www.ziyouz.com kutubxonasi
183
кетадиган эркаклар билан бирга бўлишни битган эди.
Ҳазрати Алининг: "Шаҳид кетишни истаган одам Отиқага уйлансин", деганлари ривоят
қилинган.
Ҳазрати Алини шаҳид бўлишдан қўрқишда айблаш у кишининг шаънларига туҳмат
бўларди. Чунки Ҳазрати Алининг бутун ҳаётлари жангларда кечган ва Аллоҳ йўлида қурбон
бўлишнинг нақадар юқори мартаба эканини Каломуллоҳда ўқиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан эшитган эдилар. Бир манбада у кишининг: "Энг олий ўлим Аллоҳ учун
шаҳид кетишдир", деган гапларига кўзимиз тушган.
Ҳазрати Али Отиқага уйланмадилар, лекин барибир шаҳид бўлиб жон бердилар.
* * *
Ҳазрати Умар бир аёлни ҳузурларига чорлади. Аёл қаттиқ қўрқиб, ҳомиласини тушириб
қўйди. Ҳазрати Умар бу воқеадан қайғуга тушди. Энди нима қилиш кераклигини сўраб, ўзлари
ишонган одамларга маслаҳат солди. Ҳар ким билганича маслаҳат берди. Бажариш энг оғир ечим
Ҳазрати Алидан чиқди: "Бу бир мўминни билмай ўлдириб қўйиш билан баробардир".
Ҳазрати Умар:
—
Энг мақбули Абул Ҳасаннинг (Али ибн Абу Толиб) гапидир, — дедилар.
Аёлга юз бош туя берилди.
Давлат раҳбари сифатида Ҳазрати Умар энг осон йўлни танлашлари ҳам мумкин эди. Бунга
биров эътироз билдиролмасди. Аёлнинг эрига учраб: "Кечирасизлар, бундай бўлишини
истамаган эдим", десалар ҳам бўларди.
Ҳатто тепадан келиб: "Ким унга боласини туширсин дебди", дея бақириб-чақиришлари ҳам
мумкин эди.
Келажакда шу каби хатти-ҳаракатлар юз беради. Масалан, Сиффин жангида Ҳазрати Али
тарафида туриб урушган Аммор ибн Ёсир бир гуруҳ тарафидан шаҳид қилинади. Ўзининг
буйруғи эслатилганда Сиффин қўмондони шундай дейди: "Амморни биз ўлдирганимиз йўқ.
Уни жангга ким олиб келган бўлса, ўша ўлдирди" (Ибн Саъд, "Табақот").
* * *
Ҳазрати Умар диннинг моҳиятини тушуниб етгаи инсон эдилар. У зот, аввало, Қуръонга,
кейин суннатга таянар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътибор берган нарсага
Ҳазрати Умар ҳам эътибор билан қарарди.
Бир ҳаж мавсумида Ҳазрати Умар Ҳажарул асвад қаршисида туриб: "Сен оддий тошсан.
Бошқа тошлардан фарқинг йўқ,. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сени
ўпмаганларида, мен ҳам ўпмасдим", дедилар ва тошни ўпдилар. Кейин шерикларига
ўгирилдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўминлар учун мукаммал намуна
эканликлари ҳақдаги оятни ўқидилар.
Ҳазрати Умар яна бошқа бир нарсани эслар эдилар: Ҳудайбия сулҳидан бир йил ўтиб, умра
қилиш учун Маккага келишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажарул асвад
қаршисида туриб, Умарга: "Шу ерда кўз ёш тўкилади, Ҳаттобнинг ўғли", дедилар.
Бир кун Ҳазрати Умар ҳаж ва умрага келиб-кетаётганларнинг Ҳудайбиядаги дарахт
атрофида кўп ўралашиб қолишаётганини кўриб қолдилар. У кишининг амрлари билан ўша
дарахт кесиб ташланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшга қарши курашиш
учун байъат олаётганларида шу дарахт остида ўтирган эдилар. Бироқ муҳими дарахт эмас,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган ваъда эди.
Келаси йили келганлар дарахтни жойида кўрмадилар. Кейинчалик у одамларнинг эсидан
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |