муносабатлар жиноят содир этилган вақтдан пайдо бўлиб, судланганликни олиб ташлаш ёки тугатилиши билан ниҳоясига етади, деб қайд этишади.
Ана шу хусусият жиноий хуқуқ предметини белгилаб беради.
Жиноят аломатларини акс эттирувчи ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят ҳуқуқини предметини ташкил этади. Уларга қуйидагилар киради:
1) шахсга қарши жиноятлар;
2) жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар;
3) иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар;
4) жиноят қонуни билан тақиқаанган ҳуқуққа хилоф ижтимоий хавфли қилмишлар.
Жиноий ҳуқуқ усулн қилмишнинг жиноийлиги ва жазоланишини белги-лаш, шахс, жамият, давлат учун хавфли хатти-ҳаракатларни жиноят қонуни билан тақиқлашдан иборат. Тақиқларни бузиш жиноий жавобгарлик ва жазони келтириб чиқаради. Тартибга солишнинг бундай усули фақат жиноят ҳуқуққагина хосдир.
Жиноят ҳуқуқ нормалари кўпчилик ҳолларда тақиқловчи характерга эга бўлади. Уларда қандай мазмун ифодаланганига қараб жиноий ҳуқуқ нормалари турли хил функцияларни бажаради. Уларнинг бир хиллари жиноий ҳуқуқнинг умумий қоидаларини, принциплари ва институтларини мустаҳкамлаб, жиноят ҳуқуқнинг умумий қисмини ташкил этади. Бошқа нормалар жиноят деб топиладиган конкрет жиноий аломатларини аниқлайди ва улар учун жазо турлари ва чегараларини кўрсатиб беради. Булар жиноят ҳуқуқнинг махсус қисмини ташкил этади. Жиноят хуқуқ ҳуқуқнинг ушбу тармоғи олдига қўйилган вазифалар ва функциялар билан белгиланувчи умумий ва махсус қисмлар бирлиги сифатида майдонга чиқади.
Жиноят ҳуқуқнинг вазифалари:
1) Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини сақлаш ва ҳимоя қилиш;
2) шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат тартиби ва ижтимоий хавфсизликни муҳофаза этиш;
3) жиноий тажовузлардан фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини асраш;
4) инсониятнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш;
5) жиноятларнинг олдини олиш;
6) фуқароларни Республика Конституцияси ва қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш (Жиноят Кодексининг 2-моддаси).
Жинонй ҳуқуқ функциялари:
1) ҳимояловчи функция — жиноят ҳуқуқи предметини ташкил этувчи ижтимоий муносабатларни химоя қилиш;
2) олдини олувчи (превентив) функция — умумий ва махсус огоҳлантиришлар бўлиб, улар натижасида шахс жазоланиш қўрқуви остида жиноятлардан ўзини тияди;
3) тарбиявий (ахлоқ тузатиш) функция шахснинг ижтимоий-рухий фазилатларини қонунларни, инсониятнинг жамиятда яшаш нормаларига ҳурмат билан қарашга йўналтиришни кўзда тутади;
4) рағбатлантирувчи функция, у жиноят содир этишдан воз кечиш, жиноят қуроли бўлиб қолиши мумкин бўлган нарсаларни ихтиёрий равишда топширишга йўналтирилган ҳаракатларни давлат томонидан маъқулланишидан иборат, бу ҳолатлар жазони юмшатишга ва ҳатго ундан озод қилишга олиб боради;
Ҳозирги босқичда давлатнинг жиноятларга қарши сиёсатида ривожланишнинг икки тенденцияси мавжуд:
1) энг оғир жиноятларга қарши курашни кучайтириш;
2) ижтимоий хавф унча катга бўлмаган жиноятлар учун жиноий жавобгарлик доирасини қисқартириш (масалан, мехнат фаолиятвдан бош тортганлик учун (текинхўрлик) учун, чайқовчилик учун жазолапши кўзда тутувчи Жиноят Кодексининг моддалари бекор қилинган ва ҳ. к.). Жиноий ҳуқуқ принцшшари Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябридага № 2012 - XII сонли Жиноят Кодексида ўз ифодасини топган.
1. Қонунийлик принципи (ЖК 4-моддаси) шуни билдиради-ки, «содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазовор-лиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят Кодекси би-лан белгиланади.
Ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жа-зога тортилиши мумкин эмас.Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқиардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради».
2. Фуқароларнинг қонун олдида тенглши принципи (ЖК 5-моддаси), жиноят содир эттан шахс жинси, ижтимоий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, тили, диний ва сиёсий эътиқодидан қатьий назар жиноий жавобгарликка тортилишини билдиради.
3. Демократизм принципи (ЖК 6-моддаси).Унга кўра «жамоат бир-лашмалари, фукрроларнинг ўзини-ўзи бошкэриш органлари ёки жамоалар жиноят содир эттан шахслар ахлок^ши тузатиш ишига қонунда назарда тушлган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин».
4. Инсоипарварлик принципи (ЖК 7-моддаси). Аввало шуни қайд этиш жоизки, бу принцип биринчи навбатда жиноий та-жовузлардан шахсни муҳофаза этишга, унинг саломатлиги ва ҳаётини химоя қилишга йўналтирилган. Инсонпарварлик прин-ципи шунингдек, қонунни бузган шахсларга ҳам қаратилган. Худди шунинг учун ҳам ушбу принципга биноан жиноий жазо жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзлаши мумкин эмас.
Инсонпарварлик принципининг амал қилиши шунингдек, амнистия бўйича муддатидан олдин озод қилишда, шартли ра-вишда жазолашда ва шу кабиларда ҳам намоён бўлади.
5. Одиллик прнпцини (ЖК 8-моддаси) шуни англатадики, «жи-ноят содир этшцца айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошкд ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жшюятнинг оғир-енгаллигига, айбнинг ва шахс-нинг ижтимоий хавфлшшк даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳеч ким айнан бшта жиноят учун икки марта жавобгарлик-ка тортилипш мумкин эмас».
6. Айб учун жавобгарлик припципи (ЖК 9-моддаси) «шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгана жавобгар» бўлишини билдиради.
7. Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи (ЖК 10-моддаси) «қилмишда жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт»лигида ифодаланади.
Жиноят ҳуқуқни принцршлари ўзаро бир-бирига чамбарчас боғлиқ тизимдан иборат. Қонун чиқарувчига, ҳуқуқни қўл.аовчи органларга ва фуқароларга қаратилган конкрет талаблар шу тизимнинг таркибий элементларидир. Қонунийлик ва одиллик мазкур тизимнинг етакчи принциплари сифатда майдонга чиқади. Жиноят ҳуқуқ принциплари ҳам умумий, ҳам махсус қисмлар учун ҳам мухим асослар бўлиб ҳисобланади. Умумий қисмда акс эттан туб моҳиятли тушунчапарнинг мағзини чақмай туриб, махсус қисм нормаларини фаҳмлаб олиш қийин ва ҳатго мумкин ҳам эмас. Яна бир гап. Жиноят ҳуқуқ жиноят таркиби бўлмаганда ҳуқуқни бошқа тармоқлари билан, яъни жиноят процесси ва жиноят-ижроия ҳуқуқи билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.
Жиноят тушунчаси давлатнинг вужудга келиши билан пайдо бўлган. Ибтидоий тузум даврларида урф-одатларни бузиш жи-ноий жазо, яъни давлатни мажбурлов чорасини келтириб чиқармасди. Жиноят сўзининг келиб чиқишига назар ташлай диган бўлсак, у давлатда қабул қилинган «қонун»ни бузган одам маъносини англатади. Жиноятнинг юридик маънодаги таърифи илк бор 1789 йилдаги Инсон ва фуқаро ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари Декларациясида берилганди.
Жиноятнинг ҳозирги замон тушунчаси Ўзбекистон Респуб-ликаси Жиноят Кодексининг 14-моддасида ифодаланган. «Ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш тахдиди билан жино-ят деб топилади.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган объекгларга зарар етка-задиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади».
Жиноят белгилари:
Жиноятнинг бнринчи белгиси - ижтимоий хавфлилик. Ижти-моий хавфлилик жиноятнинг энг муҳим белгиларидан бири ҳисобланиб, айнан шу билан у маъмурий хатги-ҳаракатдан фарқланади. Ижтимоий хавфлилик моҳияти ва даражасига қараб жиноятлар қуйидагиларга бўлинади:
а) ижтимоий хавф катта бўлмаган жиноятлар, улар учун қонунда озодлиқдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ жазо назарда тутилган;
б) унча огар бўлмаган жиноятлар улар учун қонунда беш йиддан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум қилиш тарзидаги жазо, шунингдек, эҳгиётсизлик орқали содир этилиб, қонувда озодлик-дан маҳрум қилиш тарздаги жазо назарда тутилган;
в) оғир, қасддан содир этилган жиноятлар, улар учун қонунда беш йиддан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озод-лиқдан маҳрум қилшп тарзидаги жазо назарда тутилган;
г) ўта огар, қасддан содир этилган жиноятлар, улар учун қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган.
Жиноят Кодексининг 15-моддасида жиноятларни таснифи кўрсатиб берилган.
Жиноятнинг иккинчи белгиси унинг ҳуқуққа хилофлигидадир. Ушбу белгига мувофиқ у ёки бу қилмиш, агар жиноят қонунида уни содир этиш тақиқтанган бўлсагииа, жиноий қилмиш деб топилиши мумкин. Парадоксга қарангки, ҳатго қилмиш очиқ ижтимоий хавфли характерга эга бўла туриб, айни пайтда Жиноят Кодексида тегишли модда бўлмаса, мазкур қилмиш ЖИНОЯТ деб топилиши мумкин эмас. Ҳақиқатан ҳам ўзи йўқ бўлган «қонунни бузиш» мумкинми? Масалан, худди шу сабабдан аёлларга ҳамла қилиб, бойлик ортгириш мақсадида уларнинг ўрим сочларини қирқиб кетувчи шахслар узоқ вақтгача жазодан қутулиб юришганди.
Айбни мавжудлиги жиноятнинг учинчи белгасидир. Унинг моҳияти шундан иборатки, ижтимоий хавфли, жиноят қонун билан тақиқланган қилмиш фақат уни содир эттан шахснинг айби исботланганидан кейингина жиноят деб ҳисобланади.
Жиноятнинг тўртинчи белгиси унинг жазоланишидан иборат. Шуни қайд этиш жоизки, бу белги ҳамиша ҳам мустақил белги сифатида ажратиб кўрсатилавермайди. У жиноятнинг иккинчи белги - ҳуқуққа қарши каратилганлик аломатини тўлдиради, деб хисоблашади. Бироқ бунда Жиноят Кодексида жазолаш кўзда тутилган қилмишлар жиноят деб ҳисобланиши «унутиб» қўйилади.
Санаб ўтилган белгилар жиноятларнинг моҳиятини очиб бе-рувчи мухим тавсифлардир. Ижтимоий хавфлилик моҳиягини, ноқонуний қилмишни содир эттан шахснинг айблилик даражасини аниқлаш, жазо ҳажмини белгилаш учун жиноий қилмиш бўйича бир қатор қўшимча маълумотларни аниқлаш керак бўлади. Бу маълумотлар жиноят таркибини ташкил этади.
Жиноят таркиби - бу ижтимоий хавфли қилмишнинг объек-тив ва субъектив элементлари йиғиндисидан иборат. Жиноят таркибини аниқлаш уни тўғри баҳолаш учун керак бўлади.
Жиноятларни баҳолаш содир этилган жиноий қилмшп билан содир этилган тақиқианган қилмиш баёни ифодаланган ва жазо ҳажми белгиланадиган Жиноят Кодекси моддаси ўртасидаги мувофиқликни топишдан иборат. Масалан, бировнинг мулкини ўғирлаш жиноятини содир этилган.Ушбу ноқонуний қилмиш баё-ни ва шу бўйича жазо хажми Жиноят Кодексининг 169-моддасида келтирилган. Унга кўра ушбу қилмиш «ўғирлик» деб баҳоланади. Мулкни очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш Жиноят Кодексининг 166-моддасига биноан «талончилик» деб баҳоланади.
Жиноят таркибининг элементлари:
- жиноят объекти;
- объектив томон;
- жиноят субъекти;
- субъектив томон.
Жиноят объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардан иборат.
Жиноят объекгидан жиноий тажовуз предметини фарқлай билиш керак .Жиноий тажовуз предмети жиноятчи тажовуз қиладиган бигга айрим предметдан иборат. Масалан, жиноятчи ўзганинг квартирасига яширшма кириб, телевизорни ўғирлади. Телевизор -жиноят предметидир, ушбу ҳолатда Жиноят Кодексининг 169-моддасига мувофиқ мулк жиноят объекти ҳисобланади.
Жиноят объектини аниқлаш жиноят таркибини аниқпаш-нинг бошланғич (тайёргарлик) босқичи бўлиб хизмат қилади.
Объектив томон — бу «объектив воқеликда қилмишни амалга оширувчи шахснинг онгли иродали ҳаракати бўлиб, атроф дунёда муайян ўзгаришларни келтириб чиқаради».
Объектив томоннинг белгиларига қуйидагилар киради: 1) ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик; 2) жиноий оқибат; 3) ижтимоий хавфли ҳаракат билан рўй берган оқибат ўртасидаги сабабий боғланиши; 4) жиноят содир этииган вақт; 5) жиноят содир этилган жой; 6) жиноят содир этилган муҳит; 7) жиноятни содир этиш усули; 8) жиноятни содир этиш қуроли; 9) жиноят содир этиш воситаси.
Қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) — бу жиноят объектив томонининг ташқи ҳолатини белгилайди. Қилмиш фақат хоҳиш-ирода билан амалга оширилган ва қонун билан тақиқлангандагина ижтимоий хавфли моҳиятга эга бўлади.
Зарарли оқибатлар жиноий тажовуз объектларида жамиятга қарши ўзгаришлар, яъни ҳам мулкий, ҳам маънавий зарар, жисмоний ва рухий зарар, жамоат тартибига қарши, меҳнат ҳуқуқларига қарши жиноятлар ва ҳоказолар.
Сабабий боғланиш деганда бир ҳодиса муайян шароитларда муқаррар равишда иккинчисини келтириб чиқарадиган ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, сабабий алоқа ҳодисалар ҳолати ва хусусиятларини ўзгартиришга олиб борувчи ёхуд янги ҳодисаларни келтириб чик^рувчи ҳодисаларнинг бир-бирига ўзаро таъсиридир. Сабабий боғланиш жиноят объектив томонининг зарурий белгиларидан ҳисобланади. Чунончи, агар жиноят қонун билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиб,унинг зарарли оқибатлари мавжуд бўлгани ҳодда уларнинг би-ринчиси билан иккинчиси ўртасида сабабий боғланиш бўлмас экан, жиноятнинг объектив томони ҳам бўлмайди.
Қилмиш билан унинг зарарли оқибатлари ўртасидаги сабабий боғлиқликни аниқлаш жиноят бўйича суриштирув ишларини олиб бориш жараёнида тергов органларининг энг муҳим вазифаларидандир.
Жиноятни содир этшп усули шахс ўзининг жиноий мақсадини амалга оширишда фойдаланадиган усул, услуб, муайян ҳаракат ёки уларнинг йиғиндисидан иборат.
Жиноятни содир этиш вазияти дейилганда содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига таъсир ўтказган ва шу билан боғлиқ равишда жиноий-ҳуқуқий аҳамият касб эттан инсон, моддий предметлар, табиий офатлар ва бошқа омиллар ўзаро таъсирининг содир этилган жиноятнинг вақт билан чегараланган маконвдир.
Жиноят қонуни билан тақиқланган қилмиш рўй берган ма-кон жиноят содир этнлган жой деб тушунилади.
Жиноят соднр этилган вақт жиноий қилмшшшнг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашда аҳамиятга эга. Масалан, тунги вақтда содир этилган жиноятлар кундузги вақтдагиларига қараганда кўпроқ ижтимоий хавф туғдиради. Вақт шунингдек, жиноятнинг давомийлигини ҳам кўрсатиб беради.
Жиноятни содир этиш воситалари — нарсалар ва мосламалар. Жиноятчи улар воситасида жиноят объектига зарар етказади.
Жиноят қуроллари — булар жиноят содир этишга ёрдам берадиган хамда ижтимоий муносабатлар элементларига таъсир ўгказадиган нарсалардан иборат. Баъзан биргина нарсанювг ўзи турли сифатларга эга бўлиши мумкин (чунончи, писголет — қасддан одам ўддиршида жинояг қуроли вазифасини ўгавди, айни шйгда унинг ўзи ноқонуний сақланганда жинояг воситаси ҳисобланади).
Жиноят қонуни билан белгиланган муайян ёшга етган ва Жиноят Кодекси махсус қисмининг конкрет нормаларида мус-таҳкамланган аломатларга эга бўлган ўз қилмишига ўзи жавоб бера оладиган жисмоний шахс жиноят субъекти деб топилади. Жиноят субъсктини белгилари: - жисмоний шахс;
2) ақли расолик (ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик моҳиятини идрок этиш қобилияти ва ўз хатги-ҳаркатларини бошқара олиш лаёқати);
3) жиноий жавобгарлик ёшига етганлик (барча жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёши 16 ёшдан, ўта оғир жиноятлар
учун жиноий жавобгарлик — 14 ёшдан бошланади, айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш - 13 ёш).
Булар умумий белгилар бўлиб, улардан ташқари яна жино-ят-ҳуқуқий махсус қисми нормаларини диспозициясида кўрсатилган қўшимча белгилар ҳам мавжуд.
Жиноятнинг субъекгив томонини ташкил этувчи белгиларга қуйидагилар киради:
1) Айб — бу шахснинг содир этилган жиноятга бўлган руҳий муносабатдир.
Айб шакллари — жиноят қонуний билан аниқланган жиноий қилмишни содир этаётган шахснинг шу қилмишга муносабати-ни характерловчи онг ва ирода элементларининг муайян тар-здаги қўпшлипшдир. Айб қасддан ва эхтиётсизлик шаклида
бўлиши мумкин.
Сабаб — шахсни жиноий қилмишни содир этишга кэтьий ки-ришишга даъват эттан онгли хоҳиш-истак. Сабаб ҳамиша жиноятдан олдин пайдо бўлади ва унинг мақсадини такозо этади. Сабаблар йигиндиси жиноий ҳаракат сабабларини ташкил этади.
Мақсад — шахс жиноий қилмишни содир этар экан, у интиладиган хаёлдаги натижадир. Сабаб ва мақсад биргаликда айбни шакллантиради.
Сабаб ва мақсад жазони юмшатувчи ҳолатлар (масалан, огар ҳаётий ахвол) бўлиши ҳам, шунингдек, жазони огарлапггирувчи (масалан, миллий, ирқий, диний нафрат ёки душманлик сабабларига кўра, шунингдек, бошқа жиноятни япшриши ёки унинг содир этилишини енгиллашгириш мақсадида жиноят содир этиш) ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин.
Жнноятлар таркибларинипг турлари. Жиноят ҳуқуқи наза-риясида жшояглар таркибларйнинг бир нечта таснифлари қабул қилинган.Улар алоҳида таркиблар ва уларнинг хусусият-ларини батафсилроқ аниқлашга ёрдам беради. Бу эса ўз навба-тида содир этилган жиноятни таснифлашнинг асосланганлиги ва тўғрилигини белгилаб беради.
Ижтимонй хавфлилнк даражасига боғлиқ равншда жиноят таркиблари қуйидаги турларга бўлинади: 1) жиноятнинг асосий таркиби; 2) енгиллаштирувчи ҳолатлари бўлган жиноят таркиби (имтиёзли); 3) оғирлаштирувчи ҳолатлари бўлган (квалифика-циялаштирилган) жиноят таркиби; 4) алохдда квалификация-лаштирилган жиноят таркиби.
Баён этиш усулига кўра жинояг таркиблари оддий содда ва
мураккаб таркибларга бўлинади:
а) жиноятнинг оддий таркиби бир объекгга тажовуз эттан бир қилмиш баёнини акс эттаради. Масалан, ёлгон хабар бериш жиноятини таркиби «жиноят тўғрисида била туриб,
ёлғон хабар бериш» деб белгшганади (Жиноят Кодексининг 237-моддаси).
б) жиноятнинг мураккаб таркиби ёхуд қатор оддий таркиб-лар жшоятни ташкил этувчи ягона таркибни қамраб олувчи ёки айбнинг икки шаклини қамраб олувчи бир йўла икки ёки ундан ортиқ объектлар ёхуд икки ёки ундан ортиқ қилмишлар ёки бир неча муқобил аломатлар.
в) муқобил таркиблар фақат битгаси ҳам жиноят таркибини эътироф этиш учун етарли бўлган бир қатор жиноий оқибатлар баёни ифодасидан иборат. Жумладан, монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузгашшк учун жавобгарликни назарда тутувчи Жиноят Кодексининг 183-моддаси, бу жиноят таркиби монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органга ахборотлар бермаслик ҳолатини ҳамда шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бўлишига қарамай ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб тақдим қилиш қамраб олишини кўрсатади.
Тузилишига кўра жиноят таркиблари қуйидагиларга бўлинади:
а) моддий таркиб жиноятини объектив томони ижтимоий хавфли қилмишлар рўйхатини акс эттирувчи ва шу қшшишлар сабабли вужудга келадиган зарарли оқибатларни кўрсатиб бе-рувчи жиноят таркиблари;
б) формал таркиб жиноятини объекгив томони одатда битга ижтимоий хавфли қилмишни баён қилиб, жиноят тамом бўлган пайтни аниқпаб берса-да, унинг зарарли оқибатларини албатга кўрсатиб беравермайдиган жиноят таркибларидир. (Масалан, «Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгаз ёки дарё кемасини олиб қочшп ёки эгаллаб олиш» тўғрисидаги Жиноят Кодексининг 264-моддаси).
в) кесик тартбли жиноятлар — объекгив томони тамом бўлмаган ижтимоий хавфли қилмишни тасвирлайди ва у кети-дан зарарли оқибатларни келтириб чиқармаса-да, уни тугал-ланган жиноят сифатида баҳолайди.
Жиноят таркибининг барча элементлари мухим аҳамиятга эга бўлади ва агар улардан бирортаси бўлмаса, жиноят таркиби ҳам бўлмайди.Жиноят таркиби элементларининг мавжудлигини тасдиқловчи далилларни тўплаш ва исботлаш суриштирув ор-ганларининг бош вазифасидир. Жиноят таркибининг аҳамияти шундан иборатки, у қилмшшшнг ижтимоий хавфлилик моҳиятйни, ушбу қилмишни содир эттан шахс айбининг дара-жасини, жиноий жавобгарлик турини ва жазони тўғри белги-лашга хизмат қилади.
Жиноий жавобгарлик — бу жамиятда қабул қилинган ҳуқуқ нормаларига зид ҳаракатлар қилган айбдор шахс учун судланганлик оқибатлардан иборат. Жиноят таркиби барча ало-матларини ўзида акс эттирган қилмишни содир этиш жиноий жавобгарлик учун асос бўлади. Фақат жиноят қонунларига зид қилмишлар учунгана жиноий жавобгарлик юзага келади.
Жиноий жазо — жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва махкумни қонунда назарда тутклган муайян ҳуқуқ ва эркин-ликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат маж-бурлов чорасидир (Жиноят Кодексининг 42-моддаси).
Жиноий жазо махсус қисм нормаларидаги санкцияларни қўллашдан иборат.
Жиноят жавобгарлик тушунчаси жиноий жазо тушунчаси билан бир хил маънони англатмайди:
1) вақт бўйича жиноий жавобгарлик ҳамиша жиноий жазо-дан олдинда юради;
2) жиноий жавобгарлик жазосиз ҳам бўлиши мумкин (маса-лан, шартли ҳукм қилинганда);
3) жиноий жавобгарлик жиноий қилмишнинг объекгив хуқуқий оқибатидир ва бинобарин, бирор-бир кимсанинг хоҳиш-иродасисиз, автоматик суратда, жиноий қонун билан зиддиятга борган заҳоти вужудга келади. Жиноий жазо субъек-тив характерга эга бўлиб, унинг вужудга келиши ва ҳажми мах-сус ваколатли органлар иродасига боғлиқ;
4) жиноий жавобгарлик ҳуқуққа зид қилмишни содир этиш-да айбдор бўлган шахсни давлат номидан қоралашдан иборат. Бундан фарқли ўлароқ, жиноий жазо санкция кўрсатилган жазоларни қўллаш билан суд ҳукми бўйича тайинланадиган давлат таъсири (мажбурлови) чорасидир.
Жиноят ҳуқуқидага санкциялар:
1) жазонинг фақат юқори чегарасини кўрсатувчи санкциялар (масалан, Жиноят Кодексининг «Озодлиқдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш» деб номланган 222-моддаси беш йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади).
2) жазонинг пастки ва юқоридаги чегараларини кўрсатувчи санкциялар (чунончи, «Қасддан одам ўлдириш» тўғрисидага 97-моддаси Жиноят Кодексининг ўн йилдан ўн беш йилгача озодлиқан маҳрум этишни назарда тутади);
3) муқобил санкциялар (масалан, 166-моддада «тшгончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқцан-очиқ талон-тарож қилиш — уч йилгача ахлоқ тузатиш шплари ёки мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, уч йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади» дейилади).
Ҳозир амадда бўлган Жиноят Кодексида мутлақ санкциялар акс этмаган.
Жазо турлари Жиноят Кодексининг 43-моддасида кўрсатиб ўтилтан. Ушбу моддада жиноий жазоларнинг (жаримадан то ўлим жазосигача) ўнта тури санаб ўтилган. Қонун чиқарувчи уларни асосий ва қўшимча жазо турларига ажратган. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш ва мол-мулкни мусодара қилиш — қўшимча жазо чоралари қаторига киритилган.
Жиноий жавобгарлиқдан озод қилиш асослари:
1) Шахс жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетган-лиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Ижтимоий хавфи катга бўлмаган жиноятлар учун - уч йил; унча оғир бўлмаган жиноятлар учун жавобгарлик муддати — беш йил; огар жиноятлар учун — ўн йил; ўта оғир жиноятлар учун жавобгарлик муддати — ўн беш йил. Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши содир эттан жиноят шахсларга нисбатан жавобгарлик озод қилиш муддати қўлланилмайди (Жиноят Ко-дексининг 64-моддаси).
2) Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли содир этилган қилмиш ўзининг хавф-лилигини йўқотган деб топилса, жиноят содир эттан шахс жавобгарлиқан озод қилиниши мумкин (Жиноят Кодекси-нинг 65-моддаси).
3) Ижтимоий хавфи катга бўлмаган ёки унча огар бўлмаган жиноятни биринчи марта содир эттан шахс, агар жиноят содир қилингандан кейин жиноят туфайли келтирилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиб, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жи-ноятнинг очилишига фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин (Жиноят Кодексининг 66-моддаси).
4) Жиноят содир этилган шахс ҳукм чиқарилгунга қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган даражада руҳий касалликка чалиниб қолган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади (Жиноят Кодексининг 67-моддаси).
5) Жиноят содир эттан шахс амнистия акти асосида жа-вобгарликдан озод қилиниши мумкин (Жиноят Кодексининг 68-моддаси).
Savollar

  1. Jinoyat huquqi prinsiplarini sanab bering?

  2. Jinoiy javobgarlik nima?

  3. Jinoyatda ishtirokchilik nima?

  4. JK ga binoan jazo turlarini sanab bering va izoxlang?

  5. Jinoyatlarni ochishda tibbiy muassasalarnig o’rni va axamiyatini tushuntirib bering?

  6. JK qachon qabul qilingan va u necha qisimdan iborat?

  7. Jinoyat tushunchasi.

  8. Jinoyatda ishtrokchilik va uning turlarini ayting?

  9. Jinoiy javobgarlik tushunchasi?

  10. Jinoiy jazo va uning turlari?

  11. Jinoiy javobgarlikni yengillashtiruvchi va og’irlashturuvchi xolatlar?

АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т., 1992 й.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳ, Т., 1997 й.
3. И.А. Каримов.Миллий давлатчилик, истиқлол мафкураси ва ҳуқуқий ма-даният тўғрисида, Т., 1999 й.
4. И.А. Каримов.Миллий давлатчилик, истиқлол мафкураси ва ҳуқуқий ма-даният тўғрисида.Т., 1996 й.
5. И.А. Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.Т., 1995 й.
6. И.А. Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.Т., 1997 й.
7. И.А. Каримов.Ўзбекистон XXI асрга интилмоқца.Т., 1999 й.
8. Ш. З.Ўрозаев. Конституциямизни дунёга келиши «Ҳаёт ва қонун» № 1. 1994 й.
9. Ш.З.Ўрозаев.Мустақил Ўзбекистон Конституцияси.Т., 1994 й.
10. Х.Т. Адилкаримов. Новая Конституция — Великий символ суверенитетс Узбекистана, Т., 1993 г.
11. Х.Т. Адилкаримов. Ўзбекистон Республикасида қонун чиқариш жа-раёни, Т., 1995 й.
12. Х.А. Алимов. Конституция и организация Государственной власти в Рес-публики Узбекистан, Т., 1997 г.
13. М.М. Файзиев.Конституция независимой Республики Узбекисхан, Т., 1997 г
14. А.Х. Саидов. Жаҳон Конституциявий амалиёти ва Ўзбекистон Республи-касининг асосий қонуни, Т., 1992.
15. Г.М. Тансикбаева.Конституция и мў, Т., 1996 й.
16. У. Таджиханов.Конституция суверенного Узбекистана, Т., 1995 й.
17. Р.К. Каюмов. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи Т., 1998 й.
18. А.Х. Саидов, У. Таджихонов.Давлат ва ҳуқуқ асослари, Т., 1998 й.
Download 33,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish