www.ziyouz.com kutubxonasi
186
кишлоғи), деган ном олди.
Ислом лашкари илгарилаб, Исфаҳон шаҳри яқинигача етиб келди. Бу сафар ўртага Фосузтон
деган қўмондон чиқди.
—
Қўмондонингиз ўртага чиксин! Куч синашамиз! — дея қичкирди у.
Абдуллоҳ олдинга чиқди. Фозустон:
—
Шерикларимни ўлдиришингизни истамайман. Мабодо, сени ўлдирсам лашкаринг ортга
қайтсин. Мен ҳалок бўлсам, ватандошларим сиз билан сулҳ тузишади, — деди.
Абдуллоҳ қўмондоннинг инсоф юзасидан қилган таклифини қабул этди. Илк зарбани
форсий берадиган бўлди. Фозустон отини ниқтаб, найзасини бор кучи билан рақибига
улоқтирди. Найза Абдуллоҳ ўтирган отнинг эгарини эзиб ташлади, лекин отга шикаст етмади.
Абдуллоҳ бунақа аҳволда отда ўтиролмаслигини англаб, пастга тушди ва отнинг устидан эгарни
олиб ташлади. Кейин ўзи яланғоч отга минди. Энди зарба бериш навбати уники эди. Фозустон
қўлларини кўтарди:
—
Сен билан олишмайман. Сен кучли инсон экансан. Яхшиси сулҳ тузайлик. Шаҳар
сизларга таслим бўлади. Шу шарт биланки, хоҳлаган одам жизя тўласин ва шаҳарда қолсин,
хоҳлаган одам тинчгина шаҳарни тарк этсин ва истаган ерига кетсин. Ундан қолган ерлар сизга
бўлсин.
Абдуллоҳ бу таклифга қарши ҳеч нарса демади. Келишув Фозустон айтганидек тузилди.
Ўттиз киши шаҳарни тарк этиб, Кирмонга йўл олди, қолганлар жизя тўлашга рози бўлди.
("
Тарихи Табарий")
* * *
Кейинчалик ака-ука Нуайм ва Сувайд ибн Муқарринларнинг жонбозликлари туфайли Моҳ,
Малвия, Ҳамадон, Рай, Хумс, Журжон ва Табаристон шаҳарлари жангсиз фатҳ қилинди. Сўнгра
Симоқ ибн Ҳораш Озарбойжонда турган Букайр ибн Абдуллоҳга мадад сифатида юборилди.
Лекин улар ортиқча қаршиликка дуч келишмади. Натижада Озарбойжон ҳам қўлга киритилиб,
Утба ибн Фарқод волий этиб тайинланди.
* * *
Озарбойжондан Боб томон йўл олган Абдураҳмон ибн Рабиа шаҳар ҳокими Шаҳрбоздан
мактуб олди. Унда ҳоким хавфсизлиги таъминланса, мусулмон қўшини билан учрашмоқчи
эканини айтган эди. Абдураҳмон унинг истаги қондирилишини маълум қилди. Шаҳрбоз келди:
—
Биз зоти паст қабилалар билан билан яшаяпмиз. Шараф соҳиби бўлган инсонлар
бунақаларга ёрдам қўлини чўзмайдилар. Шарафли инсон шарафли инсон билан ёнма-ён бўлиши
лозим. Шу сабаб биз качларнинг ҳам, арманиларнинг ҳам тарафини олмоқчимасмиз. Уларга
қўшилиб, сизга қарши чиқиш ниятимиз йўқ, Биз жизя тўлашдан ташқари, уларга қарши
курашиш ва истаган ерингизда ҳозир бўлишга розимиз. Шундай экан, жизя олиб, уларнинг
олдида бизни пастга урманг.
Ҳоким виқор билан гапирарди. Гаплари ҳам жарангларди. Абдураҳмон бу борада бошқа
қўмондон Суроқа билан кенгашиб кўрди, Суроқа гапни чўзиб ўтирмади:
—
Душманга қарши бориб, бизга нисбатан бош кўтариш нияти бўлмаган одамларнинг ўзига
яраша ҳожатлари бўлса керак. Биз сизлардан бошқа солиқ олмаймиз.
Бундан буён чегара ҳудудларида туриб, ислом давлатини тан олмаганларга қарши
курашганлардан жизя олмаслик одат тусига кирди. Ҳазрати Умар бу ҳақда хабар бирилганда,
қабул қилинган қарорни тўғри ҳисоблаб, уни тасдиқладилар.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |