www.ziyouz.com kutubxonasi
189
"
Ҳалол қилинганни ҳаром, ҳаром қилинганни ҳалол дейдиларми?
"
Бунақаси бўлмайди".
"
Тушунишимча, сен айтган одамлар ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром демас, аниқроғи,
динларининг ҳукмларини оёқости қилмас эканлар, мағлубиятга учрашмайди".
Элчи шу гапларни етказиб, Чин ҳукмдорининг хатини топширди.
Чин ҳукмдори мактубда: "Бир учи Марв, бошқа учи Чинга етадиган қўшин юборишим
мумкин. Лекин бундай қилмайман. Чунки бўйнимдаги вазифани яхши тушуниб етганим йўқ.
Элчининг гапларига қараганда, душманингиз киришса, бутун тоғни жойидан қўпориб
ташлайди. Йўлини қилсалар мени ҳам бу ердан суриб чиқаришлари мумкин. Менимча, сиз улар
билан учрашиб, сулҳ тузишингиз керак. Улар сизга ҳужум қилмагунча сиз ҳам ҳужумга
ўтманг", — деб ёзган эди.
Яздажирднинг бутун умидлари чилпарчин бўлди. Энди у ё ҳоқон ёнида бир мусофир
сифатида яшайди, ё бош олиб чиқиб кетади.
* * *
Кейин Истаҳр, Фасо ва Доро Бижард фатҳ қилинди.
Сария ибн Зунайм қўл остидаги мусулмон аскари душман билан жанг қиларкан, қуршовга
қандай тушиб қолганини билмай қолди. Шу онда Мадинада, минбарда нутқ сўзлаётган Ҳазрати
Умарнинг кўзлари муҳораба майдонига йўналди. Буюк Мавлонинг қудрати билан у кишига
шундай икром кўрсатилиб, жангнинг бориши ойнаи жахондаги каби намоён бўлди.
Мўминларнинг сиқилиб қолганини кўрган Ҳазрати Умар гапларини бўлдилар:
—
Сария! Тоққа юр! Тоғ тарафга юр! — дедилар-да, яна маърузаларини давом эттирдилар.
Лашкарбоши Сария ва жанг қилаётган аскарлар Ҳазрати Умарнинг гапларини эшитиб,
дарҳол тоққа чекинди ва йўналишини ўзгартирди. Бу билан улар муқаррар мағлубиятдан
қутулиб, ҳатто ғалабага эришишди.
Ҳазрати Умарга жанг майдонини кўрсатган, шубҳасиз, Аллоҳ эди. Овозларини ўша ергача
эшиттирган ҳам ўша Буюк Қудрат Эгасидир. Бу ҳар нарсага қодир Аллоҳнинг севимли
бандасига кўрсатган икроми бўлиб, Ҳазрати Умарнинг кароматлари эди.
Ҳазрати Умар гапларини тугатиб бўлиб, нега бундай деганларини тушунтириб берар
эканлар: "Мен каромат соҳибиман", деган эмаслар. Буни Аллоҳнинг икроми деб қабул қилиб,
ҳамду сано ва шукр айтдилар.
* * *
Ушбу ғалаба Аллоҳнинг мусулмонларга туҳфаси эди. Лекин унда Ҳазрати Умарнинг
ҳиссалари бор. Шу сабаб лашкарбоши Сария ғанимат моли орасидаги жавоҳирларга тўла
иккита халтани қўшинга кўрсатиб:
—
Рози бўлсангизлар, мана шу икки халтани ғанимат молидан ташқари ҳисоблаб, халифа
номларига юборайлик, — деди.
—
Жуда соз!
Вакил Мадинага етиб келганида, Ҳазрати Умар дастурхон бошида эдилар. У киши тик
турганча, хизматкори Йарфога: "Гўшт олиб кел!" дея амр берардилар. Қўлларида эса асо. Вакил
уни биринчи бор кўрганида чўпонга ўхшатиб юборди. Ҳазрати Умар янги меҳмонни кўриб:
"
Қани ўтиринг!" дея дастурхонга таклиф қилдилар. Меҳмон ҳам ўтириб, тотина бошлади.
Овқатдан кейин дастурхон атрофидагилар тарқала бошлашди. Ҳазрати Умар ҳам уйларига йўл
олдилар. Ҳалиги одам Ҳазрати Умарга эргашди.
—
Кирсам майлими, мўминлар амири?
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |