www.ziyouz.com kutubxonasi
134
эдик.
Ҳазрати Умар бу воқеани эсладилар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто
таомдан сўнг: "Дастурхонингизда рўзадорлар ифтор қилсин, таомингизни яхши инсонлар есин
ва фаришталар кечирилишингиз учун Парвардигорга дуо килсинлар", дея дуои хайр ўқиган
эдилар.
Ҳазрати Умар бошқа эътироз билдирмадилар.
—
Якшанба кунлари бозорда савдо қилиш мени бу гаплардан чалғитган, шекилли.
Абу Мусо кисқа фурсатга бўлса-да, елкасидан юк ағдарилганидан хурсанд чиқиб кетди.
* * *
Шом намозидан кейин Ҳазрати Умар минбар ёнида ўтирган икки кишига яқинлашиб салом
бердилар. Улар Убай ибн Каъб билан Абу Мусо эди. Ҳазрати Умар Абу Убайга юзландилар:
—
Бу биродаринг нималар деяпти? Сен ҳам Расулуллоҳдан шу гапларни эшитганмисан?
—
Ҳа, Ҳаттобнинг ўғли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шуларни гапирганларида
эшитганлар орасида мен ҳам бор эдим. Сиз ҳам Пайғамбаримиз саҳобаларига озор берманг.
Унинг гапларидан Ҳазрати Умар титраб кетдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам саҳобаларни бошлиқларга ишониб топширганларини билардилар.
—
Субҳаналлоҳ... Мен фақат эшитган нарсамни яхшилаб тасдиқлатиб олмоқчийдим, холос.
Бироқ ҳануз Абу Мусони нега чақиртирганларини айтмаган эдилар. Волий Басрадан
шунчаки йўл юриш учун чақирилмагани аниқ эди. Ҳазрати Умар уни бир чеккага тортдилар:
—
Демак, эшик тагида кутиш оғир келди, дегин. Шуни яхши билки, Басрада одамлар сени
кутишса, уларга ҳам шунақа оғир келади, дедилар ва унинг устидан қилинган шикоятларни
айтиб бердилар (Муслим, "Одоб китоби"). Тажрибали ва улуғ саҳобалар туриб, ёш йигитни
ўрнига қолдириб кетгани сабабини сўрадилар.
Абу Мусо усталик қилди.
—
Мўминлар амири, сизга маълумки Зиёд ёш бўлишига қарамай, бундай ишларга
қобилиятлидир. Мен ёши катталарни менсимаганим учун эмас, аклли, тадбиркор бўлгани учун
Зиёдни улардан афзал биламан.
—
Унда Зиёдни менга юбор. Уни шахсан ўзим кўришим керак. Дарвоқе, Муғийра ибн
Шўъба қолдириб кетган жорияни йўқот. Энди ишингга қайтавер.
Ҳазрати Умар, аслида Абу Мусони жуда яхши кўрар, қаттиқ ҳурмат қилар эдилар. Гоҳ-
гоҳида унга: "Қани, Абу Мусо, бизга Раббимизни ёдга сол", дер, Абу Мусо ҳам Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам севган овозлари билан Қуръон ўқир, Ҳазрати Умар уни берилиб
тинглар эдилар.
Ҳазрати Умар бир куни яна:
—
Қани, қалбимизни Раббимизга юзлантирадиган нимадир ўқиб бер, — дедилар. Абу Мусо
Қуръон ўқишни бошлади. Бир оз муддат ўқигач, одамлар:
—
Намоз вақти бўлди, мўминлар амири, — дейишди.
Худди ўзга оламга чўмгандек Ҳазрати Умар илкис бош кўтардилар:
—
Намозда эмасмидик?.. («Табақот»)
* * *
Абу Мусонинг ёш йигитни ўзига ўринбосар қилиб олиши айб эмасди. Чунки Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Саид Худрийни қўшиннинг бир қисмига бош қилиб ғазотга
жўнатганларида, у ҳали ўспирин эди. Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
вафотларига яқин катта қўшинга Усомани қўмондон қилиб тайинлаган эдилар. Усомо эса, ўша
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |