Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
128
очилмайди. Чунки очилган оғизлар ёпиладиган кунлар келади. Ҳазрати Умарга қарши исён 
қилганлар Ҳазрати Али ва унинг авлодлари шаънига оғизга олиб бўлмайдиган ҳақоратларни 
жума хутбаларида тез-тез эшитишга мажбур бўладилар. 
"
Бундан буён менга Аллоҳдан қўрқувни эслатганинг калласини оламан", деган таҳдид мана 
шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Умар хутба қилган 
минбардан янгради. Шу гапни гапирган Абдулмалик ибн Марвон мана шу минбарда 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифаси ўлароқ сўзлайди. Аллоҳдан қўрқувни 
эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир ҳикматнинг боши деб ўргатилган, Буюк 
Раҳмон ҳам бандаликнинг энг муҳим сифати деб эътироф этган. Абдулмаликнинг гапларини 
эшитганлар орасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамнафас бўлган, Ҳазрати 
Абу Бакр, Ҳазрати Умарларнинг риёсатларини кўрган шахслар ҳам бўлади. Лекин энди 
ўшандай жасорат соҳибининг калласи кетиши ҳам ақлларга ўрнашиб улгуради. 
Модомики, Ҳазрати Умарга ўша сўзларни гапирган одам мақтовга сазовор экан, унга 
шундайин имкониятни берган Ҳазрати Умар ҳам қиёматга қадар олқишга сазовордирлар. 
* * * 
Бошқа сафар Ҳазрати Умар хутбаларида бир қарорларини баён қилдилар: 
— 
Бундан буён Расулуллоҳ ўз аёлларига берган тўрт юз дирҳамдан ошиқ маҳрни бекор 
қиламан. 
Орқа сафда ўтирган бир аёл ўрнидан турди: 
— 
Бундай қилолмайсан, Умар! 
Бу Фотима бинти Қайс эди. 
Ҳазрати Умар сўзларини бўлиб, Фотимага юзландилар. Шу дам: "Ташқарига олиб чиқинг 
буни. Ақлини киритиб қўйинглар!" десалар бўларди. 
Ҳамма ўша аёлга ўгирилди. 
Лекин биров унга: "Жойингга ўтир! Бу ишни эрингга қўйиб бер", демади. Ҳазрати Умарнинг 
юзларига қарай олишнинг ўзи ботирлик бўлатуриб, бир аёлнинг шунча одам орасида, яна жума 
хутбасида эътироз билдира олиши барчани ҳайратга солди. 
— 
Қайснинг қизи, нега қилолмайман? Қани, гапир-чи. 
— 
Чунки, Аллоҳ "...сон-саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан 
бирор нарсани қайтариб олмангизлар" (Нисо сураси, 20-оятдан), деган. Аллоҳ бизга ҳуқуқ 
беряпти, сен эса унга ғов бўляпсан. 
Барча эътиборини Ҳазрати Умар қандай жавоб беришларига қаратди. У киши эса кўп 
гапириб ўтирмадилар: 
— 
Бу ерда ҳар ким Умардан билимдонроқ. Аёл тўғри гапирди, Умар хато қилди, — дея 
чиқарган ҳукмларини бекор қилдилар. (Ибн Касир тафсири) 
Бизнингча, Фотимани оёкқа турғизган ва гапиртирган жасорат Буюк Умарнинг ўша шонли 
ва одил шахсияти эди. 
* * * 
Яна бир хутбада Ҳазрати Умар жамоатга: 
— 
Эшитинг, эй одамлар, — дея маърузани бошламоқчи бўлдилар. 
— 
Эшитмаймиз, — деди кимдир. Эътироз билдирган Салмон Форсий эди. 
— 
Нега эшитмайсиз? 
— 
Эгнингиздаги кийим бизникидан бошқачароқ экан. Бизга берганингиздан икки баробар 
ортиқ экан. Сабабини айтмагунинг-ча, сизни эшитмасликка ҳаққимиз бор. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish