Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
184
ҳам чиқиб кетди. 
* * * 
Кунларнинг бирида Йаъло ибн Умаййа: 
— 
Ҳузурингизга бир масала бўйича келдим, — деди. 
— 
Бемалол, гапиравер. 
— 
Аллоҳ: "Агар куфр келтирганлар сизларни фитна ва муаммога дучор қилишларидан 
қўрқсангиз, сафарга чиққанингизда намозни кисқа ўқишда ёмонлик йўқдир", деган. Биз эса, шу 
кунларда Аллоҳнинг марҳамати билан тинчлик-хотиржамликда яшаяпмиз. 
Йаъло бу билан: "Бизнинг душмандан қўрқадиган жойимиз йўқ, аксинча, улар биздан 
қўрқишади. Шундай экан намозни тўлиқ ўқиганимиз дуруст эмасми?" демоқчи эди. 
Ҳазрат Умар: 
— 
Сени қийнаётган масалани мен ҳам ўйлаб кўрганман. Худди шуни Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганимда, ул зот: "Намозни сафарда қисқартириб ўқиш 
Раббингиздан сизга инъом қилинган садақадир. Аллоҳнинг садақасини қабул этинглар", деган 
эдилар, — деб жавоб қилдилар. 
* * * 
Шу ўринда Ҳазрати Умар даврларидаги пул бирлиги ҳақида икки оғиз сўз айтиш лозим 
кўринди. Ўша пайтларда тўрт хил пул бирлиги бўлган. Булар — бағолий, табарий, мағрибий ва 
яманий тангалар. Ушбу пуллар саккиз, тўрт, уч ва бир даниқ оғирлигида эди. 
Ҳазрати Умар бундай шароитда чора кўриб, одамларни ягона пул бирлиги атрофида тўплаш 
ва савдо-сотиқда рўй бериши мумкин бўлган турли найрангбозликларнинг олдини олиш 
мақсадида кузатув ишларини олиб боришни буюрдилар. Шунда энг кўп муомалада бўлган 
иккита пул бирлигини аникладилар. Улар бағолий ва мағрибий тангалар эди. 
Ҳар икки пулнинг оғирлиги қўшилиб ўртадан бўлинди. Натижада янги зарб этиладиган 
тангалар олти даниқ (яъни, ўттиз арпа дони оғирлиги билан баробар) этиб белгилашга қарор 
қилинди. 
Бир нарсани айтиб ўтиш лозимки, бу пуллар фақат оғирлигига қараб тартибга келтирилган. 
Пул ислоҳотини ҳар тарафлама амалга ошириб, исломий ўлчовлар асосида муомалага киритган 
киши Молик ибн Марвон бўлади. 
Усмон ибн Ҳунайф қўли остидаги Ироқ аҳли орасида тарқалган узунлик ўлчов бирлигини 
Ҳазрати Умар давлат номидан расмий деб эътироф қилдилар. Айнан шу ўлчов бирлиги уммат 
амири тарафидан имзоланиб кучга кирди. 
Узунлик ўлчови уч турли эди. Ўша уч ўлчов бирлиги кўшилди ва яна учга бўлинди. Бундан 
ҳосил бўлган узунлик расман қабул қилинди. Ўлчанган чивиқнинг учлари эритилган кўрғошин 
билан муҳрланди ва Ирокқа — Усмон ибн Ҳунайфга ерни ўша асосда ўлчаш учун юборилди. 
Ушбу ўлчов бирлиги кейинчалик "Зирои умарийя" (Умар аршини), деган ном олди. 
* * * 
Ҳазрат Умар Аббоснинг уйи олдидан ўтиб кетаётган эди. Тарновдан окиб тушаётган сув 
кийимларини ифлос қилди. Юқоридан сўйилган хўрознинг қони аралаш сув оқиб тушаётган 
эди. Табиийки, бундай аҳволда намоз ўқиб бўлмасди. Ҳазрат Умар уйга қайтиб, кийимларини 
алмаштирдилар ва шундан кейингина намозни адо қилдилар. Сўнгра у кишининг амрлари билан 
тарнов жойидан олиб ташланди. Бу воқеадан бир оз вақт ўтиб, Аббос розийаллоҳу анҳу Ҳазрати 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish