Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
159
Муҳаммад них,оят Куфа масжидига етиб келди. У Саъд ибн Абу Ваққосга учрашмай, жамоат 
билан гаплашиб олмоқчи бўлди. 
— 
Раҳбарингиз ҳақида нима дея оласизлар? 
— 
У ҳақда фақат яхши гапларни айтишимиз мумкин. 
— 
Ундан хурсандмиз. 
— 
Ўзимизнинг раҳбардан бошқаси керакмас. 
Муҳаммад борган барча масжидларда одамлардан шу ва шунга ўхшаш жавобларни олди. 
Фақат Жарроҳ ибн Синоннинг тарафдорлари сасларини чиқармади. У Бану Абс масжидига 
борди ва: 
— 
Аллоҳ рози бўлсин, билган ҳақиқатни яширмай айтинглар, — деди. 
Усома ибн Қатода ўрнидан туриб, сўз олди: 
— 
Аллоҳ билан қасам ичаманки, биз ҳам гапиришимиз керак, — дея, Саъд ҳақидаги ўша 
нохуш гапларни гапирди. 
— 
Ундай бўлса, Умарнинг олдига ҳам борасиз. 
Ибн Маслама Саъд ибн Абу Ваққос ва унга қарши гапирганларни ёнига олиб, Мадинага йўл 
олди. Улар Саъд ҳақидаги гапларини Ҳазрати Умарнинг ҳузурларида ҳам такрорладилар. 
Ҳазрати Умар Саъдга юзландилар: 
— 
Намозни қандай ўқияпсан? 
— 
Дастлабки икки ракатни узунроқ қолганларини қисқароқ ўкияпман. Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо килиб ўқиган намозни ўзгартирмадим. 
Жавобдан маълум бўлдики, шикоят ракатларнинг узун-қисқалиги билан боғлиқ эди. 
— 
Биз ҳам сен ҳақингда шундай ўйлаган эдик. Намозни бошқача ўқишинг мумкин эмас. 
Кейин Ҳазрати Умар шикоятчиларга қараб, Саъднинг намози ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламникидан бошқача эмаслигини ва ўзлари ҳам Мадинада шундай намоз 
ўқишларини айтдилар ва Саъдга юзланиб деди: 
— 
Эҳтиёткорлик лозим бўлмаганида, уларга қандай чора кўрилиши маълум эди. 
Бу билан: "Улар билан нима қилишни яхши билардим. Лекин Форсга қарши жанг олдидан 
уларга жазо бергим келмаяпти", демоқчи эдилар. Ҳолбуки, Набий алайҳиссалом замонларида 
бундай вазиятларда Ҳазрати Умар жаҳллари чиқиб: "Изн беринг, Расулуллоҳ калласини олай", 
дердилар. Лекин орадан анча вақт ўгиб, воқеага теранроқ ёндошиши талаб этиларди. 
Саъд қаттиқ ранжиган эди. Агар намоз хусусида танбеҳ бериладиган бўлса, фақат амирул 
мўминингина бундай қилиши мумкин эди. Ёки Ҳазрати Али, Убай ибн Каъб, Усайд ибн Хузайр, 
Зубайр ибн Аввомлар бу ҳақда гапирсалар, бунга рози эди. Бироқ ўзи эндигина Исломни қабул 
қилган ва тўғри гапираётганига ўзлари ҳам ишонмайдиган одамлар бунақа масалаларда оғиз 
очса, кўнгилга оғир ботаркан. Устига-устак, бу одамлар амирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва салламдек намоз ўқигани учун унинг устидан арз қилаётган эди. Яъни, Саъд тўғри иш 
қилгани, Аллоҳ ва Расули айтган йўлдан юргани учун танқидга учраётган эди. Ҳозир бундай 
вазиятларда кўли таёққа етган ва ҳаддидан ошганларга таъзирини бериб кўядиган Ҳазрати Умар 
ҳам жим эдилар. "Менимча, калтак егингиз келяпти, шекилли", — демадилар. Қодисия фотиҳи 
шундай деди: 
— 
Мушрикларнинг қонини оқизган менман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
фақатгина менга: "Отам ва онам сенга фидо бўлсин", деганлар. Мендан аввал ҳам, кейин ҳам 
ҳеч кимга бундай демаганлар. Мен Исломни қабул қилган илк беш инсондан бириман. Асад 
авлодлари мени тўғри намоз ўқимасликда айблаяптилар, овга берилиб, вазифамни бажара 
олмаётганимни айтяптилар. 
Сўнгра Саъд кўлларини кўтарди: 
— 
Аллоҳим, булар менга туҳмат қилиб, одамларнинг кўзига яхши кўринмоқчи бўлсалар, 
фитна-фасод чиқариб, жанжал чиқаришга ҳаракат килаётган бўлсалар, уларга қайтарилмас бало 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish