Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
167
Лекин ҳеч ким Ҳазрати Умарга буни айта олмади. 
Куфаликлар янги волийни билмай ортга қайтишди. Абу Мусо эса мувафаққиятли иш 
юритгани учун волийликда қолдирилди. У яна Басрада ишини давом эттирадиган бўлди. 
* * * 
Ҳазрати Умар Куфа масаласидан чарчаган эди. Буни уддалайдиган одамни ўйлай-ўйлай, 
охири Жубайр ибн Мутъим номзодига тўхтади. Кейин уни чақириб, мақсадини айтди. Лекин бу 
ҳақда бировга оғиз очмай туришини уқтирдилар. 
Бу икковининг бир чеккада пичирлашиб гаплашиб турганини кўрган бир одам уйга 
шошилди. У девор ортидан кўчани кўрадиган, ақлли киши эди. 
Уйга келиб овқат пиширтирди ва нималар бўлаётганини билолмай гаранг бўлиб турган 
хотинига: 
— 
Буларни Жубайр ибн Мутьимнинг уйига олиб бор, — деб буюрди. 
— 
Олиб бориб, нима дейин? 
— "
Куфага кетаётганингизни эшитиб қолдик. Сафарингиз бехатар бўлсин, буларни йўлга 
олволинг", дейсан. 
Аёл қўлидаги тоғорачани керакли манзилга етказиб, эрининг тайинлаганини айтди. Уй 
эгалари шошиб қолишди. Демак, ростдан ҳам деворнинг кулоғи бор экан-да! Зеро, Жубайр 
Ҳазрати Умар билан гаплашаётганда бошқа ҳеч ким эшитмагани аниқ эди. Модомики, Ҳазрати 
Умар буни ҳеч кимга айтмасликни тайинлаб, ҳазиллашмаган, ўзи ҳам бировга оғиз очмаган 
бўлса, ким қаердан билган бўлиши мумкин? Устига-устак Жубайр уйига ҳозиргина келиб 
турган бўлса. Хотинига ҳали ҳеч нарса дегани йўқ. Жубайрнинг ҳайратга тушиши аёлнинг 
назаридан четда қолмади. 
... 
Ҳазрати Умар Жубайр билан гаплашиб олганидан кейин ҳам, кўнгли таскин топмай, 
масжидга кириб ерга узанди. 
Муғийра хотинидан Жубайрнинг ҳолатини эшитиб, масжидга келди. Ҳазрати Умар ухлаб 
ётган эди. Муғийра у киши уйғонгунча кутиб ўтирди. 
— 
Сизни қийнаётган масала бор, шекилли. Йўқса, бунақа пайт ухламас эдингиз, — деди 
Муғийра, — бирон гап бўлдими? 
Савол вақтида берилган эди. 
— 
Биронта ҳам волийдан кўнгли тўлмаган юз кишининг ишини бир ёқлик қилишдан ҳам 
муҳимроқ иш бор эканми? Бунинг устига юборган волийларим ҳам улардан хурсанд бўлгани 
йўқ. 
— 
Янги волийингиз у ерга бориб барчасини тартибга солади. Аллоҳ хайрли килсин, 
ишингизга ривож берсин. 
— 
Бу билан нима демоқчисан? Қайси волийни айтяпсан? 
— 
Мен Жубайр ибн Мутъим ҳақида гапиряпман. У тайинлангандан кейин масала хал 
бўлгандир. 
Ҳазрати Умар бошини эгди. Шошиб қолганди. Жубайрга қайта-қайта уқтиришига қарамай, 
оғиз бўшлик қилибди. Воқеалар шу тариқа ривож топса, иш яхшилик билан тугамас эди. 
— 
Уларга тақводор одам юборсам, унга қулоқ осмаяптилар, бўйсунмаяптилар. Қаттиққўл 
одам жўнатсам, куфаликларни кўлга оламан деб шафқатсизлик қилиб, чегарадан чиқиб кетяпти. 
Муғийра нима демоқчилигини қуйидагича ифодалади: 
— 
Агар тақводор, лекин волийликка уқуви йўқроқ одам юборсангиз, унинг фазилати ўзига, 
ожизлиги сизга ва давлатга зарар келтиради. Фисққа йўл қўйиб бўлса-да, қаттиққўл ва сиёсатга 
уста одамни юборсангиз, унинг фосиқлиги ўзига, сиёсатдаги қобилиятидан давлат ютади. 
Муғийра ҳақ эди. Жубайрнинг юборилишига ҳам ҳожат қолмади. Ахир бир сирни икки соат 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish