Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
181
* * * 
Отиқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннат хушхабарини берган Саид ибн 
Зайднинг синглиси эди. 
У ниҳоятда гўзал аёл эди. Илк турмуши Ҳазрати Абу Бакрнинг ўғиллари Абдуллоҳ билан 
эди. Абдуллоҳ Отиқани жонидан ортиқ кўрарди. Шу даражада севардики, ҳатто баъзи 
жангларга қатнашолмаган. Ҳазрати Абу Бакр ўғлининг аҳволини кўриб, уни бир чеккага 
тортдилар ва хотинини талоқ қилишини буюрдилар. 
Ота буйруқ берган, лекин кўнгил бунга бўйсунмас эди. Абдуллоҳ отасига қарши бориш 
катта гуноҳлигини билар, лекин кўнгилга ҳам буйруқ беролмай, ҳис-туйғуларга берилиб, икки 
ўт орасида қолди, ҳатто бу ҳақда шеър ёзди. 
Ота-ўғил ўртасидаги келишмовчилик Абдуллоҳнинг хотинини талоқ қилиши билан якун 
топди. Аммо талоқ ҳам қалб оташини сўндира олмади, аксинча кучайиб кетди. Абдуллоҳ гоҳ-
гоҳида Отиқани кўриш мақсадида йўлини пойларди. 
Унинг бу ҳолини эшитиб, Абу Бакр Сиддиқ яхшилаб сабоқ бериб қўймоқчи эдилар. Лекин 
ўғлининг Отиқага бўлган оташин муҳаббатини эшитиб қолдилар: "Унингдек гўзалдан айрилиб, 
менинг ҳолимга тушганни кўрмадим. Айбсиз талоқ қилиниб, унинг ҳолига тушган аёлни ҳам 
кўрмадим. Жуда ахлоқли эди, уятчан ва оқила аёл эди...". 
Хассос қалбдан чиқаётган бу садо жуда таъсирли эди. Унинг ҳолатини кўриб Ҳазрати Абу 
Бакр ортга чекиндилар. Абдуллоҳни ёнларига чақириб, бошини силадилар. 
— 
Ўғлим, бор-да, Отика билан ярашиб ол! 
Отасининг гапидан Абдуллоҳнинг кўз ёшлари дарё бўлди. Лекин бу қувонч ёшлари эди. У 
Ҳазрати Абу Бакрнинг қўлларига осилди. 
Шу тариқа Отиқа Ҳазрати Абу Бакрнинг хонадонларига иккинчи бор келин бўлиб тушди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Макка фатҳига борган, Ҳунайн ва Тоиф 
жангларида катнашган Абдуллоҳ қалъадан отилган ўқдан яраланди. У Мадинага ярадор ҳолда 
қайтди. Отиқа унинг кўнгил яраларини даволай олди, лекин баданидаги жароҳатларига малҳам 
бўла олмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кўп ўтмай, Абдуллоҳ ҳам 
абадий сафарга йўл олган эди. 
Отиқа Абдуллоҳ учун роса йиғлади. Лекин кўз ёшлар кетганни ортга қайтаролмайди. Булар 
фақат кўнгил иши эди. Одамлар Отиқанинг Абдуллоҳга атаб ёзган марсиясини эшитиб 
қолдилар: "Сен мени ташлаб кетдинг. Кўзларим ортингда ёшланиб қолди. Юзимни ерга кўяман. 
Ёноқларим тупроқ бўлажак". 
Абдуллоҳ энди ортга қайтмайди. Ҳаёт ўз йўлида давом этади. Эрининг вафотидан тўрт ой 
ўтди. Бу муддат ўлган эридан ҳомила бўлган-бўлмаганлигини билиш учун керак. Ҳомила бўлса, 
бола туғилиб аёл поклангунгача, йўқса тўрт ой-у ўн кун ўтгунча биров билан турмуш қурмайди, 
бу ҳақда ҳеч ким билан гаплашмайди. 
Бир кун Ҳазрати Умарнинг акаси Зайд ибн Ҳаттоб Отиқанинг эшигини тақиллатди. У киши 
Отиқага уйланмоқчи эди. Зайд рад жавоби бериладиган инсон эмасди. 
— 
Сизга турмуш чиқишдан олдин бир шартим бор. 
— 
Нима экан у? 
— 
Намозларимни масжидда ўқишимга қаршилик қилмайсиз.
— 
Хўп. Бу шартни қабул киламан. 
— 
Ундай бўлса, розиман. 
Отиқа иккинчи марта турмушга чиқди. Лекин кўп ўтмай, Зайд сохта пайғамбар 
Мусайламага қарши жангга кетиб, Ямомада шаҳид бўлди. 
Гўзалликда тенги йўқ Отиқа иккинчи марта тул қолди. Бир куни ҳайбатли, басавлат киши 
эшигини қоқди. У одамнинг кўзларига қарай олиш учун ўзгача жасорат керак эди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish