Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
144
таклифини ўртага ташлади. Ҳазрати Умар ҳам унинг фикрига қўшилиб, уни тўрт минг кишилик 
қўшинга бош қилиб эҳромлар мамлакатига йўллади. 
Бу ишнинг жуда хатарли эканини англаган Ҳазрати Умар Амрга: "Мисрга етмасдан 
ортингга қайт", дейишни унутмади. 
Амр йўлга чиқди. У ортидан хат келмасдан аввал Мисрга етиб олиш учун тез ҳаракат кила 
бошлади. 
Бир кун у эсанкираб қолди: Ҳазрати Умар хабарчи жўнатган эди. 
— 
Халифадан мактуб олиб келдим. 
Амр ҳам келган одам сайёҳ эмаслигини ўз исмини билгандек биларди. 
— 
Тушунарли. Аввал бир оз дам ол.
Хабарчи мактубни чиқариб бермоқчи бўлганда, Амр муҳим ишлари борлигини айтди ва уни 
қўмондон ёнидан олиб кетди. Қўшин бир-икки кун йўл юрди. Олдинда Рафаж қалъаси кўринган 
замон Амр хабарчини ҳузурига чорлади. 
— 
Олиб келган мактубинг қани? 
— 
Сиз уни олишни истамадингиз-ку. 
— 
Ўзинг кўрдинг-ку, муҳим ишларим бор эди. Мактубда "Мисрга кирмаган бўлсанг, 
изингта қайт" деб битилган эди. Амр ёнидагиларга ўгирилди: 
— 
Биз Миср ерларида турибмиз, — деди. 
Энди ортга қайтишнинг иложи йўқ эди. Амр Ҳазрати Умарга вазиятни тушунтириб жавоб 
хати ёзди ва йўлида давом этди. Аввал Фармо қалъаси куршаб олинди. Бир ойлик қамалдан сўнг 
қалъа таслим бўлди. Кейин Ислом лашкари ҳозирги Фустат шаҳри жойлашган чўлга етиб келиб 
Балбис ва Бобилонни қўлга киритди. 
Амрнинг муваффақиятли одими Миср қироли Муқовқисда оғирлик уйғотди. У Мисрдаги 
икки дин арбобини музокара олиб бориш учун мусулмонлар олдига жўнатди. Амир уларга 
аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлган пайтларидаги, кейин бугунги кун ҳақида 
гапириб берди. Сўнгра Исломнинг бугунги нуфузи ҳақида тўхталди ва агар Исломни қабул 
қилсалар ўзлари эга бўлган барча ҳуқуқлар уларга берилиши, жизя тўласалар, ҳимояда 
бўлишларини билдирди. 
Гап орасида Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Ҳожар ва Ҳазрати 
Мория оналаримиз орқали Миср халқига қариндошлик алоқалари борлиги, шу сабаб Миср 
халқи билан яхши муомилада бўлишни буюрганликларини айтиб ўтди. 
Одамлар: 
— 
Муҳтарам Пайғамбарнинг давом эттириш мумкин бўлган узоқ қариндошлик ришталари, 
— 
дейишди. 
Амр уларга уч кун мухлат берди. Кейинчалик уларнинг хоҳишига қараб беш кунгача 
оширди ва ижобий жавоб келмаган тақдирда жанг бошлашини маълум қилди. Бу орада 
пойтахтдан Зубайр ибн Аввом бошчилигида мадад кучлари ҳам етиб келган эди. 
Элчилар бориб, Муқавқисга вазиятни тушунтирди. Қиролнинг жанг қилиш нияти йўқ эди. 
У: "Барибир византияликларга ҳам солиқ тўлаяпмиз. Ўша солиқни арабларга тўласак нима 
кипти?" деган фикрда эди. Бошқа кўпчилик аъёнлар ҳам уни қўллаб-қувватладилар: "Эрон ва 
Византияни тиз чўктирган, бир неча маротаба мағлуб эттан қудратли қўшин билан олишиб 
нима наф оламиз?". 
Фақатгина Қуддусдан қочиб, Мисрдан паноҳ топган Артабунгина жанг қилиб, Амрдан ўч 
олиш ниятида эди. У бир кечада ҳужум қилиш таклифини ўртага ташлади. Артабуннинг 
таклифи қабул қилиниб, у қўшинга қўмондон этиб тайинланди. Бироқ унинг режаси саробга 
айланиб, бу сафар ҳам мағлублик чоҳига улоқтирилди. Бунинг устига у қочиш имконини 
тополмай жанг майдонида халок бўлди. 
Ажал қиличи келганда тадбиркорлик ва ақлли хатти-ҳаракатлар ҳам фойда бермаслиги аниқ. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish