Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
13
келди: «Эй мўминлар, ароқ, қимор, тиклаб қўйилган бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар 
(
яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, уларнинг 
ҳар биридан узоқ бўлингиз, шояд нажот топсангиз! Ароқ, қимор сабабли шайтон 
ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз 
ўқишдан тўсишни истайди, холос. Энди тўхтарсизлар!» (Моида сураси, 90—91-оятлар) 
Ҳазрати Умар: «Ўзингга шукр, Ўзингга шукр», деб, қувончларини яшира олмади. 
* * * 
Бани Мустаълиқ ғазотидан қайтаётганда онамиз Оишага қилинган туҳматдан Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ хафа бўлдилар. Бу ҳақда ҳабиби мухтарамнинг муборак 
кўзлари Жаброил айҳиссаломга интизор эди. Ваҳий келгунча, энг яқин кишиларидан Оиша 
ҳақларидаги фикрларини сўраб чиқдилар. Ҳазрати Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг саволларига савол билан жавоб қайтарди: 
— 
Сизга Оишани лойиқ кўрган ким, Расулуллоҳ? 
— 
Аллоҳ таоло. 
— 
Яхши. Унда Буюк Аллоҳ келажакда шундай ифлос ишга қўлга урадиган аёлни сизга 
лойиқ кўради, деб ўйлайсизми? 
Буюк Умарнинг заковати ушбу мантиқий гапларидан ҳам кўриниб турибди. Ҳазрати Умар 
осмонга қараб: «Аллоҳим, Сен бешак нуқсонсиз Зотсан. Бу катта туҳматдир», деди. (Халабий
«
Инсанул уйун») 
Ҳазрати Умарнинг бу гаплари бир-икки кундан кейин тушган ваҳийда ҳам аксини топган 
эди: «Уни эшитган пайтингизда: «Бу (миш-мишни) сўзлаш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок 
Парвардигор, бу катта бўҳтон-ку!» десангизлар бўлмасмиди?!» (Нур сураси, 16-оят) 
* * * 
Ҳудайбия сафарига Каъбани тавоф этиш мақсадида чиқилган эди. Лекин маккаликлар бунга 
рози бўлмай, аксинча, бутунлай қарши эканликларини маълум қилдилар. Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жанг қилиш учун келишмаганини ва мақсадларини баён 
қилиш учун Маккага Ҳазрати Умарни жўнатмоқчи бўлдилар. Ҳазрати Умар Маккада 
душманлари кўплиги ва Адий қабиласидан ҳеч ким ҳимоясига олмоқчимаслигини айтиб, 
Усмонни жўнатишни таклиф қилди. 
Кейинчалик Маккадан Ҳазрати Усмон ўлдирилди, деган хабар келгач, ўша ердагиларнинг 
барчаси Пайғамбаримизга байъат қилдилар. Сўнгги нафасгача Расулуллоҳга содиқ қолмоқчи 
бўлган минг тўрт юз кишининг қўлини тутиб, байъатни қабул қилиш соатлаб вақтни оларди. 
Табиийки, бундай ҳаракатдан Расулуллоҳнинг муборак қўллари толиқиб қоларди. Шунинг учун 
Ҳазрати Умар биринчилар қаторида байъат қилиб, Расулуллоҳнинг қўлларига тиргак бўлди. 
Қурайшликлар билан олиб борилаётган музокаралар келишув билан тугади. Бу келишувдан 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақсадлари ўзаро ҳужум қилмаслик 
шартномасини имзолаш ва маккаликлардан бўладиган хавфни мумкин қадар камайтиришга 
эришиш эди. Чунки Мадина Макка мушриклари билан Хайбар яҳудийлари ўртасидаги нозик 
жой эди. Улар ўзаро келишгудай бўлсалар, Мадинани босиб олишлари ҳеч гап эмасди. 
Расулуллоҳ эса, бу мақсадни амалга ошириш учун қурайшликларга бир оз ён босгандек 
кўринсалар-да, аслида ундай эмас эди. Масалан, маккаликлар бу йил Каъбани тавоф этишга 
қарши бўлдилар. Бу унча аҳамиятли эмасди. Зеро, мўминлар Аллоҳнинг ризосини, ажру 
савобни истасалар, Парвардигор буни уларга беришига шубҳа йўқ эди. 
Улар Мадинадан умрани ният қилиб чиққан бўлсалар-да, маккаликларнинг бунга қаршилиги 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish