Меҳнат анъаналарида меҳнат тарбияси. Халқ оғзаки ижоди жанрларида меҳнат тарбиясининг тарғиб этилиши



Download 18,68 Kb.
bet1/2
Sana18.07.2022
Hajmi18,68 Kb.
#822843
  1   2
Bog'liq
2-семинар


Меҳнат анъаналарида меҳнат тарбияси.
Халқ оғзаки ижоди жанрларида меҳнат тарбиясининг тарғиб этилиши.
Меҳр-оқибат, комил инсон шакллантиришда меҳнат тарбиясининг ўрни жуда каттадир.
Меҳнат инсон ҳаёти учун, унинг фаравон турмуш кечириши учун ҳамиша асос бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Меҳнат фаравон ва бахтли ҳаёт кечиришнинг энг асосий шарти бўлганлиги сабабли ҳамма фидокорлар учун мажбурийдир.
Меҳнат одамларнинг бирор мақсад учун сарфланадиган вақти, ақлий ва жисмоний кучи ёки жасур фаолиятидир.
Меҳнат инсон ҳаётининг мазмун қилади ва бойитади. Одамлар меҳнат қилиш жараёнида соғлиқларини мустаҳкамлайдилар, ўз келажакларини яратадилар.
Ўзбек халқининг оғзаки ижоди маънавий маданият шаклларини ва ривожланиши қонунлар асосида шаклланиб халқнинг тарихий, ижтимоий ва синфий муносабатлари, миллий психология ва характери ўзига хослиги билан, бошқа мамлакатлар билан маданий авлодлари билан белгиланган ўзининг хусусиятларига эга. Шунинг учун ўзбек халқ оғзаки ижодида самимиятни тарихий ривожланишини, ундаги синфий ва ижтимоий муносабатларини тўғри очиб беришга, дунё қарашни ривожлантириш даражасини билишга кўмаклашадиган ҳолатлар билан бир қаторда илғор ғояларни ёш авлодни анъаналарида тарбиялашда фойдаланиш учун катта имкониятлар мавжуд. Қуйида ўқувчиларни устоз-шогирд асосида касб-ҳунар эгаллашига оид суҳбатни мисол қилиб келтирамиз.
Мавзу: «УСТОЗ ОТАНГДЕК УЛУҒ» суҳбат
Мақсад (Таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи): Устоз отангдан улуғ иборасига изоҳ бериш. Уста, устоз, шогирд тушунчасига изоҳ. Болаларга уста-шогирд анъаналари ҳақида қисқача тушунча бериш ва шу мазмундаги ривоятни ўқиб бериш.
Дарс бориши: Ўқитувчи: бугун болалар биз сиз билан устоз, шогирд одоби ҳақида сўзлашамиз. Халқимизда «Устоз отангдек улуғ» деган ҳикмат бор. Бу ҳикматда олам-олам маъно бор.
Отамиз бизни вояга етказади, устоз эса сизнинг ўниб- ўсиб камолатга етишингиз учун, илм маърифатли бўлишга кўмаклашади. Устоз ўз умрини, ақл-идрокини, тажрибасини ва билганларини шогирдларига беради. Шогирдининг ютуғидан қувонади, муваффақиятсизликка учраса ғам-андуҳ чекади.
Халқимизнинг устозни улуғлашида ҳикмат кўп. Ахир киши ота-онаси сабабли дунёга келса, устоз таълими туфайли оёққа туради, катта ҳаётга қадам ташлайди. Устоз бебаҳо, улуғ, ғамхўр, меҳрибон инсон. Шуни қайд қилиш керакки устозлар кўпни кўриб, кўпни билган, билимда, меҳнатда, ақл-заковатда эл орасида танилган, ўз тажрибаси, билимини бошқаларга, хусусан ёшларга берган кишилардир. Улар барча даврларда ҳам ўзгача эъзозланган. Улар сўзининг таъсири жуда кучли булган. Айрим вазиятларда, ёшлар ҳам устозларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан қараб, уларга ўз ота-оналари қатори иззат-икром қилганлар.
Халқ оғзаки ижодида устоз шогирдлик муносабатлари, уларнинг ҳунар бобида беллашувлари, ўз устозидан ўтиб кетган шогирдлар маҳоратини тасвирловчи «Сирли гилам», «Бахил уста», «Устоздан ўтган шогирд», «Устозимнинг набираси», «Устоз ва шогирд». «Устоз ишини шогирд давом эттирар» каби афсона, ривоятлар бағоят қизиқарлидир. Кўрамизки, эл орасида устозларга ҳурмат чексиз бўлиб, бунта улар ўзларининг билимдонликлари, бағрикенгликлари, доноликлари, саҳоватлари туфайли эришадилар. Устозлар ҳурматини жойига қўйиш, улар ишончини оқлаб, умрбод муносиб издош бўлиб қолиш ҳар бир шогирднинг муқаддас бурчидир. Шогирдларнинг ҳам ўз одоблари бор. Энг аввало улуғ устозларга шогирд бўлиш улар учун катта бахт. Лекин шогирд устози олдида шогирдлик одобини сақлаши керак. Булар:
- шогирд устоз олдида ўзини камтар тутиши;
-устознинг барча топшириқларини аъло даражада бажариши;
-устознинг гапларини диққат билан тинглаши. Тушунмай қолганда узр сўраб, тушунтириб беришларини илтимос қилиши;
-устозни ҳамиша мамнун қилиш учун вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариши;
-ҳеч қачон ёлғон гапирмаслиги, устознинг кўнглини ранжитмаслиги керак.
Мен ҳозир сизларга «Устоздан ўтмаган шогирд - шогирд эмас» масалини ўқиб бераман.
Бир замонларда товуқ товусни ўзига шогирд қилиб олибди-да, унга расм солишни ўргатибди. Вақти-соати келиб, энди ўзинг расм соладиган бўлиб қолдинг, дея товусни «учирма» қилмоқчи бўлибди товуқ. Орадан бир оз вақт ўтгач, товуқ шогирдини синаб кўрмоқчи бўлиб, уйига меҳмонга чақирибди. Товуқнинг озиқ-овқатларни худди териб қўйгандек ерга расм солиб қўйганини кўрган шогирд, қанчалик олинг демасин, қорним тўқ, деб тураверибди. Кетиш олдидан: «Бизникида меҳмон бўлсангиз устоз!» - дебди. «Сезиб қолибди, демак етилибди» - деб товуқ ҳам хурсанд бўлибди ич-ичидан. Эртасига товуқ товусникига келиб, эшик олдида турган тулкивойни кўриб, изига қайтиб кета бошлабди.
Товус: «Устоз, ахир бу деворга чизилган расм-ку», - дея устозни базўр йўлдан қайтарган экан.
- Балли, устозингдан ўзибсан, мен хурсандман, - дебди. Товуқ керилиб, дам шодлигидан қаҳ-қаҳ урибди. Қиссадан ҳисса шуки «Устоздан ўтмаган шогирд-шогирд эмас». Ўқитувчи ўқувчилар билан масал мазмуни бўйича савол-жавоб қилиб дарсни якунлайди.
Буюк халқимиз, оталар ва боболарнинг ўзаро бир- бирига ҳурматини қадрлайди. Шунинг учун ҳам халқ оғзаки ижодининг барча асосларини педагогик бўлиб, болаларни катталарга хусусан ота-оналарга ҳурматда тарбиялаш, уларда юксак ахлоқий сифатларни шакллантириш фикри хизмат қилади. Мақол ва маталларда меҳнаткаш халқи ўйлари, ахлоқий нормалари ва меҳнат муаммолари акс этган. Авлоддан авлодга ўтиб улар аниқланиб, қўшилиб аста секин қисқа, аммо ўткир ва ақлли қоидаларга айланган.
Халқ мақолларида ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш билан касб-ҳунар эгаллашга даъват ҳам асосий ўринни эгаллайди. “Ҳунар ўргатиш учун ҳам ҳунар керак, ҳунар ёшдан, -ақл бошдан, касби яхшининг асаби яхши. Қунт билан ўрган ҳунар, ҳунардан ризқинг унар. Йигит киши эр бўлур, меҳнат қилса шер бўлур” каби мазмунли мақолллардан халқимиз болаларни тарбиялаш воситаси сифатида фойдаланадилар. Меҳнаткаш халқ ижод қилган мақоллар меҳнатни, ўзаро ёрдам ва ҳамжиҳатликни улуғлайди.
“Дарё сувини баҳор тоширар,
Одам қадрини меҳнат оширар”.
“Олтин ўтда билинар,
Одам - меҳнатда”.
“Қунт билан ўрган ҳунар,
Ҳунардан ризқинг унар.
Ҳунари йўқ кишининг
Мазаси йўқ ишининг.
Фақат яхши меҳнат қилиб, инсон мақсадга эришишни ва бахтли бўлиш мумкин.
Бу фикрни халқ болаларга ибтидоий жамоада, сўнг феодал ва бошқа даврларда ҳам сингдирган.
Ей фарзанд, агар оқил ва доно бўлай десанг, ҳунармандлик касбини танлаб, ҳунармандлик касбидан иззат ва ҳурматга етишасан, агар хунармандлик - касбидан бебахра бўлсанг, қуп-қуруқ, соясиз дарахтга ўхшаб қоласан. Агар ақл ва донишинг бўла туриб, касб-ҳунарсиз бўлсанг, донишинг сурат ва хайбатсиз бир бадан ёки мевасиз дарахт кабидир.
Ей фарзанд, ўз насибангга, ота-бобонгнинг мартабасига, мансабига ғурурланиб илму ҳунар, касбни ўрганишдан зинҳор ор-у - номус қилма, ота-она мансабига мағрур бўлиб, меҳнатдан қочиш, илм-у ҳунар ўрганмай қолиш жоҳил ва нодон кишилар ишидир. Оқил ва донолар меҳнатдан қочмайдилар , илм-у ҳунар ўрганадилар. Шуни яхши бил, олий мансаблик бўлсангу ақл, донишинг, ҳунаринг касбинг бўлмаса, ундан сенга нима фойда?
Қадим замонда бир подшоҳ бор эди. Бир уста заргарга : «Менинг бармоғимга лойиқ қимматбахо узук ясаб келтир», деб буюрди. Уста заргарга лаъл ва ёқутдан бир покиза, қимматбаҳо узук ясаб келтирди. Подшоҳ узукнинг қошини тескари қилиб бармоғига тақди. Аччиғланиб устага бир неча қамчи урдирди.
- Менинг нима айбим бор, нега қамчилатдингиз? - деди уста бечора йиғлаб.
- Сен узукни янглиш ясабсан. Шунинг учун жазо бердим.
- Бу ишда менинг айбим йўқ, айб ўзингизда, узукни бармоғингизга тескари солдингиз.
Подшоҳ узукни бармоғига тўғрилаб тақдида, сенга бекорга жазо берган эканман, рози бўл, деб устага инъом-еҳсон қилди. Турмушда баъзан ана шундай «доно» кишилар ҳам учраб туради.
Ей фарзанд, ақлли, фаросатли ва илму ҳунарли-касбли кишилар билан дўст бўл, ҳунарсиз кишида хосият бўлмайди. Меҳнатдан, касб-ҳунар ўрганишдан узоқлашма.

Download 18,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish