Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
169
мавзусини ўзгартиришга уринди. У тўсатдан Муовиянинг юзига мушт туширди. 
Мавзу чинда ҳам бошқа тарафга бурилиб, Ҳазрати Умар ҳам вазиятга тўғри баҳо бера олмай 
қолди. Амрга қараб: 
— 
Худо ҳаққи, сендақа ахмоқона иш қилган одамни кўрмаганман, — деди ва Муовияга 
юзланди: 
— 
Қани, сен ҳам муш тушириб, ҳақингни ол. 
Муовия карахт ҳолатдан кутулиб, ўзига келиб олган эди. У совуққонлик билан: 
— 
Ҳозир Маккадамиз. Отам ҳам шу ерда. У менга ўзи билан бемаслаҳат иш қилмаслимни 
сўраганди. Рухсат берсангиз, унинг фикрини билай. 
Хабар жўнатилиб, Абу Суфён етиб келди. Ҳазрати Умар унинг тагига кўрпача тўшаб 
орқасига ёстиқ қўйди. "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бир қавмнинг каттаси 
олдингизга келса, унга ҳурмат кўрсатинг", деганлар, — деди Ҳазрати Умар. 
Абу Суфён бўлган воқеани эшитди. 
— 
Мени арзимаган нарсага чақирибсизлар. Амр Муовиянинг иниси кабидир. Ўғлим 
номидан унинг гуноҳини кечдим, — деди. 
Шу тариқа Амр мақсадига етганди. 
Убай ибн Каъб 
Убай ибн Каъб Мадинанинг илк мусулмонларидан бири эди. У Пайғамбаримиз билан Мино 
тоғи яқинидаги Ақаба деган жойда танишиб, исломни қабул қилган эди. Ўша кундан бошлаб у 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидан жой олган, қалби Буюк Қудрат соҳибининг 
муҳаббатига макон бўлганди. Саҳобалар орасида тан олинган тўрт қорининг бири эди. У 
ҳаётининг охирги йигирма икки йилини исломга, Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламга хизмат қилиш билан ўтказганидан бениҳоя бахтиёр эди. Бу унинг юз-кўзида балқиб 
турарди. Ҳазрати Умар уни "Саййидул муслимин" (мусулмонлар саййиди) дер, халифа 
бўлганидан кейин: 
— 
Убай, ўқи-чи! Бир эшитайлик, — дерди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 
унга "Абулмунзир, сенга илм муборак бўлсин!" деганларини эшитганлар бор эди. Убай 
саҳобалар орасида фатво бера оладиган саноқли кишилардан бири эди. У Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва салламга котиблик қилиб, хоҳ Қуръон оятлари, хоҳ мактублар бўлсин, 
ёзиб борарди. Убай ибн Каъб ўрта бўйли, соқолига оқ оралаган инсон эди. У бир куни 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол билан мурожаат қилган кишини эшитиб 
турди: 
— 
Ё Расулуллоҳ бизга бир касаллик етса, унга нима дейсиз? Бу туфайли биз савоб ё 
мукофот оламизми? 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
— 
У гуноҳларингиз учун каффоратдир (гуноҳларни яширади ва йўқ қилади), — дедилар. 
Шу дам Убай гапга аралашди: 
— 
Унда... Касаллик енгил бўлса-чи, Расулуллоҳ? 
— 
Тикан кирса ҳам, ҳатто ундан кичикроқ нарса бўлса ҳам, — дедилар. 
Убай жавобдан тўла қониқди Бундан кейин дуоларида ҳаётининг сўнгги дамларига қадар 
оғриқ ва хасталик аримаслигини, лекин ҳаж, умра, жиҳод ва жамоат билан ўқиладиган намоздан 
чалғитмайдиган даражада бўлишини сўраб Аллоҳга дуо қиладиган бўлди. Унинг бу дуоси 
ижобат бўлгани шубҳасиз. Чунки дўстлари кўпинча унинг юқори ҳароратли бўлганини 
айтишган. 
* * * 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish