www.ziyouz.com kutubxonasi
133
—
Сен буни Расулуллоҳдан эшитганмидинг?
—
Ҳа.
—
Мен Расулуллоҳдан ҳадисни эшитмаганман. Ҳозир сен менга у зот шундай деганларига
гувоҳ топиб келасан. Тополмасанг, гарданингга тушадиган қамчиларни ўйла! Бу Расулуллоҳ
номларидан билиб-билмай гапирадиганларга ҳам ибрат бўлади. Абу Мусонинг юзида
"
янглишдимми?" деган ифода пайдо бўлди. Лекин амирнинг чеҳрасида ҳазил аломатлари
кўринмасди. У ўрнидан турди ва хайр-маъзурни ҳам насия қилиб, қалтираганча чиқиб кетди.
* * *
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган бир воқеани
унутмаган эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бир ой узоқ бўлиш
мақсадида масжид ёнидаги чордоққа чиқиб кетган пайтлари Ҳазрати Умар зиёратга келган ва
ичкарига кириш учун изн сўраган эдилар. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қабул қилмаганлари учун у киши қайта-қайта келган ва бу учтадан ортиб кетган эди. Лекин
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уч маротаба изн сўраш керак, Умар", демаган
эдилар. Бинобарин, Абу Мусо ҳам тўртинчи бор эшик қоқиши лозим эди.
* * *
Убай ибн Каъб, Абу Саид Худрий ва яна бир қанча киши суҳбатлашиб ўтиришган эди.
Барчалари ансорийлар эди. Шошилганча кириб келган Абу Мусони кўриб: "Бу инсон
нимадандир қўрқиб кетган бўлса керак", дедилар.
—
Сенга нима бўлди, Абу Мусо?
—
Орангизда Расулуллоҳнинг: "Изн уч бора сўралади", деганларини эшитганлар борми?
Унинг саволига ўтирганлар кулиб юборишди. Абу Мусо бундан норози бўлди.
—
Олдингизга ташвиш билан одам келсаю, сизлар эрмак қиласизлар, — деди.
—
Қани, ўтир! Дардингни айт.
Абу Мусо ўтириб, бўлган воқеани гапириб берди ва саволини яна бир бор такрорлади:
—
Ичингизда кимдир менга ёрдам бера оладими?
—
Ҳа, Абу Мусо, биз бунга гувоҳмиз.
Абу Мусонинг қуруқшаган лабларига кизиллик югурди ва юзидаги қўрқув бир зумда
йўқолди. Хурсанд бўлиб:
—
Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, — деди.
Энди Ҳазрати Умарни топиб, вазиятни айтиш керак эди.
—
Бу ишни орамиздаги энг ёшимиз қилиши керак, — деди у.
Абу Саид Худрий ўрнидан турди, Абу Мусонинг қўлидан тутиб:
—
Қани, кетдик, — деди.
Ҳазрати Умар Абу Саиднинг гапларини дикқат билан тингладилар. Абу Саид деди:
—
Мўминлар амири, Абу Мусо тўғри айтибди, мен ҳам Расулуллоҳнинг шундай
деганларини эшитганман. У ёқда яна гувоҳлар бор. Улар орасида Убай ибн Каъб ҳам бор.
Сўнгра Абу Саид бошқа воқеани айтиб берди:
—
Бир куни Расули Акрам бир неча дўстлари билан Саъд ибн Убоданинг уйига бордилар ва
алоҳида-алоҳида уч бор салом бердилар. Лекин эшик очилмади. Биров жавоб бермагач:
—
Биз ўз гарданимиздагини қилдик, — дедилар ва энди кетмоқчи эдик, ичкаридан:
—
Марҳабо, Расулуллоҳ — деган овоз эшитилди.
—
Биринчи марта салом берганимни эшитдингизми?
—
Эшитдик. Лекин кўпроқ салом беришингизни ва унинг баракотини олишни ният қилган
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |