www.ziyouz.com kutubxonasi
139
Аллоҳнинг қадари билан боқармидинг, серсув ва ўтли тарафда?!
Охири гапга аралашмай турган одам сўз қотди. У Ухуд жангида мушрикларнинг қиличи
оёғига тушиб оқсоқ бўлиб қолган Абдураҳмон ибн Авф эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам жаннатга кириши башорат қилинган ўн саҳобанинг бири эди.
—
Гапиришга изн беринг. Чунки мен сизларга ёрдам берадиган гап айта оламан.
Ҳамма Абдураҳмон томон ўгирилди. Ҳазрати Умар:
—
Гапир, Абдураҳмон, қулоғимиз сенда, — дедилар.
—
Набийи акрамнинг шундай деганларини эшитган эдим: "Бир жойда вабо тарқалганларини
эшитсангиз, у ерга борманг. Сиз турган жойда вабо тарқалса, касалликдан қочиб, у ерни тарк
этманг".
Абдураҳмон ибн Авф нақл қилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
ҳадислари муаммони ҳал қилиб берди. Ҳар икки тарафга ҳам эътироз билдиришга ўрин
қолмаган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу амрлари билан, ташкаридагилар ўз ҳаётини
хавф остига қўймаслигини, ичкаридагилар у ердан чиқиб, бошқаларга касалликни
юқтирмаслигини назарда тутган эдилар.
Ҳазрати Умар бир оз аввал берган буйруқларини такрорладилар: "Эртага қайтамиз".
Абу Убайда Ҳазрати Умар ва бошқа дўстлари билан хайрлашди. Бу чин маънодаги
хайрлашув эди. Энди охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида дийдор
кўришишади. У ўлим сари кетаётанини биларди. Зеро, ҳар куни бир неча дўстини олиб
кетаётган ўлим, кун келиб: "Абу Убайда ибн Жарроҳ" дея чақирар, ўшанда ўзи истаса-истамаса
бу чақирувга жавоб берарди.
Убайда бу орада бўш турган Химс волийлигига қариндоши Иёз ибн Ғаномни тайинлади.
* * *
Ҳазрати Умар ҳамроҳлари билан Мадинага кайтиб келдилар. Орадан кўп ўтмай, кетма-кет
келган шумхабарлар пойтахтга мотам ҳавосини олиб келди.
—
Абу Убайда ҳақ ҳузурига йўл олди. Ўрнига Муоз ибн Жабални қолдирди...
—
Муоз ибн Жабал Бақо оламига рихлат қилди. Амр ибн Ос волий бўлди...
Бундан буён, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бу умматнинг амини удир", дея
эъзозланган Абу Убайда, "Валлоҳи, сени яхши кўраман", деган шарафга муяссар бўлган
Муознинг энди Ислом оламида фақат исмлари яшайди, холос.
Бироқ ҳеч ким бирон кимса ортидан кўз ёш қилишга улгурмасди: ажал кетидан ажал келар,
кузда дарахт япроқларини хазонга айлантирган шамолдек, ўлим ҳам одамлар умрига нуқта
қўйишдан тўхтамасди.
Балодан омон қолганлар ҳар бир марҳумга алоҳида қабр қазишга имкон топа олмай, икки-
учталаб дафн қилардилар. Қабр бошида дуо қилиб турганлар, нари борса, уч кундан кейин
ўзлари ҳам қабр эгасига айланарди. Қўмондонлардан бири бўлган Язид ибн Абу Суфён ҳам
илоҳий раҳматга қовушганлардан бири эди.
Язид Макка фатҳига қадар Исломдан йироқ яшаган эди. Ҳунайн жангидан сўнг Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам, "Кўнглида Исломга мойиллик уйғонсин", деган умидда ўлжадан
юз туя ҳадя қилган эдилар. Аслида Ҳунайн жанги худди Абу Суфён оиласи учун қилингандек
эди. Чунки ушбу муҳорабадан сўнг аввал Абу Суфён, сўнг унинг катта ўғли Язид ва кичик ўғли
Муовия ҳам юз нафардан туя олишди. Улар йиллаб Исломни илдизи билан қўпориб ташлаш,
Аллоҳ Расулини йўқ қилиш учун қўлларидан келган ишни қилдилар. Бироқ, илоҳий диннинг
музаффарияти бу оилани умр бўйи ҳам йиғиш мумкин бўлмаган сарват-бойлик соҳибига
айлантирди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |