Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
174
қилдирган нафс, бир кун келиб улардан бошқасини ҳам истаб қолади ва қилишга ундайди. 
Макруҳ ва ҳаромга нисбатан бардошли ва чидамли бўла олиш учун, аввало одам ҳалол ва 
мубоҳларда ўзини тийиши керак. Кепаксиз ундан қилинган нондан биров сўралмайди. Лекин 
Ҳазрати Умар шунга ҳам эътибор берадилар. "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
кепакли ундан нон еганларини кўрдим. Шунинг учун менга нон ёпаётганда унини эламанглар". 
* * * 
Ҳазрати Умарнинг олдига бир одам келди: 
— 
Қабиламдагилар мени имом қилиб қўйишди. Намозда имомчилик қиляпман. Энди улар 
масжидда маъруза қилишимни сўраяптилар. Уларнинг бу илтимосини ҳам бажо келтирдим, — 
деди. 
Ҳазрати Умар: 
— 
Имомликни давом эттиравер, аммо маъруза қила кўрма. 
Бояги одам кетди. Кейинчалик бир неча бор келиб, одамлар маъруза қилишни талаб 
қилишаётганини айтди. Ҳазрати Умар ҳам ҳар доим ўша жавобни беравердилар. Охирги марта 
келганида: 
— 
Қулоқ сол, — дедилар Ҳазрати Умар, маъруза қилиб, яхши гапириб турганингда нафсинг 
сенга бир нарсалар дейди. 
У ўзингни бошқалардан устун қўйишингни сўрайди. Охири сени Худо уриб қўяди. Ана унда 
Аллоҳ сени ҳисоб-китоб қилади, сен эса нажот топалмагайсан. 
* * * 
Ҳазрати Умар ҳар бир ишларини ўлчаб-тартиблаб кўйгандилар. Ейишлари ўлчовли, 
гапиришлари ўлчовли, инсонларга қиладиган муомалалари ўлчовли. У зот бир куни албатта 
ҳисоб-китоб қилинажакларига ишонардилар. Ўша билим ва ишонч у кишининг фикр 
юритишларида ва хатти-ҳаракатларида ўз аксини топганди. Ҳазрати Умар ҳар куни ўзларини 
тергаб турардилар. У киши одамларга: "Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб қилинмасдан бурун 
ўзингизга ҳисоб беринг", деб, шунчаки чиройли гап айтишни ният қилмаганлар. 
Дастурхонга ўтирганларида кўз олдиларига Аллоҳнинг кофир бўлган кимсаларга: "Мана шу 
ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатлардан фойдаланиб чорва молларидек еб ичурлар ва дўзах 
уларнинг жойи бўлур", деган ояти келар ва: "Умар, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг дўстисан. Шуни учун бу оятдаги кимсалардек бўлма", дер эдилар. 
Гапирганларида ҳам жуда диққат қилардилар: бу гапнинг мўминларга фойдаси борми ё 
зарар қиладими уларга? Агар кўнгиллари чопмаса, бошлаган гапларини шу заҳоти тўхтатиб, 
охири етказмай қўя қолардилар. Бир куни одамлар Ҳазрати Умарни кўчада сув тўла кўзани 
кўтариб кетаётганларини кўриб қолишди. 
— 
Қаерга кетяпсиз, мўминлар амири? — деб сўрашди. 
— 
Ҳеч қаерга, — дедилар ва қўшиб қўйдилар: нафсим ҳаддидан ошиб кетибди шекилли. 
Уни жиловлаб қўяй деб шундай қиляпман, — дедилар Ҳазрати Умар. 
* * * 
Искандария фатҳи хушхабарини олиб келаётган Муовия ибн Хадич шаҳарга келганида 
чошгоҳ вақти охирлаб қолган эди. У масжид олдида уловидан тушди. Шу дам Ҳазрати Умар 
хонадонларидан чиққан бир жория уни кўриб, ичкаридагиларга мусофир келганини етказди. 
Бир оз ўтиб қайтиб чиққан жория Муовияга: "Сизни Амирул мўминин чақиряптилар", деб, 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish