Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
19
мол-дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки Аллоҳ ўша нарсалар сабабли бу дунёда 
уларни азоб-уқубатга солишни ва кофир бўлган ҳолларида жонлари чиқишини истайди, холос» 
(
Тавба сураси, 84-85-оятлар). 
Оятларни ўқиб бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерни тарк этдилар. 
Ҳазрати Умар эса, енгил тин олди ва кўнглига раҳмат нури ёғилди. У кишининг Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатлари ва мунофиқларга қарши нафратлари сабаб 
қилган юқоридаги ҳаракатлари Аллоҳ томонидан оқланган эди. 
Лекин Ҳазрати Умар бу оятлар тушгач, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
олдларига бориб ҳеч қачон: «Сизга айтган эдим, унамадингиз», демайди. 
Шу ерда бир нарсани айтиб ўтишни лозим деб топдик. Расулуллоҳнинг ҳаётларини ўрганиш 
Ҳазрати Умарнинг ҳаётларини ўрганиш демакдир. Чунки Исломни қабул қилганидан кейин 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқин икки дўстидан бирига айланиб, 
умрининг ўн етти йилини оламларга раҳмат бўлиб келган Ҳазрати Пайғамбар билан ҳам нафас 
ўтказди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимлари хабарини эшитиб даҳшат ичра 
«
Расулуллоҳни ўлган деган одамларни ўлдираман», дегани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам ҳаётларига бағишланган «Саодат асри қиссалари» китобида баён этилди. Ҳазрати Абу 
Бакр даврларидаги ҳаёти эса, у зотга бағишланган «Илк ва буюк халифа Ҳазрати Абу Бакр» 
деган китобдан ўрин олган. Уларни такрорламай, асарнинг кейинги қисмини Ҳазрати Абу 
Бакрнинг вафотларидан бошласак. 
Ҳазрати Абу Бакрнинг охирги кунлари 
Мадинадан келган буйруққа биноан Холид ибн Валид Ироқни Мусаннога қолдириб, Шомга 
кетди. Ярмук жангида қўшинга бош қўмондонлик қилиши керак эди. 
Ўлимга тик қарайдиган ва иқтидорли қўмондон саналган Мусанно Форс ҳукмдори 
Шаҳрирондан мактуб олди. Унда: «Товуқ ва чўчқабоқар ҳамда Форснинг энг қонхўр одамлари 
қўшинга қўшиб жўнатилган», дея битилган эди ва Шаҳрирон бу билан энди бу ишга мен 
аралашиб ўтирмайман, буни уларга қолдирдим, демоқчи эди. 
Мусанно ҳам унга жавобан: «Ишингни товуқ ва чўчқабоқарларга қолдирган Аллоҳ таолога 
ҳамдлар бўлсин», деб ёзди ва Аллоҳнинг изни билан уларни ҳам ер билан яксон қилишини 
айтди. 
Бу жавоб Форс шоҳининг тишларини ғижирлатиб юборди. Унинг жазосини бериб, янги 
чиққан диннинг ёйилиши олдини олиш лозим эди. У қўшинни тўплашни буюриб, унга 
Жазовайҳ исмли одамни қўмондон қилиб тайинлади ва: «Шу ишни битиришни сенга 
топширдим», деди. Жазовайҳ йўлга чиқиб, Бобил атрофларида Мусаннонинг қўшини билан 
тўқнаш келди. 
Форс қўшини ғалаба қозонишга шубҳа қилмасди. Лекин уларни аламли мағлубият 
кутаётганини билмасдилар. Жангда форслар енгилиб, қоча бошлади. Мусулмонлар уларни 
Мадоин шаҳригача қувиб бордилар. 
Мусанно ғалаба хушхабари билан бирга ўлжанинг бешдан бирини Мадинага юборди. Ўзи 
халифанинг буйруғини кутди. Лекин ҳеч бир хабар келмагач, ўрнига Башир ал-Насосияни вакил 
қилиб қолдириб, қисқа йўллардан Мадинага етиб олди. У ерда Ҳазрати Абу Бакр охирги 
лаҳзаларни яшаётган эди. Узоқ гаплашишнинг имкони бўлмади. Шунинг учун қисқа қилиб, 
душманнинг аҳволини тушунтирди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 
ўлимларидан кейин диндан қайтганлар тавба қилиб келсалар, уларни кечириш керакми-йўқми, 
шуни сўради. Ҳазрати Абу Бакр ижобий жавоб берди. 
Кейин Ҳазрати Абу Бакр янги раҳбар Ҳазрати Умарни ёнига чақирди: 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish