Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
138
"
Бўлиши мумкин эмас! Бўлиши мумкин эмас!" дерди. 
Ғассон амири халифа ҳузурида кўлларидан ушлаб турилади ва кимлиги номаълум 
фазоралик бор кучи билан унинг юзига туширади. Шу билан ҳақини олади. Ёхуд Жабала узр 
сўраб, "уятли иш бўлди", дейиши ва ўша одамни рози қилиши учун у истаганча пул бериши 
керак. Жабала бунга чидай олмасди. 
Жабала Ҳазрати Умарнинг ҳузуридаёқ бир қарорга келган эди. У ўзини пастга урмай, обрў 
билан кетиши лозим эди. Ҳозироқ йўлга чиқади, керак бўлса, Румда ҳам обрўйини сақлаб 
қолади. 
— 
Чодирни бузсак бўлди, қолган барчаси тайёр, амир! 
Жабала шу гапдан ўзига келди ва чодирдан чиқди. Чодирни қуравериб тажриба орттирган 
хизматкорлар беш-олти дакиқа ичида ишини тамомлади. Жабала шовқин қилмай ҳаракат 
қилишни буюрди. 
Қуёшнинг заррин нурлари эндигина Маккага ёйиларкан, улар бир неча соатлик йўл босиб, 
энди дам олаётган эдилар. Энди буёқларга ҳеч қачон келмайдилар, Маккага қадамларини ҳам 
босмайдилар. Қалбларида Исломнинг зарраси ҳам қолмаган эди. Умар ўзини авомдан бўлганлар 
билан баробар кўраверсин, амирлигини оёқ ости қилсин, лекин Жабалани тинч қўйсин, унга 
тегмасин. 
Уларнинг ортидан бир хабарчи келиб, олдиндаги шаҳар амирларига учраб, ўша шаҳарда 
бўлмаса, бошқасида йўлни тўсишлари ва: "Тўхта! Амирул мўминин сени сўраяптилар" 
дейишлари мумкин эди. Буни яхши тушунган Жабала оз дам олиб, кўп юриб, бир амаллаб 
Ғассонгача етиб келди. Бу ерда ҳам кўп турмай Румга қараб қочди ва бошқа қайтмади. 
Ҳазрати Умар эртасига Жабаланинг келишини бекорга кутдилар. Юборган одамлар унинг 
чодири йўқлигини айтди. 
Энди фазораликни амирул мўминин рози қилиб жўнатишлари керак эди. 
Вабо 
Ҳазрати Умар бир иш билан Мадинадан чиқиб, Сарғ қишлоғига келдилар. Аммо бир хабар у 
кишини тўхтатди: Шомда вабо тарқалибди. Дарров Абу Убайдага хабар жўнатилди ва у етиб 
келди. 
Ҳазрати Умар саҳобалардан сафарни давом эттириш керакми ё ортга қайтиш, шу ҳақда 
сўрадилар. 
Баъзилар: 
— 
Аллоҳ ризоси учун йўлга чиқдингиз. Бундай вазиятлар йўлингизга ғов бўлолмаслиги 
керак, — дейишган бўлса, яна бошқалари: 
— 
Олға бориш тўғри бўлмайди. Шу ерда қолиш мақсадга мувофиқ, — дейишди. 
Ҳазрати Умар фатҳдан кейин Мадинага келган қурайшийлардан фикр сўрадилар. Улар бир 
овоздан ортга қайтишни, ҳаётларини хавф остига қўймасликларини ёқлашди. 
Ҳазрати Умар ҳам шу фикрда эдилар ва эртасига йўлга чиқишга қарор қилиб, кайтишга 
тайёрланишни буюрдилар. 
— 
Аллоҳ қадаридан қочасанми, Умар? 
Саволни берган Абу Убайда эди. У бу билан: "Аллоҳнинг тақдиридан қоча олмайсан. 
Пешонангга ўлим ёзилган бўлса, вабо тарқалмаган жойда ҳам ўласан. Қайтишинг ажални 
кечиктирмайди", демоқчи эди. 
Ҳазрати Умар учун бу кутилмаган савол эди. 
— 
Қанийди, бу саволни сен эмас, бошқаси берганида, Абу Убайда. Ҳа, биз Аллоҳнинг 
қадаридан яна Унинг қадарига қочамиз. Қани айт-чи, бир сурув қўйинг бўлса-да, бир тарафи 
қуруқ, бир тарафи серсув ва ўтли жой бўлса, нима қилган бўлардинг? Сувсиз ва ўтсиз ерда 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish