www.ziyouz.com kutubxonasi
158
Нўьмон ибн Муқаррин охирги маротаба Каскарни фатҳ қилиб, ўша ерда муқим қолган эди.
Каскар серунум ерли, одамлар бой юрт эди. Бу юртни бошқарган одамнинг ҳам бадавлат бўлиш
табиий эди. Зеро, бу ерда қолиб, дунё неъматлари лаззатига ғарқ бўлиш, шоҳона ҳаёт кечириб,
ўзидан кейингиларга яхшигина мерос қолдириш мумкин эди.
Лекин Нўъмон қўрқув ичра яшар эди. Е бунақа сарват-бойликка маҳлиё бўлган нафс
жиловини тортиши керак. Ёки унинг орқасидан югуриб, адаб чегарасини бузиб ўтиши керак.
Шу кунга қадар қанчадан-қанча инсонларга беҳисоб бойлик берилди. Бироқ уларнинг
биронтаси яхши ном қолдира олмади. Бинобарин, улар куч-қувватини ўша бойликни
кўпайтиришга сарфлаган, ўз ғурури ва кибрига асир тушиб маҳв бўлган эдилар.
Нўьмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарбияларини олган эди. Лекин у ҳам
олдинда нималар кутаётганини билмас эди. Яхшиси, вақтида тадбир қилиб, бошига тушмасдан
фалокатнинг олдини олиш керак. У кўлига қоғоз-қалам олиб, Ҳазрати Умарга мактуб ёза
бошлади: "Мўминлар амири, тасаввур қилингки, ёш ўспирин орзу-ҳавасларга берилган бўлади.
Унинг ёнида жозибадор ва дилтортар, сочларини ёйиб олган, хушбўй атир сепиб олган жонон
турибди. Каскар билан менинг орамда ҳам шундай муҳит бор. Аллоҳ ризолиги учун мени бу
мансабдан озод қилинг ва бошқа қўшинга қўшинг. Вассалому алайкум! ("Тарихи Табарий")
* * *
Форслар устидан кетма-кет қозонилган ғалабалар мусулмонларга чексиз қувонч бахш этди.
Аммо форс халқи, айниқса, бадавлат аҳоли ва ҳокимлар бундан унчалик мамнун эмасди.
Фикрларича, мулк ва салтанат қўлдан кетиб улар деярли қулга айланиб қолган эдилар. Бунга
чек кўйиб, ўз мамлакатларида яна ўзлари ҳоким бўлишни истардилар. Бир гуруҳ бойлар ва
собиқ амалдорлар гапни бир жойга қўйиб, Рай шаҳрига яширинган шоҳ Яздажирд билан
учрашдилар. Улар подшоҳга агар у мусулмонларга қарши жанг бошласа, кўллаб-
қувватлашларини билдиришди.
Яздажирд бу таклифга рози бўлиб, чор атрофга хабар жўнатди ва Ниховандга
тўпланишларини буюрди. Форслар буни мамнуният билан қарши олишди. Шу тариқа улар ҳам
қўлдан кетган мулкни қайтариб олиш, ҳам орзиқиб кутилган интиқом онларини нишонлаш
мақсадида Нихованд томон отландилар.
Вазиятдан воқиф бўлган Саъд ибн Абу Ваққос вақтни ўтказмай, Ҳазрати Умарга хабар
бериб, форсларнинг мақсадини маълум қилдилар.
Айни шу дамда Ҳазрати Умарга Саъд устидан шикоят келиб тушган эди: "Намозни
кўнгилдагидек ўқимайди, ўлжа-ғанимат молларини тенг тақсимламайди, раиятга адолат билан
муносабатда бўлмайди, қўшин билан бирга юрмайди".
Шикоятчилар бошида Жарроҳ ибн Синон турарди.
Саъд ибн Абу Ваққос устидан намоз масаласида арз бўлиши мумкин эмасди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан йигирма йил бирга бўлган Саъд намозни
билмаса, булар қаёқдан билишади?! Қуръонда намоз ўкиш шакли қандай бўлиши айтилмаган.
Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандай намоз ўкиганларини фақат ва
фақат саҳобалардан ўрганиш мумкин эди.
Ҳазрати Умар уларга:
—
Сизларнинг ёмон одам эканингизга далил — бу ишга бурун сукишингиздир. Бунақада
бошингиз ҳализамон балолардан чиқмай қолади, — дедилар. Кейин Муҳаммад ибн Масламани
Куфага жўнатиш учун чақириб, унга бўлган гапни тушунтирдилар ва суриштириб кўриб,
натижасини ўзларига етказишни буюрдилар.
Муҳаммад ибн Маслама Куфага йўл олди. Оғир шароитда бир неча кун узоқ йўл босган
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |