НУРСУЛТОН: Хусайн Бойқаро билан ўгай укаси шаҳзода Ёдгор Ҳирот тахти учун жанг қиладилар. Хуросон чегарасида Ҳусайн Бойқаронинг қўли баланд келиб Шаҳзода Ёдгор қўшинларини етгади. Икки Темурий шаҳзода яккама-якаа жанг қиладилар.
ҲУСАЙН (Ҳумоюн): Кўрдингизми, шаҳзода Ёдгор, сизни қиличимнинг тескари томони билан йиқитдим. Атиги бир зарбалик ҳолингиз бор эканку?
ЁДГОР(ФАРРУХБЕК): Бугун сизнинг қўлингиз баланд келди. Сиз ютдингиз.
ҲУСАЙН (Ҳумоюн): Анчадан бери кўзимиз кўзимизга тушмаган эди. Сиз менга қарши орқадан фитна уюштириб келаяпсиз. Ёшимиз ҳам ўтиб бормоқда Шаҳзода Ёдгор.
ЁДГОР(ФАРРУХБЕК): Бугун сизнинг қўлингиз билан мени Алишер ўлдиради. Сиз ҳамиша Алишер Навоийнинг орқасидан иш қиласиз. Сиз фақат у айтган ишни қиласиз. Шоҳ бўлиб шоҳлик каби шахсий фикрингиз йўқ.
ҲУСАЙН (Ҳумоюн): Алишер билан мен битта дарахтмиз
ЁДГОР(ФАРРУХБЕК): Йўқ, янглишасиз Хусайн Бойқаро сиз дарахтнинг соясисиз.
ҲУСАЙН (Ҳумоюн): Хах хах ха. Демак мен юир соя бўлса, бугун бир оддий соядан енгилибсизда Шаҳзода.
ЁДГОР(Фаррухбек): Мен ҳам Темур авлодиданман, менинг ҳам шоҳлик ҳуқуқим бор. Фарқимиз шуки, менинг Алишерим йўқ. Агар Алишер менинг дўстим бўлганида ҳозир мен тепада, сиз эса менинг ўрнимда пастда бўлар эдингиз. Унутманг, Мени сиз ўлдираётганингиз йўқ.
ҲУСАЙН (Ҳумоюн): Хах хах хах. Туринг, Алишер билан унинг сояси сизни кечирди шаҳзода. Ортиқ Хирот остонасида қорангизни ҳам кўрмай.
Ёдгор қочиб кетади.
Уктамов Нуриддин Эркинбой ўғли
Учқўрғон туман 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Нурсултон. Ёдгор қочиб кетади. (Яна қўшимча гапни ўзинг билиб қўшасан!!)
Нуриддин Ўктамов
Do'stlaringiz bilan baham: |