Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
150
Аллоҳдан нажот сўрашни ўйларди. 
Ниҳоят, хурмо боғларига тўла пойтахт Мадина кўринди. У тўғри Ҳазрати Умарнинг 
ҳузурига бориб, дардини айтди. Ҳазрати Умар унинг шикоятни эшитиб бўлиб, Амр ибн Осга 
ўзи ҳам, ўғли ҳам тезда етиб келишини айтиб мактуб ёзди. 
— 
Улар келгунга қадар бизнинг меҳмонимиз бўласан, — деди йигитча. 
* * * 
Шу кунларнинг бирида Ҳазрати Умар айб иш қилиб қўйган бир одамни урди. Жони оғриган 
одам яна жазоланиши мумкинлигини ўйлаб, шундай деди: 
— 
Мўминлар амири, мени уришингиз шартмиди? Ахир инсон хато қилиши мумкин-ку! 
Унга хато қилганини тушунтириш керак. Қолаверса, айб қилганни кечириш ҳам мумкин. Сиз 
ҳам менга қилган хатомни тушунтириб, кечириб юборсангиз бўларди-ку! 
Ҳазрати Умар унинг гапларини эшитиб, бошини эгди ва бир оз шундай турди. Бу одам ҳақ 
эди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай вазиятда дарҳол жазо берардилар. 
Қизиқ, у зот ҳаёт бўлганларида, бу фикрга қўшилармидилар? 
— 
Сен ҳақсан, дўстим. Сен айтганингдек қилишим керак эди. Мен хато қилдим. 
Кейин қўлидаги таёқни узатиб: 
— 
Ҳаққингни ол! — деди. 
Ҳазрати Умар ҳазиллашаётгани йўқ эди. Тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган бу хатти-
ҳаракатлари билан Ҳазрати Умар ақл бовар қила олмайдиган адолат намунасини кўрсатаётган 
эди. У киши шуларни айтаркан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Кимнинг 
гарданига урган бўлсам, келиб ҳаққини олсин", деганларини эсалаган бўлса керак. Ҳазрати 
Умар ўзини бундай тутишидан бояги одамнинг кўзларига ёш келди. 
— 
Йўқ, мўминлар амири, сизни уролмайман. Ҳаққимни ҳалол қилдим. 
* * * 
— 
Ассалому алайкум, мўминлар амири! 
— 
Ваалайкум ассалом, Амр, ке, ўтир. 
Миср фотиҳи жойлашиб олгач, Ҳазрати Умар дарҳол мақсадга кўчди: 
— 
Қачондан бери ҳур инсонларни қулга айлантиришни бошладинг? 
Амр бундай саволни кутмаган эди. Бу савол нега берилаётганини англамаган бўлса-да, 
шикоят тушганини ҳис қилди. 
— 
Нима деётганингизга тушунмадим, мўминлар амири. Ҳазрати Умар хизматкорига 
буюрди: 
— 
Мисрдан келган одамни чақир. Сўнг яна Амрга юзланди: 
— 
От мусобақаси уюштирибсан. Лекин Миср волийи ўғлининг отидан ўзиб кетмаслик 
шартини қўйиб, бунга бўйсунмаганни қамчилайсан! Буни қаердан ўйлаб топдинг? 
Амр ҳаммасига тушунди, бироқ, Ҳазрати Умарни қониқтирадиган жавоб беролмасди. Зеро, 
ўғли қилган иш, том маънода, жоҳилият одатларига ўхшаб кетарди. Шу пайт шикоятчи хонага 
кирди. 
Ҳазрати Умар Амрнинг ўғлини кўрсатиб: 
— 
Сени қамчилаган шумиди? — деб сўради. 
— 
Ҳа, шу эди. 
— 
Унда қамчини олгин-да, у сени қанча урган бўлса, сен ҳам уни шунча ур! 
Бу гапдан Амрнинг баданига совуқ тер тошди. Ҳазрати Умар жиддий эди. Амр: "Ташла, 
қамчини! Волийнинг ўғлини уриш мумкин эмаслигига фаросатинг етмаяптими?" — деёлмас 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish