www.ziyouz.com kutubxonasi
155
Ҳазрати Умар вақти келиб, Қудома билан гаплашиб олишни кўнгилларига тугиб, Баҳрайнга
Абу Ҳурайрани волий қилиб жўнатдилар.
* * *
Ўша йили ҳаждан кайтишда Сукя деган жойда дам олишди. Ҳазрати Умар ҳам етиб, бир оз
дам олдилар. Уйғониб, тезда Қудомани топиб келишни буюрдилар:
—
Тушимда кимдир келиб: "Қудома билан ярашиб ол. У сенинг инингдир, деди", дедилар.
Кетган одам кайтиб келиб:
—
Қудома келмаяпти, — деди.
—
Бу нима дегани? Судраб олиб келинг!
Ниҳоят, Қудома келди. Ҳазрати Умар унинг кўнглини олиб "Аллоҳ сени афв айласин!"
дедилар.
Шу билан куёв-кайноға ўртасидаги совукчилик кўтарилди.
Волий Абу Ҳурайра
Кунларнинг бирида Ҳазрати Умар томлари тунукадан ёпилаётган, деворлари охаксувоқ
қилиб курилаётган уйни кўрдилар. Ўша давр учун бу уй ҳашаматли ҳисобланарди. Ҳазрати
Умар уй кимникилигини сўраганларида, одамлар Баҳрайн волийи Абу Ҳурайраники эканини
айтишди. Ҳазрати Умар бир муддат ўйлаб туриб: "Динору дирҳамлар буларнинг бурнини
кўтариб қўйибди" дедилар.
Зеро, Абу Ҳурайра Мадинадан кетаётган пайтда бундай уй қурдирадиган имкони йўқ эди.
Лекин ўша ерда топган пулларига шундай ҳашаматли уй қурдиряпти.
Ҳазрати Умар сўраб-суриштириб, бир минг динорга зотдор от ҳам сотиб олганини
аниқладилар. Тезда Баҳрайнга хабар юборилди ва Абу Ҳурайра Мадинага етиб келди.
Ҳазрати Умар мол-мулкининг ярми Байтулмолга олинажагини айтганларида, Абу Ҳурайра
эътироз билдирди. Бунисини ортиқча деб билган Ҳазрати Умар қўлларидаги таёқ билан
тушириб қолдилар.
—
Ўзи бир ёқдан келиб, Баҳрайнга кетган бўлсанг. Одамлар ўзлари олиб келадиган мол-
мулклари билан сени бой қилиб қўйсинлар, шунаками?
Абу Ҳурайрага нисбатан "Пора олган" иборасини қўллашдан йироқмиз. У бундай қилиши
мумкин эмасди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Пора олган ҳам, берган
ҳам жаҳаннамга киради", деганларини у зотлар яхши билишади.
Абу Ҳурайра пора кенг тарқалган жамиятда хотиржамлик йўқолишини, адолат ўртадан
кўтарилишини яхши тушунарди. Балки у тажрибасиз волийлиги учун савдо-сотиқ қилаётганда
кўпроқ фойда қилиб, имкониятлари кенгайгандир.
Ажаб, у ёкқа волий эмас, Абу Ҳурайра сифатида борганида ўша ҳушсуханлик билан кутиб
олиниб, ўша қулайликларга эга бўлармиди? Жамият хусусиятларини яхши биладиган одамлар
бу саволга "Ҳа" деб жавоб бермаса керак. Абу Ҳурайра эртага яна Баҳрайнга қайтса, фақат
волий сифатида эмас, у муомалалар ўзгарганига гувоҳ бўлиши турган гап эди. Кеча очиқчеҳра,
ширин тил билан мурожаат қилган, ҳол-аҳвол сўраб саломига алик олишига илҳақ турганлар
бугун уни кўрмасликка олиб кетадилар. Кеча ёнига келиши учун имкон излаганлар бугун нари
юриш учун минг баҳона топиб берадилар.
* * *
Бомдод намозини ўқигандан сўнг Абу Ҳурайра ўтирган жойида Ҳазрати Умарнинг
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |