www.ziyouz.com kutubxonasi
154
Қудома келганда, Жоруд Ҳазрати Умарнинг ёнида эди.
—
Бу одамга Аллоҳ ҳукмини қўлланг.
—
Сен даъвогармисан, ё гувоҳ?
—
Мен гувоҳман, мўминлар амири!
—
Унда сен гувоҳлигингни қилиб бўлдинг.
Жоруд индамай, жойидан кўзғалди. Эртасига келиб, Қудомага жазо берилишини сўради.
Ҳазрати Умар унга:
—
Назаримда сен гувоҳдан кўра кўпроқ душманга ўхшаб кетяпсан. Ҳозир бор-йўғи бир
нафар гувоҳ бор, холос.
—
Аллоҳ йўлида жазосини беринг.
Ҳазрати Умарнинг жаҳли чиқди.
—
Ё тилингни тиясан, ё мен сенга буни ўзим ўргатаман, — дея қўлидаги таёкқа ишора
қилди. Лекин Жоруд чекинишни истамади.
—
Эй Умар, қилаётган ишингиз адолатдан эмас. Куёвингиз ичкилик ичиб турса-ю, сиз мени
ураман дейсиз. Гапга Абу Ҳурайра қўшилди:
—
Мўминлар амири, сиз бизнинг гувоҳлигимизга шубҳа қилаётган бўлсангиз, Валиднинг
қизи (Қудоманинг бошқа хотини) ҳам бундан хабардор. Унга хабар жўнатинг, сўраб кўринг-чи.
Ҳазрати Умар яна Баҳрайнга мактуб жўнатарканлар: "Аллоҳ учун ростини айтсин", деб
қўшиб қўйишни ҳам унутмадилар. Баҳрайндан келган жавоб гувоҳларни учтага етказди.
Ҳазрати Умар куёвларига юзландилар.
—
Сенга жазо бераман энди.
Лекин олган жавоблари ўтирганларнинг ҳайратига сабаб бўлди.
—
Агар сиз айтганингиздек ичган бўлсам, мени жазолашга ҳаққингиз йўқ,.
—
Нега?
—
Чунки Аллоҳ таоло: «Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун — агар
(
ҳаром нарсалардан) сақланиб, иймон ва яхши амалларида собит бўлсалар, сўнгра ўзларини
сақлаб (у нарсаларнинг ҳаромлигига) иймон келтирсалар, сўнгра Аллоҳдан қўрқиб, чиройли
амаллар қилсалар — (илгари) еб-ичган нарсаларида гуноҳ, йўқдир. Аллоҳ чиройли амал
қилгувчиларни севади» ("Моида, 93") деган. Мен эса Аллоҳдан тақво қиламан.
—
Оятни нотўғри шарҳладинг. Чунки ҳақиқатдан ҳам Аллоҳдан қўрққанингда эди, у ман
қилган шаробни ичмаган бўлардинг.
Кейин воқеани кузатиб турганларга мурожаат қилдилар:
—
Сизлар нима дейсизлар, Қудомага жазо тайинлаймизми?
Йиғилганлар:
—
Жазо бериш керак. Лекин ҳозир унинг тоби йўқ. Хасталиги озгина чекингунча кутиб
туриш дуруст бўлса керак, — дейишди.
Бу жавоб Ҳазрати Умарга маъқул келди. Беш-ўн кундан кейин у киши яна ўша саволни
ўртага ташладилар. Лекин яна ўша сабаб рўкач қилинди. Ҳазрати Умар бунга унамадилар:
—
Қудоманинг қамчи еб Аллоҳга сафар қилиши Умарнинг бу ишни қилмай жон беришидан
яхширок,. Менга таёқ келтиринг!
Шу тариқа Қудома халқиинг кўз ўнгида саксон таёқ еди.
Ҳазрати Умар аввало Қудоманинг ичкилик ичганидан, қолаверса, оятни ўз билганича таъвил
қилганидан қаттиқ ранжидилар. Кизиқ тарқоқлик бошланмаяптими? Абу Жандал дўстлари
билан ичиб: "Ичимлик ичиш борасида ихтиёр ўзимда", деган эди, энди эса Қудома Аллоҳдан
тақво қила туриб, ичкилик ичгани учун жазо бермаслигини айтиб турибди.
Бу каби хатти-ҳаракатнинг Қудома каби илк мусулмонлар тарафидан қилиниши катта
кулфат эди. Янги мусулмон бўлиб, ҳали Исломни яхши тушунмайдиганлар шундай қилса,
маъзур тутса бўларди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |