www.ziyouz.com kutubxonasi
149
* * *
Иёз вафот этгач, унинг ўрнига бошқа бировни тайинлаш керак эди. Ҳазрати Умар машварат
қилиб, маслаҳат солди. Саид ибн Амр:
—
Сиз, мўминлар амирисиз, нима десангиз шу, — деди.
Унинг гапидан хурсанд бўлган Ҳазрати Умар:
—
Тур ўрнингдан! Сени Химсга волий этиб тайинлайман. Дарҳол вазифангга кириш.
Саид суяксиз тили билан ўзини қийин аҳволга солиб қўйган эди. У қандайдир мансаб олиш
мақсадида гапирмаган эди. Зотан, у дунёга меҳр қўйган ёки мансабга интилган одам эмасди.
Лекин у Ҳазрати Умарга эътироз билдиришни ўзига эп билмади. Саид чорасиз ҳолда ўрнидан
турди ва йўл тадоригини кўришга тушди. Бир неча кундан сўнг у Мадинани тарк этди.
* * *
Мисрни фатҳ қилган Амр ҳаётидан мамнун эди. Зеро, у анчадан бери ўзига тинчлик
бермаётган бой ўлкани забт этиб, ўша ерда ҳокимлик қилаётган эди.
Амрнинг буйруғи билан отлар мусобақаси ташкил қилинди. Бу мусобақада унинг ўғли ҳам
қатнашди. У отининг мусобақада ғолиб чиқишига ишончи комил эди ва буни ич-ичидан
истарди.
Ниҳоят ҳакамнинг ишораси билан мусобақа бошланди. Отлар ҳам эгаларининг
кўнглидагини уққандек, шиддат билан югура бошлади. Мусобақанинг ҳар бир қатнашчиси
ғолибликка эришишни истаётган эди.
Мусобақа тугагач, ҳеч ким танимайдиган бир қишлоқи йигит ўз хурсандчилигини
яширолмасди. Чунки у ғолиб эди! У ғолибликка эришганидан ҳаяжонланиб, терга ботиб кетди.
Шу пайт... Кутилмаган воқеа юз берди. Мусобақада катнашган Амрнинг ўғли қўлида қамчи
билан ғолибга ташланди.
—
Мен қатнашган мусобақада сен биринчи бўлишга қандай ҳаддинг сиғди?! Ҳали бу
қилиғинг учун жазоингни оласан, — дея унинг гарданига кетма-кет қамчи туширди.
Эрка ўғил уни бир зумда қора қонга белади. Ахир бошқалар каби у ҳам ғолиблик учун
курашишга келган эди-да! Ким ҳам мусобақада мағлуб бўлишни ўйлаб қатнашади? Ғолибнинг
қувонч ва ҳаяжони бир зумда алам ва оғриққа айланди. Лекин қўлидан ҳеч нарса келмасди.
Ахир ҳайҳотдек Миср волийсининг ўғлига жавоб қайтаролмасди-да. Кучи йиғлашга етди,
холос. У бир чеккага ўтириб, тўйиб-тўйиб йиғлади.
—
Ўрнингдан тур, йигитча. Йиғламоқдан наф йўқ,. Бориб Умари одилга арз қил. У ниҳоятда
одил инсон.
Жабрланувчи буни ким айтганини билмади. Аммо ҳеч бир гап-сўзсиз ўрнидан туриб,
кўзларини артди ва отига миниб, Мадинага сурди.
Миср билан Мадина ораси анча йўл эди. Лекин йигитнинг юраги шу қадар ёнар, кўнгли
шунчалик чўккан эдики, бундан узоқроққа ҳам боришга тайёр эди. Амрнинг ўғли қамчилаб
хуморидан чиққан бўлса, бу бечора тўккан кўз ёшлари билан ҳам аламдан қутулолмаган эди.
Яна бир ҳақиқат: оддий инсон бундай масофани катта мукофот эвазига ҳам босиб ўтмаган
бўларди. Ҳатто беш-ўн қамчи ё шу йўлни босиб ўтишни танлаш берилганида бошқа биров зарба
ейишга рози бўларди. Бироғ жабрланувчи ғолиб шу қадар аламзада эдики, дунёнинг нариги
чеккасига ҳам боришга тайёр эди.
Дарвоқе, бу ишнинг бошқа жиҳати ҳам бор. Ҳазрати Умар унга: "Сен кимсанки, менга Миср
фотиҳининг ўғлидан шикоят қилиб келдинг? Бир-икки қамчи урган бўлса, нима қипти?" дея ўзи
ҳам тушириб қолсалар-чи?
Бу фикрлар дамба-дам унинг хаёлини чулғаб олар, шундай пайт қўлларини само узра чўзиб,
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |