www.ziyouz.com kutubxonasi
166
* * *
Бу Ҳазрати Умарнинг куфаликлар олдида иккинчи марта чекинишлари эди. Аслида,
Амморнинг волий этиб тайинланишининг ўзи хато эди. Чунки унинг ибодатга берилган зоҳид
инсон экани маълум эди. Амморни бир неча йилдан бери билардилар, яна ўша билганларидек
бўлиб чиқди. Саҳобалар орасида волийликка лойиқ тартиб-интизом ўрната оладиган, керак
пайтда Ҳазрати Умарнинг ўзи каби таёқ билан адаб берадиганлари йўқмиди?
Холид ибн Валиддек тутган еридан кесадиган, урган жойидан сас чиқарадиган, қўшинни
бир ғалабадан бошқа ғалаба сари етаклайдиган паҳлавонни оддий аскар қилиб қўймай,
дошқозондек қайнай бошлаган ва фитналар ўчоғига айланиб бораётган Куфага ҳоким қилиб
юборсалар, зарар бўлармиди?
Ҳазрати Умарнинг куфаликларга: "Ўзингиз кимни истайсиз?" дейишлари бу ишни уларнинг
ихтиёрига топширгани ва енгилганини билдирмаймиди?
Одам бундан буён: "Кимни хоҳламасак бўшаттирамиз, кимни хоҳласак тайинлатамиз", деб
ўйламайдиларми?
Куфаликлар қайтиб кетгандан сўнг Ҳазрати Амморни ҳузурларига чорлади.
—
Сени бўшатганимдан ранжидингми?
—
Худо ҳаққи, мени волийликка тайинлаганингизда хурсанд бўлмаган эдим, лекин
бўшатганингиздан ранжидим.
—
Мен волийлик қила оласан деб ўйламаган эдим. Лекин Аллоҳнинг: "Уларни пешво
зотларга айлантиришни... истаймиз", деганини хотирлаб, сени тайинлаган эдим. ("Тарихи
Табарий")
* * *
Орадан бир йил ўтди. Бир кун одамлар Абу Мусонинг хизматкори бозорда банан
сотаётганини кўриб қолишди. Бу нарса куфаликларга ёқмади. Энди Валид ибн Абдумалик
бошлиқ бир гуруҳ куфаликлар Ҳазрати Умарнинг ҳузурига боришди.
—
Абу Мусодан кўнглимиз тўлмаяпти.
—
Нечук?
—
У бозоримизда банан сотиб, савдогарчилик билан шуғулланяпти.
Бу гап Ҳазрати Умарга ёқмади. Волий у ерга савдо-сотиқ қилсин деб юборилмаган эди. Бир
пайтлар Ҳазрати Умар Ҳазрати Абу Бакрга: "Сиз бошқарув ишлари билан шуғулланинг.
Ўзингиз учун тижорат қила олмайсиз", дея у кишини бозордан қайтарган эди. Абу Мусо
етарлича маош олар, ҳеч нарсага муҳтож эмасди.
Ҳазрати Умар уларга: "Хизматкорини бозорга жўнатиши сизлар билан шуғулланишига
халақит қиляптими?" деб савол бериб ўтирмади. Балки бизгача шу каби саволлар етиб
келмагандир. Маълум бўлгани шуки, ўша воқеа Абу Мусонинг истеъфога чиқишига етарли
сабаб бўлди.
Ҳазрати Умар:
—
Сизларга тадбиркор, оқил, кези келганда, калтак билан адаб ўргатадиган волий керакми,
ёхуд иймони бақувват, бироқ, чумчуққа ҳам озор бермайдиганими? — деди.
Бу билан Ҳазрати Умар, ё ўз ҳурматингни билиб итоатда бўлинглар ё мен сизларни одам
қиладиганини жўнатай демоқчи эди.
Меҳмонларнинг боши эгилди. Жавоб беришмади.
Тепаларида тадбиркор ва кучли инсон туриши лозим эди. У керак пайтда ёрдамини аямаса,
хизматдан қочмаса, яна... уларнинг бемаъни, бемаврид хатти-ҳаракатларидан кўз юмса...
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |