Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
143
Вабо улуғ инсонлардан бири Муоз ибн Жабални ҳам олиб кетганди. Муоз Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳали Маккадалик пайтларидаёқ Ақабада учрашган ва ўша 
ерда ҳидоятга мушарраф бўлган эди. У қотма, кўркам ва чиройли юзли инсон эди. Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Сулаймнинг уйида муҳожирлар ва ансорлар ўртасида 
дўстлик ришталарини боғлагандилар. Ўшанда кичик жуссали ва нимжон бир муҳожирга қараб: 
"
Ибн Масьуд, шу одам сенинг оғанг бўлади", деб Муоз ибн Жабални кўрсатгандилар. Бу 
муносабат том маънода дўстликка айланди. Ибн Масъуд ислом аҳкомлари билимдони деган 
мақомга эришган бўлса, Муоз Қуръонни яхши билиши туфайли Расул алайҳиссаломнинг: 
Қуръонни тўрт кишидан ўрганинг" деб марҳамат қилган инсонлари қаторидан ўрин олди. 
Муоз умри поёнига етганини ҳис қилганди. Чунки вабо ҳар куни кўплаб одамлар ҳаётига 
зомин бўлиб, кора ерга тиқар эди. Шундай офатдан у четда колиши даргумон эди. Лекин у бу 
бевафо дунёдан армонсиз кетмоқда эди. Зеро, озгина сабр қилса ўзини: «Муоз, мен сени яхши 
кўраман» деб айтган Пайғамбаримиз ёнларида кўражак ва дунёда энг севимли кишисига 
эришажак эди. Муоз етти йил мобайнида ажойиб бир васиятни ҳар доим ёдда тутиб келди. У 
Яманга отланаркан, эндиги учрашув охиратда бўлишини эслатган Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи васаллам шундай ўгит бердилар: "Қаерда бўлма, Аллоҳга тақволи бўл, қилган 
ёмонлигинг кетидан яхшилик қилиб юборгинки, токи, унинг изини йўқотсин. Одамларга 
хушхулқ бўл!" Муоз бу васиятни қалби ва зеҳнига жо қилиб, унинг нури билан яшади. Чунки 
эртага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашувда, васиятга амал қилмагани 
маълум бўлса, маъзур тутилмасди. 
Абу Убайдадан кейин уч-тўрт кун қўшинга қўмондонлик килган Муоз борса келмас сафарга 
отланган эди. У қайта-қайта шаҳодат калималарини айтиб жон бергандан сўнг, унинг олдида 
кўз ёши тўкканлар Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи ва саллам, эшитган гапларни 
такрорладилар: "Уммати Муҳаммаднинг ҳалол ва ҳаромни энг яхши биладиган инсонидан 
айрилдик". 
Муоз тупроққа топширилар экан, мўминлар қалбида ундан қолган хотиралар ғалаён қилди. 
Одамлар қабр бошидан буюк саҳобага раҳмат тилаб узоқлашдилар. Улар ҳар бир намоздан 
кейин: "Аллоҳим, сени зикр қилиш, шукр қилиш ва яхши ибодат қилишимда мадад бер" 
("
Аллоҳумма аъинна ъала зикрик ва шукрик ва хусни ъибадатик"), дуосини ўкиганларида, 
албатта, Муозни ҳам ёдга оладилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дуони 
айнан унга тавсия қилгандилар. (Ибн Касир, "Ал-бидоя") 
Миср 
Амр ибн Ос исломни қабул қилишдан аввал Мисрга бир неча марта келиб кетганди. У ҳар 
келганда Арабистоннинг ерларидан фарқли Мисрнинг серунум тупроқларига кўзи тушар экан, 
келажакда лашкарбоши сифатида шу ўлкани фатҳ этиши хаёлига ҳам келмаганлиги аниқ. 
Исломга қарши курашган, ҳаттоки Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонларни Қурайшга 
қайтарнш учун турли хийлалар билан Нажоший ҳузурига кирган Амр ўзини тақдири азал шу 
дин учун хизмат қилишга йўллашини билмас эди. Ниҳоят у ҳам Жаноби Пайғамбар соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам ҳузурида шаҳодат келтириш бахтига муяссар бўлди. 
Амр жуда оқил ва иқтидорли инсон эди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
даврларида ҳам, ундан кейин ҳам масъулиятли лавозимларга тайинланди. Хусусан, Ҳазрати 
Умар даврларидаги гуллаб-яшнашни кўриб, ичида нимадир уйғонди. Эрон ва Шомдек буюк 
давлатларни тиз чўктирган ислом қўшни Мисрни фатҳ этолмайдими? Серунум ерлар ва чексиз 
бойликлари билан танилган шу юртни забт этиш ўй-фикри унинг тушларида ҳам безовта қила 
бошлади. Амр бу ҳақда Ҳазрати Умарга гап очиб, вақтни қўлдан бой бермай Мисрни фатҳ этиш 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish