www.ziyouz.com kutubxonasi
141
Хизматкорнинг қилган барча илтижолари беҳуда кетди.
Ҳазрати Умар унинг туясига, у эса хожасининг отига миниб йўлда давом этдилар.
Айла аҳолиси халифанинг келаётганини эшитиб, кутиб олишга чиқдилар. Лекин йўлда икки
киши келаётганини кўришди. Бири баланд бўйли, қотмадан келган, сочсиз, нигоҳлари ўқдек
эди. У отга миниб олган, тагида терс ёзилган теридан бўлак ҳеч вақо йўқ эди. Ҳамроҳи эса
отлиқ эди. Эгар ўрнига тўшалган намат шеригиникидан фарқ қилмас эди.
—
Қаерга кетяпсизлар?
—
Шом тарафларга.
—
Амирул мўмин келяпти деб эшитдик?
—
Тўғри айтишибди.
—
Қани?
—
Олдингизда.
Ҳазрати Умар бу гапи билан: "Мана у қаршингизда турибди, ҳозир у билан гаплашиб
турибсиз", демоқчи эди. Улар эса гапнинг фаҳмига бормасдан "бир оз юрсангиз учратасиз", деб
тушундилар.
—
Унда сизга оқ йўл, — деб йўлларида давом этишди. Ҳазрати Умар ҳам йўлида давом этди
ва йўлда кутишга чиққан одамларга учради. "Амирул мўминин қани", деб сўраганларга
олдингидек жавоб берди.
Эгнига ямоқ кийим кийган, жуда оддий улов минган, ҳеч қандай қўриқчисиз келаётган бу
одамни тўхтатиб: "Сиз Амирул мўминин бўлсангиз керак", дейиш бировнинг хаёлига ҳам
келмас эди. Зеро, бу икки йўловчининг ҳар бир хатти-ҳаракати инсонникига ўхшар, ҳар
иккисида "амирул мўминин шу бўлса керак" дейишга сабаб топилмас эди. Баъзан отлиқдан
Амирул мўминин ҳақида сўрашар, қул эса Ҳазрати Умарга ишора қиларди. Лекин одамлар бу
қиёфа билан мўминлар амири ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик тополмаганларидан, қулнинг
ишорасини "Манави одамдан сўранглар!" деб тушунардилар. Ҳазрати Умар боягидек бир сўз
билан жавоб бериб қўя қоларди.
У гап рост эди. Бинобарин, Ҳазрати Умар одамларга ҳазил-мутойиба қилаётгани йўқ эди. Бу
бошқаларни овора қилмаслик чораси эди, холос. Бундан Ҳазрати Умар одамларни ўзларидан
узоқлаштириш ниятида бўлган деган фикр ҳам чиқмаслиги керак.
Зеро, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Қул каби ейман, қул каби
юраман, қул каби ўтираман" деганларини эшитган ва умр бўйи шунга амал қилишга ҳаракат
қилиб келганди. Шуни била туриб ҳашамат ва сарват ичида яшай олмасди.
Айла халқи шаҳарга икки йўловчининг кириб келганини сезгани ҳам йўқ. Зотан, ҳар куни
қанча киши шаҳарга кириб-чиқиб кетганидан бу икковининг келиши ҳам диққатни тортмаслиги
табиий.
Ҳазрати Умар шаҳар бошлиғини чақириб, ўзини таништирди ва кўйлакларини ечиб берди.
—
Йўлда кир бўлиб кетди, озгина йиртилибдиям, шекилли. Илтимос, шуни ювиб берсангиз.
Бошлиқ ҳадя этган бошқа кўйлакни Ҳазрати Умар олмади ва ўзининг кўйлагини кийиб
йўлида давом этди. Улар ниҳоят Дамашққа етиб тоғ этагида тўхтаган қўшинга дуч келишди. У
ерда Ҳазрати Умар аввал мерос масаласини ҳал қилди, ундан кейин Шураҳбилни вазифасидан
озод этиб, ўрнига Муовия ибн Абу Суфённи тайинлади. Бундан Шураҳбил хафа бўлди.
—
Мендан жаҳлингиз чиққани учун бўшатяпсизми, мўминлар амири?
—
Йўқ, Шураҳбил. Сен мен истаган инсонсан. Мен фақат кучлироқ ва эпчилроқ одамга
топширмоқчиман, холос.
—
Жуда яхши. Унда буни аскарларга ҳам айтинг. Мен халқ орасида турли гап ва миш-миш
тарқалишини истамайман. ("Тарихи Табарий")
Шураҳбил ҳақ эди. Унинг тўсатдан вазифасидан озод қилинганидан хабардор бўлган халқ
ҳали буни муҳокама қилар, зарурият юзасидан бўлса керак деб биров айтмасди. Аксинча,
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |