www.ziyouz.com kutubxonasi
162
ҳақиқат эди. Аллоҳ бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборгунча, ҳолимиз сен
айтгандек эди. Лекин биз Аллоҳ ва Расулига иймон келтирдик. У эса бизга бу дунёда ғалабани,
у дунёда жаннатни ваъда қилди. У ваъда қилган нарсалари бирма-бир рўёбга чиқяпти. Яна шуни
яхши биласанки, биз бу ерга ортимизга кайтиб кетиш учун келмаганмиз. Е бу ерларни қўлга
киритамиз, ё шу ерларда жон берамиз.
Бундор ёнидагиларга: "Бу бир кўз рост гапиряпти", деб пичирлади. Сўнг Муғийрага
ўгирилди:
—
Кетишинг мумкин!
Энди жанг бўлиши аниқ эди. Бундор сал олдинроқ қилган қўрслигидан кейин: "Узр, биз
хато қилдик. Жизяни қандай тўлайлик", дея олмасди. Бундай қилгандан кўра, ўлимни афзал
биларди. Элчи чақиришдан мақсад мусулмонларга тўғри тушунтириб: "Яхшиликча бу ерлардан
кетайлик", деган фикрни пайдо қилиш эди. Лекин энди рақиб билан фақатгина жанг орқали
орани очди қилиб олиш мумкин. Келишувга кўра, форслар дарёни кечиб ўтадиган бўлишди.
Душман дарёдан кечиб ўтиб бўлгач, аскарлар қочиб кетмаслиги учун қўшин ортидан темир
тўсиқлар ўрнатишди. Бу тўсиқлар қочмоқчи бўлганлар учун ўлим дегани эди. Кейин улар етти
кишидан бўлиниб олишди — бу ҳам қочишнинг олдини олиш мақсадидаги чора эди. Бундан
ташқари, ўртага олинган рақиб аскарларига етти киши баравар ташланиб, уни бирёқлик қилиш
кўзда тутилган эди. Форслар аввалги жанглардаги аччиқ тажриба — бу усулнинг
самарасизлигидан хулоса чиқармаган эдилар.
Нўъмон, аввал огоҳлантириб қўйганидек, туғни тўрт марта силкиганидан кейин жанг
бошланди. Ҳар икки тараф олға отилди. Қиличларнинг жаранг-журунги, отларнинг кишнаши,
найзаларнинг тараклаши ва жон аччиғидаги қичқириқлар икки тараф учун ширин жон
бозоридек гап эди. Аскарлар рўпарасидаги рақибнинг руҳини синдириш мақсадида баланд ва
таҳдидли овоз билан ҳаракат қиларди. Йироқда турганлар учун бу вазият даҳшатли кўринса-да,
яқиндагилар учун бундай деб бўлмасди.
Ер қип-қизил лойга айланди. Аллоҳ йўлида курашаётганлар билан душманлари қони
тўкилавериб, ер шу тусга кирган эди.
Шомга яқин жанг ҳал қилувчи паллага кирди. Бир жойга тўпланиб қолган форс аскарлари
ўзлари истагандек, олға юришга ҳам, қочишга ҳам имкон топа олмай, рақиблари кўлида жон
бера бошладилар. Лашкарбоши Нўъмон майин кулимсиради. Бунга унинг ҳаққи бор эди. Чунки
душман сафи пораканда бўлган эди. Улар ғалаба қозониш у ёқда турсин, жонларини сақлаб
қолиш мақсадида тумтарақай қоча бошладилар. Нўъмон қўлларини юқори кўтариб, Аллоҳга
ҳамду сано айтди. Аммо у бирдан ҳаракатсиз қолди. Кўксига қадалган ўқ нафас олишга имкон
бермади. У бир-икки ўқчиди. Шу пайт оти сирпаниб, ерга қулади. Нўьмон бир лаҳзада ўзини
ерда кўрди. У бошқа туролмаслигини аниқ биларди. Зеро, унинг атрофини мукаррам руҳини
олиб кетгани келган гўзал юзли хилқатлар ўраб олган эдилар. Улар илоҳий фармон олиб
келишди. Энди унинг жонини жалол ва қодир Парвардигори ҳузурига етказиб, Сарвари олам
Пайғамбаримизнинг дастурхонларига қўядилар. Нўъмон: "Шошманг! Мени ишим бор!"
деёлмасди.
Жанг майдонида қилич садолари жаранглаб тураркан, унинг сўнгги сўзлари "Ашҳаду алла
илаҳа..." калималари бўлди.
Шу тариқа Музайна қабиласидан бўлган мард ўғлон Нихованддаги ғалабанинг шонли
курбони бўлиб жон берди. Нўъмон жангга киришаркан, Аллоҳдан шаҳидлик насиб этишини
сўраб ёлворган эди.
Музайна қабиласидан келган етти оға-ини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳузурларида иймон келтирган эдилар. Макка фатҳида Нўъмон тўрт юз кишилик Музайна
қабиласининг туғини кўтариб бориш шарафига муяссар бўлди. Машҳур қодисийя ғалабасининг
хушхабарини Мадинага етказган ҳам Нўъмон эди. Энди у нариги дунёдаги дўстларига ҳам
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |