www.ziyouz.com kutubxonasi
160
юбор, — дея дуо қилдилар.
Аввалроқ Куфада турганида ўзига қарши гапирган Усома ибн Қатода ҳақида ҳам:
—
Аллоҳим, агар бу киши бу гапни ҳақиқат учун эмас, туҳмат қилиб айтаётган бўлса,
кўзларини кўр кил, оиласини парокандаликка гирифтор айлаб, фитналарга дучор эт, — деб
дуоибад қилди.
Ривоятларга караганда, Саъд баддуо қилган одамлар, ҳақиқатда ҳам турли балоларга
гирифтор бўлганлар.
—
Бу ерга келаётганингда ўрнингга кимни қолдирдинг, Саъд?
—
Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Итбонни.
Ҳазрати Умар мактуб ёзиб, Абдуллоҳни волий қилиб тайинлаганларини маълум қилдилар.
Шу тариқа Қодисиянинг машҳур қўмондони асоссиз равишда вазифасидан олинди.
* * *
Золим бир четда қолиб, мазлум жазоланган эди. Ҳолбуки, Саъд ваколатлари кўпайтирилган
ҳолда яна ўз лавозимларига қайтарилиши ва туҳматчилар ўз жазосини олиши керак эди.
Ҳазрати Умар ҳам тамойиллардан чекиниб, иғвогарлар кўз ўнгида ортга қадам ташладилар.
Зеро, Ярмук ғазотидан кейин Ислом тарихида энг буюк ғалабага эришган Саъд ибн Абу Ваққос
эса бутун Куфа халқи унинг шаънига илиқ гаплар айтганига қарамай, уч-тўрт нафар
иғвогарнинг бемаъни гап-сўзи туфайли номи қорага чиққан эди. Кўпчиликнинг фикри инобатга
олинмай қолиб кетди.
* * *
Ҳазрати Умар Саъднинг масаласини ҳал қилиб бўлиб, эътиборини Форс билан бўладиган
жангга каратдилар. Амирул мўминин Хурмузонни чақириб, Форснинг ҳозирги аҳволи ҳақида
сўрадилар.
—
Ҳозир У ерда бир бош ва икки қанот қолган. Қанотларни эплолсангиз, бир бошнинг ўзи
ҳеч нарсага яролмайди. Улар Ниховандда, Бундарнинг ёнида ҳозир.
Ҳазрати Умар Хурмузоннинг фикрига қўшилмадилар.
—
Мен бошдан бошламоқчиман. Бош кетса қанотлар ҳам синади.
Халифага келган хабарларга кўра, Форс қўшини Ниховандда тўпланган эди. Шу кунгача
бўлиб ўтган жанглардан кейин уларнинг кўллари ва қанотлари синган, бир зарба билан
бутунлай маҳв этиш қолган эди, холос.
Ҳазрати Умар жангда қатнашиб, қўшинни шахсан ўзи бошқармоқчи бўлдилар.
Лекин бошқалар бунга унамадилар:
—
Аллоҳ хайрингизни берсин, Умар, ишни қўмондонларингизга топширинг. Сизга бирон
нарса бўлса, мусулмонлар орасида тартибсизлик вужудга келади, — дейишди.
Бу гапни ҳатто саҳобалар ҳам қўллаб-қувватлашди ва Ҳазрати Умар ҳам шу гапга рози
бўлдилар. Ҳазрати Усмон Яман, Сурия, Макка, Мадина, Куфа ва Басрадан қўшин тўплаб,
Ниховандга жўнатиш таклифини ўртага ташладилар. Лекин ҳазрати Али бу фикрга
кўшилмадилар.
—
Ямандан аскар олсак, хабашлар ҳужум қилиб қолиши мумкин. Суриядан ҳам мадад
ололмаймиз, румликлар ҳаракатга тушиб қолишади. Менимча, Куфа ва Басрадан қўлига қурол
ушлай оладиганларнинг ҳар учтадан иккисини қўшинга жалб килиш керак. Қолганлар болалар
ва аёлларни ҳимоя қилади. Шундай қилмасак, қўшин ортида чиқадиган муаммолар бизга
муҳорабадан ҳам ёмонроқ ташвиш келтиради. Зеро, биз шу кунга қадар сонимизнинг кўплигига
қараб эмас, балки Аллоҳнинг мададига ишониб жанг қилдик.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |