Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
152
бўлмас даражага келиб қолган эди. У Ҳазрати Умар ҳақларига дуолар қилиб, энди оғир кунлар 
ортда қолажагини ўйлаб суюнар эди. 
— 
Пулнинг озгинасига озиқ-овқат олиб келиб, қолганини эртанги кунимизга олиб қўйсак 
яхши бўларди. 
— 
Мен бу пулни номимиздан иш юритадиган ишончли одамга фойдага бериб қўйсакми, деб 
ўйлаб турибман. 
— 
Шунақа қилсак ҳам бўлади. 
Саид пулнинг бир қисмига озиқ-овқат, иккита туя ва иккита қул сотиб олди. Қуллар 
туяларда пул ишлаши кўзда тутилган эди. Қолган пулни садақа қилиб тарқатиб юборди. 
Саиднинг фикрича, пулни "фойдага берадиган ишга сарфлайдиган" Зот Аллоҳ эди. Тарқатган 
пулини камида ўн баробар миқдорича охиратда олишига ишонарди. 
Орадан бир қанча муддат ўтгач, оилада пул керак бўлиб қолди ва Саиднинг хотини: 
— 
Анави одамнинг олдига бориб, шу кунгача тушган фойдани олиб келсангиз. 
Саид жавоб бермади. Кунлар ўтиб эҳтиёж кўпайиб, Саиднинг хотини яна ўша гапни 
қайтарди. Энди Саид уйга кеч келадиган одат чиқарди. Охири бир куни хотинининг олдига 
ўтириб, пулнинг ҳаммасини садака қилганини айтди. Аёл йиғлаб юборди, зеро ўзлари садақа 
оладиган аҳволда эди-да. Оиласининг оч қолиши ҳисобига садақа улашишдан нима наф? 
Аммо Саиднинг фикри бошқача эди. 
— 
Қара, хотин. Менинг содиқ дўстларим бор эди. Уларнинг ҳаммаси абадий оламга 
мусофир бўлиб кетишди. Мен ҳам улар сафига улар каби ҳаёт кечириб қўшилмоқчиман. 
Дунёнинг барча неъматлари ҳам менинг орзуйим олдида ҳеч қандай қийматга эга эмас. Яна 
шуни билиб қўйгинки, менга осмондан энг гўзал аёл туширилса-ю, унинг чиройи қуёш ва ойни 
сўндириб, жаҳонга нур таратса ва дунёдаги энг яхши кийимларни кийиб, энг қимматбаҳо зебу 
зийнатга бурканиб олган эса-да, мен учун сен энг севимли бўлиб қолаверасан. 
Саиднинг гаплари хотинини эритиб юборди. 
* * * 
Вақт ўтиб Ҳазрати Умар Химсга келди ва Саид ҳақида суриштирди. Одамлар унинг тонг 
отмагунча уйдан чиқмаслиги, кечалари одамлар билан бирга бўлмаслиги ойда бир кун умуман 
уйида ўтиришини айтиб, шикоят қилишди. Саид уй ишларига қарашиб, нон ёпишини, 
кечаларни Парвардигорга бағишлашини, бошқа кийими йўқлиги туфайли ойда бир маротаба 
уст-бошини ювишини ва қуригунга кадар ташқарига чиқолмаслигини тушунтирди. 
Саид волийдан кўра, кўпроқ ўзини ўйлайдиган, оиласи эҳтиёжларини ҳам қондира 
олмайдиган инсонга ўхшарди. Ҳазрати Умар шахсан ўзлари соатлаб шаҳар айланиб, халқнинг 
дардини тингласалару, Саид нафл ибодатлар билан вақт ўтказса. Агар у волий сифатида тўғри 
иш қилаётган бўлса, нега Ҳазрати Умар у каби яшамасди. Аксинча бўлса, нима сабабдан уни бу 
лавозимдан олиб ташламади? Бир луқма таом ва битта ҳирқа билан яшаш, ўзига тайинланган 
маошни мискинларга тарқатиш яхши ҳоким бўлишга камлик қиларди. Халққа унинг дардини 
тинглайдиган ва шароитларни янада яхшилаб берадиган ҳоким керак эди. Нафл ибодатларни 
одамлар манфаатидан устун қўйган одам қандай қилиб яхши волий бўла оларди? Кимга, қанака 
фойдаси тегарди? Ўринсиз қилинган шикоят сабаб Саъд ибн Абу Ваққосни ишдан бўшатган, 
халқ орасида обрўси ошиб кетаётгани учун Холид ибн Валидни қўшиндан четлатаётган Ҳазрати 
Умарнинг Саидни мансабида қолдириши ва устига-устак: "Сен ҳақингда қилган тахминларимни 
тўғри чиқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин" дейишлари одамни ўйга толдиради. (Тарихи ислом) 
* * * 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish