www.ziyouz.com kutubxonasi
175
уни ичкарига таклиф қилди. Унинг олдига таом ва хурмо қўйишди. Қорнини тўйғазиб олган
Муовия Амр ибн Ос уни Искандариядан жўнатганини, мусулмонлар шаҳарни фатҳ
қилганларини айтиб берди.
—
Нега тўғри олдимга келавермадинг?
—
Сиз дам оляпсиз деб ўйлаган эдим.
—
Қандай бемаъни фикр! Муовия, мен кундузи ухлайдиган бўлсам, қўл остимдагиларга
хизмат қилолмай қоламан. Ҳуқуқларини паймол қилган бўламан. Тунда ухласам, ўзим учун
қиладиган ишларим қолиб кетади. Шунча вазифалар турганида мен қандай қилиб шу вақтда
ухлай?
Ҳазрати Умар бу билан: "Мен умуман ухламайман", демоқчи эмаслар. Аммо жаннат
башорати берилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпгина эътирофларига сазовор
бўлган адолат шамширининг уйқуси қатъий чегараланган эди. Тўшакка чўзилганларида виждон
амрларига мувофиқ иш кўрганларига, раиятнинг дардига дармон бўлиб, кўнгиллари хотиржам
тортганига шубҳа йўқ эди. Лекин у зот қилган ишларидан кўра, кўпроқ қилмаганларини ўйлар
эдилар. Ўзлари Мадинада эканлар Миср, Сурия, Форсни ўйлар, Фурот қирғоғида йўқолиб
қолиши мумкин бўлган бўталоқ тақдирига ҳам ўзларини жавобгар ҳис қилар эдилар.
"
Обрўйимга яраша кийинай, шунга мос дастурхон тузай, борган пайтимда халифалигимни
эсдан чиқармай, мос равишда кутиб олсинлар", деган фикрни хаёлларига ҳам келтирмасдилар.
"
Ҳокимият илкимга тушибди. Энди аввал қорнимни тўйдирай, бола-чақам, қариндош-
уруғларим роҳат-фароғатда яшасин. Мендан кейин ҳам халифалик ўзимиздан бўлган одамга
қолиши учун вақтида ҳаракат қилиб қолай", деган каби паст ва ахмоқона ўйлар у кишига бегона
эди.
* * *
Ҳазрати Умар олдларига келтирилган ҳеч бир таомдан қусур қидирмасдилар. Баъзан
ейдиган нарсалари қуллар ҳам бурун жийитадиган таом бўларди. Бундан хизматкорлари
Асламнинг (ёки Йарфа) ҳам жаҳли чиқарди. Ҳазрати Умардек каҳри қаттиқ инсон лоақал бир
маротаба қизишиб: "Йўқотинг буни дастурхондан! Ейдиган нарса келтиринг", дейишлари керак
эди.
Бир куни Аслам: "Бугун амирул мўмининни гапиришга мажбур киламан", деб, ўшанга
яраша иш қилди: кул бўлатуриб, ўзи ҳам хушламайдиган таом — қотган нон ва нордон сут
келтириб, Ҳазрати Умарнинг олдларига қўйди. Аслам ҳеч бўлмаса: "Буни ўзингга илинсам
ермидинг?" деган гапни эшитишдан умидвор эди. Ҳеч бўлмаганда шундай десинлар... Йўқ,
Ҳазрати Умар ҳар доимгидек дастурхондагиларни индамай едилар ва Аллоҳга ҳамду санолар
айтдилар. Ўша пайтда Ҳазрати Умарнинг айтган гаплари Асламнинг қулоқларида муҳрланиб
қолди: "Оҳ нақадар яхши неъмат! Бугун шуни ҳам тополмаган қанча одамлар бор!"
Ҳазрати Умар ҳид билмасмидилар? Ё тиллари таъм билмай қолганмиди? Аччиқ билан
чучукни ажратолмайдиган, ширин билан нордоннинг фарқига бормайдиган инсонмиди ёхуд?
"
Ҳа" деб жавоб бериш учун ҳақиқатдан кўз юммоқ лозим. Чунки, рамода — очарчилик
йилида ўғилларидан бирининг уйидан гўшт хиди келаётганини билиб жаҳллари чиққан эдп.
Ўшанда одамлар очликдан ўлаётган бир пайтда бунақа қилиш яхши эмаслигини айтиб, койиб
берган эдилар. Бир сафар олдларига қўйилган овқатга бурунларини жийириб, уйларида
мазалироқ овқат ейишлари мумкинлигини айтган меҳмонларига:
—
Мени таъм билмайди, деб ўйлаяпсизми? — деб гап бошлаб, сўнг қўй сўйиб, уни қовуриб,
дастурхонга келтиргунча қилинадиган ишларни айтиб берган эдилар.
Хуллас, Ҳазрати Умар ҳидни ҳам сезардилар, таъмни ҳам билардилар. Лекин биладиган
бошқа нарсалари бор эди. Қоринларини лаззатли овқатлар билан тўйғазиб олсалар, фақирларни
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |