Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир



Download 22 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi22 Kb.
#175383
Bog'liq
Одил 4


Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Буюк ўзбек халқи қадим-қадимдан фарзанд, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келган. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати эса қадимдан ота-боболаримиз томонларидан шаклланиб келган асл миллий ва диний қадриятларимизни бугунги кундаги аҳамияти нечоғлик муҳим эканлигини кўрсатиб бермоқда. Зеро, ҳаётимизни мукаммал аҳлоқ тамойиллари асосида барпо қилиш ва албатта, таълим-тарбия бериб келаётган эртамиз ишончи бўлмиш ёш авлодларимизга боғлиқдир. Зотан мустақил давлатимиз истиқболи учун маънавияти юксак, баркамол инсонлар зарурдир.
Ота-боболаримиз таълим-тарбиянинг асосини оиладан бошлаганлар. Оила тарбия масканидир. Оилада баркамол фарзанд тарбияси унинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан етук, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб етиши билан белгиланади.
Муборак ҳадиси шарифларда тарбия ахлоқни шакиллантирувчи муҳим шарти сифатида белгиланган. Жумладан, Жобир мбн Самурадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бирингизнинг боласига одоб бермоғи, ҳар куни ярим соъ миқдорида садақа қилиб тургандан афзалдир”, дедилар”[1]. (Термизий ривояти) Бундан равшан бўладики, фарзандга гўзал хулқ ва таълим-тарбия бериш мол-дунё сарфлаб, садақа қилишдан савобли ҳамдир.
Яна бир ҳадисда “Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу-одобдан буюкроқ мерос бера олмайди”[2], дея келтирилади. Бундан кўриниб турибтики, ҳар бир оилада фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоғлиги керак. Чунки, ер юзида жамики инсоният ҳар неки ишни амалга оширмасин, унинг амалга ошираётган ишлари тарбия маҳсули ҳисобланади.
Эндиликда ёшлар тарбияси давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди. Бугунги кунда мустақиллигимиз шарофати билан оилада ва таълим ўчоқларида фарзандларимизнинг мурғак қалбларига одоб-ахлоқ, иффату-ҳаё каби тушунчалар билан ҳамоҳанг тарзда сингдириб борилмоқда. Шунга қарамасдан бугунги таҳликали замонда фарзандларимиз онгини турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш энг асосий вазифамиз бўлиб қолаверади. Чунки хозирги ўта глобал замонда, турли бузғунчи ғояларга асосланган фирқа ва гуруҳларнинг асосий мақсадлари ёшлар онгини заҳарлаб, ўз домига тортишдан иборат. Бундан мурод эса, ҳар доим жамиятнинг энг кўзга кўринган қатлами бўлиб келган ёшларни бузғунчи ғоялар шамоли чирмаб ўтиб, ҳаракатга келтириб, ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга оширишдан иборатдир.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар тарбияси бутун миллат олдидаги улкан масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлаб: “Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас”[3], дея такидлайдилар.
Бу борада президентимиз ёшлар дунёқарашини шакиллантиришда мафкура масалалалрига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Зотан, ёшларни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, ёт мафкуралар, ҳуружлардан асраш, уларда турли ғоявий таҳдидларга қарши кўникмаларни шакиллантириш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан саналади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқларида “Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, доимо маънавий озиқ керак. Агар шу озиқни ўзи яшаётган муҳитдан топа олмаса, бундай озиқни у аста-секин бошқа ёқдан излай бошлайди”4 дея таъкидлайди. Бу ўринда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, ёшларимиз ҳаётининг барча жабҳаларини, хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳатлар униб-ўсиб келаётган ёшларга давлатимиз томонидан қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик намунасидир. Ўз навбатида давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган имкониятлар эса, эртанги кунимизни ўз қўлларимиз билан қурамиз деган мустақил фикрга эга бўлган баркамол ёшларни шакллантиришга туртки бўлмоқда. Албатта, эртанги кунимиз, порлоқ келажагимиз ана шундай ёшлар қўлида. Зеро, ёшлар таълим-тарбиясига тикилган сармоя келажакка тикилган сармоядир. Янги давлатни барпо қилиш осон бўлмагани сингари, унинг порлоқ келажагини шакиллантириш ҳам енгил бўлмайди. Бунинг учун куч, ғайрат, шижоатимизни аямаган ҳолда илм ва маърифатли ёшларни тарбияламоғимиз лозим.
Бугун Ўзбекистон ёшлари билим заковатлари, интилишлари, меҳнат шижоатлари билан бутун дунёни ҳайратга сола бошладилар. Бунинг замирида давлатимиз раҳнамолигида ёшларга оила, таълим муассасалари, маҳалла ва кегн жамоатчилик томонидан бериладиган таълим-тарбия ётади. “Нимани эксанг шуни ўрасан” дейди доно халимиз. Шундай экан бугунги кунда ёшларимизга яратилаётган имкониятлар, эртанги кунимиз порлоқ келажаги учун қўйилаётган тамал тошидир. Ёшлар тарбиясига эътибор, ўзимизнинг келажагимизга бўлган эътибор эканлигини ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз ва бу йўлда барчамиз бирдай харакат қилмоғимиз лозим.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар


ўрта махсус ислом билим юрти
мударрисаси Усмонова Хуршида
[1] Усмонхон Алимов. Оилада фарзанд тарбияси. – Т.: Ўзбекистон, 2014. – Б. 5.
[2] Имом Бухорий. Ал-Адаб ал-муфрад. – Т.: Ўзбекистон, 1990. – Б. 46.
[3] Шавкат Мирзиёев. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик. – Т.: Ўзбекистон, 2017- Б 21
Download 22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish