www.ziyouz.com kutubxonasi
132
Ҳазрати Умар ичкарида улар билан ўтирганларида ташқарида Абу Суфён ва унинг
ҳамроҳлари борлигини билардилар.
Абу Суфён чидай олмай:
—
Қандай кунларга қолдик?! Қуллар биздан кўпроқ икромга сазовор бўлишяпти, — деб
юборди.
Унинг фикрича, Ҳазрати Умар уларнинг келганларини эшитиб, ўша заҳоти
ҳузурларидагиларни чиқариб юборишлари ва келганларни кутиб олишлари керак эди.
Лекин у билан келган Суҳайл ибн Амр инсофли одам эди.
—
Расулуллоҳ ҳаммамизни Исломга даъват қилдилар. Бу одамлар Исломни қабул қилишди,
биз эса уларга қарши чиқдик. Энди биз ҳаққимизга рози бўлишимиз керак. Ўша пайт бизни
"
Исломни қабул қилмайсанлар", дея ушлаб турган нарса йўқ эди...
Бир пайтлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам "Ёнингдаги фақирларни
мажлисингдан чиқариб юборсанг, сен билан кўришишимиз мумкин", дейишган эди.
Ўшаларнинг баъзилари ҳамон эски фикрлари билан яшаб келаётган эди.
Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин Маккада
бошланган муртадлик (диндан қайтиш) Суҳайл ибн Амрнинг саъй-ҳаракатлари билан босилган
эди. У: "Эй инсонлар, Исломни охирги бўлиб қабул қилганлар сиз эдингиз, энди биринчи бўлиб
ундан чиққанлар ҳам сиз бўлмангиз!" деган ва бу сўзлари одамларнинг ҳушини жойига
келтирган эди.
Абу Мусонинг саломи
Кунларнинг бирида Ҳазрати Умар Басрадан келган бир гуруҳ кишиларни қабул қилдилар.
Улар Абу Мусодан шикоят қилиб: "У эшикда одамларни кутдиради, сафарга кетаётиб,
тажрибали ва ёши катта одамлар бўлатуриб, Зиёд деган котибини ўрнига қолдиради", дейишди.
Яна бошқа бир одам Муғийра ибн Шўъба Басрани тарк этаркан, Абу Мусога Оқила исмли
чўрини қолдириб кетганини етказди.
Ҳазрати Умар уларга бу иш билан шуғулланишларини айтдилар ва дарҳол мактуб ёзиб Абу
Мусони Мадинага чақирдилар.
Бир куни Ҳазрати Умарнинг эшиклари олдида турган мусофир ичкаридагиларга эшиттириб
салом берди ва: Абдуллоҳ ибн Қайсман", деди.
Ҳазрати Умар унинг овозини эшитдилар, лекин бандликлари сабаб, жавоб беролмадилар.
Мусофир яна бир оз муддат кутгач: "Ассалому алайкум! Мен Абу Мусоман", деди.
Жавоб бўлмагач, учинчи марта салом берди ва бу сафар "Ашьарийман", деди.
Ичкаридан Ҳазрати Умарнинг овозлари келар, лекин эшикни очмас эдилар. Энди унинг
қайтиб кетишдан ўзга чораси йўқ эди. Эхтимол, Ҳазрати Умар атай жавоб бермай, Абу Мусони
кутдирган ва бу билан бировни куттириш қандай бўлишини кўрсатиб қўймоқчи бўлгандирлар.
Ҳазрати Умар Абу Мусонинг овози келмай қўйгач, аёлларига:
—
Абу Мусонинг овозини эшитилдими? — дедилар.
—
Ҳа. Лекин жавоб бермадингиз. Ўзингиз уни чақиртирган эдингиз. Қайтиб кетди.
—
Уни менга топиб келинглар!
Бир оздан кейин Абу Мусо кириб келди.
—
Нега кайтиб кетдинг, Абу Мусо? Ишим борлиги туфайли жавоб беролмаган эдим.
—
Мен уч дафъа салом бериб, ўзимни танитдим. Жавоб бўлмагач, изимга қайтдим. Чунки
бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай ўргатганлар. У кишининг: "Изн сўраш
уч марта. Рухсат берилса кир, бўлмаса ортингта қайт", деганларини эшитганман.
Абу Мусо буларни оддий гапдек гапирарди. Лекин у Ҳазрати Умарнинг юзларида қаҳр
аломатларини кўргач, довдираб қолди ва: "Хато гапириб қўйдимми?" дегандек халифага қаради.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |