Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
187
* * * 
Яздажирд салтанати емирилиб бораётганини англаб турарди, лекин қўлидан бирор иш 
келмасди. Унинг охирги бор Ниховандда омади чопган эди, шундан кейин ишлари чаппа кетиб, 
чорасиз қолди. Энди у шаҳардан бу шаҳарга кўчманчи каби кўчиб юришдан бошқа иложи йўқ 
эди. Яздажирд сўнгги марта Райдан паноҳ топди, лекин у ерда ҳам тинч яшолмагач, Хуросон 
тарафларга қочди. У мажусийликнинг тимсоли ва илоҳи деб қараладиган оловни ўзи билан олиб 
юрар, бу билан минг йилдан бери ёниб турган ўтни ўша ерда қурдирган «Оташгоҳ»га 
келтирарди. 
Ахнаф ибн Қайс бошчилигидаги қўшин ҳам тобора илгарилаб, Хуросон тупроқларига қадам 
қўйди. Ахнаф Ҳиротни забт этди, кейин Нишопур ва Марвга йўл олди. 
Яздажирд атрофидаги подшоҳликларга ёзган мактубларида ёрдамга муҳтожлигини 
билдирди. Лекин Ахнафнинг келганини эшитиб, Марвдан Рузга, у ердан Салҳ шаҳрига йўл 
олди. 
Бу орада Куфадан келган кичик қўшин Балхга етиб олди. Яздажирднинг қўшини билан 
бўлган жанг мусулмонларнинг ғалабаси билан якунланган эди. Ахнаф Балхга етганда жанг 
тугаган, бироқ, Яздажирднинг ўзи йўқ эди. 
Ахнаф Хуросон фатҳ қилингани ва Яздажирднинг қочганини ёзиб, Ҳазрати Умарга мактуб 
жўнатди. Ииллар давомида жанг ташвишларидан ҳориган Ҳазрати Умар: "Қанийди, у ёкқа аскар 
жўнатмасам. Қанийди, Форс билан ўртамизда оловли уммон бўлсаю, уларга дуч келмасак", 
дедилар. 
* * * 
Бу ёқда Яздажирднинг чақирувига биноан Ҳоқон билан Суғд подшоҳи Хуросон тарафга 
юрди. Бундан хабар топган Ахнаф ибн Қайс кийимларини одамлар танимайдиган даражада 
ўзгартириб, ўз қўшинини айланиб чиқди. Мақсад аскарларнинг фикрларини эшитиш эди. 
Тасодифан у икки жангчининг суҳбатини эшитиб қолди. 
— 
Амир қўшинни шу тоғ этагига жойлаштирса, яхши иш бўларди, — деди улардан бири. 
Шериги бош ирғаб, уни тасдиклади: 
— 
Тўғри. Ҳеч бўлмаса, душман ортимиздан ҳужум қилолмасди, биз ҳам бир тарафга қараб 
жанг қилардик. 
Бу гапда жон бор эди. Эрталаб Ахнафнинг қилган дастлабки иши қўшиннинг орқа тарафини 
тоққа қаратиб жойлаштириш бўлди. 
Кўп ўтмай, турклар қўшини етиб келди. Тонгда рақиблар икки тарафга сафланди. Турклар 
орасидан бир суворий ўртага чиқиб, яккама-якка олишувга чақирди. Ўртага Ахнафнинг ўзи 
чиқди. Олишувда лашкарбошининг қўли баланд келди. Кейин чикқан икки аскар ҳам 
Ахнафнинг қиличи остида жон берди. Ахнаф ортга қайтди. Рақиб эса ҳануз унинг қўшин 
қўмондони эканини билмасди. 
Ҳоқон кетма-кет уч кишидан айрилганидан хурсанд бўлмади. У: "Бу одамлар билан 
уришишдан наф йўқ. Ортга қайтамиз", деди. Унинг буйруғи ижро этилди. Бомдод намозига 
турган мусулмонлар кечаги қўшин жуфтакни ростлаб қолганига ҳайрон бўлишди. Ҳоқоннинг 
оқилона йўл тутиши ҳар икки тараф учун фойдали бўлди. 
Яздажирднинг бир чақируви билан шунча инсонни ўлим билан юзма-юз қилиш ақл ва 
мантиққа тўғри келмасди. 
* * * 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish