www.ziyouz.com kutubxonasi
125
бошқаларнинг кўзлари халифанинг эгнидаги кийимда эди. Ридонинг белдан тепа қисмининг
ўзида ўн иккита ямоқ бор эди. Бу ямоқларнинг бир қисми тери парчалари эди. ("Табақот", Ибн
Асир, "Ал-комил")
Ҳеч ким юрак ютиб: "Умар, биз сизнинг шундай деб ўйлашингизни қаердан билайлик?"
деёлмас эди. Лекин у зот эгниларидаги кийимни бир-икки соатдан кейин ечиб ташлаб, сўнг
яхшисини кийиш, фақат одамларда бошқача фикр уйғотиш учун киймаган эдилар. Ҳазрати
Умарда бундай тубан ва бетавфиқ ният йўқ эди. Зеро, уйда ҳам, элчилар гуруҳини қабул
қилганларида ҳам, масжидга чикқанларида ҳам киядиган кийимлари шу эди. Шундай
кийинишни ўзлари учун расман қабул қилган эдилар.
Бир куни Ҳазрати Умар йўқлаб келган одамларга шундай дедилар:
—
Эшитинглар, Аллоҳ берган молдан менга ҳалол бўлгани ҳақида айтаман: битта қишлик,
битта ёзлик кийим, иккита энгил-бош. Ҳаж, умра ва бошқа сафарларга чиқиш учун бир бош
улов. Ўзим ва оилам учун озуқа. Бу озиқ-овқатнинг миқдори Қурайшнинг ўртаҳол оиласи қанча
еса, шунчадир. Бир нарсани унутманглар: мен ҳам бир мусулмонман. Уларнинг аҳволи қандай
бўлса, меники ҳам шундай бўлади, улар қандай яшаса, мен ҳам шундай яшайман... («Табақот»)
Ҳазрати Умарнинг бу сўзлари самимий янграр эди. Ўн йилу олти ойу тўрт кун давом этган
халифаликлари мобайнида биров келиб: "Ҳей Умар, ўзингни бос. Нима, сен давлат молини
уммондек чексиз деб ўйлаяпсанми?" демади, деёлмади.
Баъзида адолат шамшири бўлмиш Ҳазрати Умар Байтулмолга келиб, ҳазинабондан илтимос
қилиб, бир оз миқдорда қарзга пул олар, сўнг вақтида қайтарар, баъзан вақтида тўлай олмас ҳам
эдилар.
Қарз муддатидан ўта бошлаганда, ҳазинабон келиб, оёқ тираб тўлашни талаб қилганида,
Ҳазрати Умар: "Йўқол кўзимдан! Менинг кимлигимни билмайсанми?!" демасдилар ёки
ҳазинабоннинг ўрнига бошқасини кўйишни ҳам ўйламасдилар, аксинча, қарзларини тўлаш
йўлларини ахтарардилар.
Гохида тўлолмаган қарзлари йиллик маошларидан олиб қолинарди. («Табақот»)
Лекин ўша маош ҳам ҳеч вақт Аббос ибн Абдулмутталибникичалик бўлмас эди.
Бир куни Ҳазрати Умар тижорат мақсадида Шомга мол юбормоқчи бўлиб, Абдураҳмон ибн
Авфга одам жўнатдилар ва тўрт минг дирҳам қарз бериб туришини сўрадилар. Бироқ
жўнатилган одам қуруқ қўл билан қайтиб келди.
—
Байтулмолдан олиб, қўлига пул тушиши билан тўлаб қўйсин — дебди Абдураҳмон.
Жавобдан кўнгиллари оғриган Ҳазрати Умар Абдураҳмонни ўзлари қидириб бордилар.
— "
Байтулмолдан олсин, кейин кўлига пул тушса, тўлаб қўйсин", деган сенми? Хўп, ўша
пулни топа олмай, ўлиб қолсам, нима бўлади, Абдураҳмон? Сизлар ўшанда "Амирул мўминин
олган эди, қўяверинглар" дейсизлар. Лекин мен охиратда унинг ҳисобини бераман-ку! Йўқ,
Абдураҳмон, бундай қилолмайман. Мен сенга ўхшаган қаттиққўл, берган нарсасини қайтариб
олишни ҳам биладиган одамдан қарз олмоқчиман. Токи қарзни тўлолмай жоним узилса, келиб
меросхўрларим билан талашиб-тортишиб, ҳаққини олиб кетсин. ("Табақот", 'Тарихи табарий")
* * *
Ҳазрати Умар касал бўлиб қолдилар. Ошқозонларида чидаб бўлмас оғриқ хуруж қилар эди.
Зиёратга келганлар бол шарбати ичишни тавсия қилишди.
Лекин Ҳазрати Умар ари боқмас эдилар, бинобарин, уйларида асал ҳам йўқ, эди. Шу сабаб
минбарга чиқиб, бир кўллари билан ошқозонларини силаб, оғриқни босишга ҳаракат қилиб,
жамоатга зиёратга келганларнинг тавсияларини айтдилар. Кейин:
—
Байтулмолда озгина асал бор. Рухсат берсанглар, ўша асалдан шарбат қилиб ичардим, —
дедилар.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |