Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
123
хотирлайди? — деб сўрадилар. 
— 
Мен! — деди Ҳузайфа ибн Йамон. 
— 
Ҳа, Ҳузайфа, сен жудаям жасур инсонсан. Қани гапир-чи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам нима деган эдилар? 
— 
Инсон хотин туфайли тушадиган фитналар юз беради. Яна моли, бола-чақаси, қўшниси 
ва, ниҳоят, ўзи туфайли фитналарга дучор бўлади. Уни буларнинг гуноҳи ва залворидан рўзаси, 
намози, садақаси, ёмонликдан қайтариб, яхшиликка даъват қилишлари қутқариб қолади. 
Ҳазрати Умар яна сўз олдилар: 
— 
Буни сўраётганим йўқ, Расулуллоҳнинг денгиз тўлқинлари каби жўшадиган фитна ҳақида 
гапирганларини айтмоқчийдим. 
— 
У фитналарнинг сизга нима даҳли бор, мўминлар амири? Сиз билан ўша фитналар 
орасида қулфланган эшик мавжуд. 
— 
Унда айт-чи, бу эшик очиладими ё бузиладими? 
— 
Бузилади. 
— 
Кейин ҳеч қачон ёпилмайди... 
Суҳбат шу ерга келганда узилди. Кейинроқ Ҳузайфа билан бўлган суҳбатда бир киши: 
— 
Умар бу эшик кимлигини билармидилар? — деб сўради. 
— 
Ха, У буни тундан кейин кундуз келишини билгандек, аниқ биларди. Мен у билан бу 
мавзуда очиқ-ойдин гаплашиб олганмиз. 
Улар ҳам: "Ўша эшик ким экан, Ҳузайфа?" дейишолмади, лекин бу билан кўнгиллари 
жойига тушмай, Масруқдан илтимос қилишди. Масруқ Ҳузайфани топди. 
— 
Эй Расулуллоҳнинг дўсти. Дўстларингиз сиздан ўша бузиладиган эшик кимлигини 
сўролмабди. Аммо мендан шу одам кимлигини сўраб беришимни илтимос қилишди. Эшик 
бўлган ўша инсон ким? 
— 
У Умар ибн Ҳаттобдир! (Муслим, "Фитналар") 
* * * 
— 
Буям бир фитна... 
Ҳазрати Умар шундай дейишга, шундай деб ўйлашга мажбур эдилар. Чунки келтирилган 
хабар кишини хурсанд қилмасди. Гап Сабиғ исмли шахс ҳақида эди. У илм мажлисларида 
Қуръондаги муташобиҳ оятлар ҳақида саволлар бериб, одамларни чалғитаётган экан. 
Маълумки, Қуръондаги баъзи тушунилиши кийин ёки умуман тагига етиб бўлмайдиган 
оятлар муташобиҳ дейилади. 
Аллоҳ таоло қалблари ботилга мойил бўлган одамларгина муташобиҳ оятларга бурун 
суқишларини ва буни фақатгина фитна-фасод кўзғатиш мақсадида қилишларини айтган. (Оли 
Имрон сураси, 7-оят) 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида "Алиф Лом Мим" каби фақат 
ҳарфлардан иборат оятлар ҳақида савол сўралмаганидек, Аллоҳнинг қўли, юзи, кулиши, 
истивоси борасида ҳам биров сўраб ўтирмаган. 
Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуръоннинг муташобиҳ 
оятлари билан машғул бўлган ва бу йўлда жидду жаҳд қилган кишиларни кўрганингизда, 
билингизки, Аллоҳ "фитнага солувчилар" деган кишилар улардир. Уларга яқинлашманглар!" 
дея огоҳ этганлар. ("Тафсири Табарий") 
Шу кунгача бутун ҳаётини Ислом ва Қуръонга хизмат билан ўтказган Ҳазрати Умар, 
табиийки, бу хабардан ларзага тушдилар, ғазабландилар. Яна бир фитна чиққани учун Аллоҳга 
ҳамд ва шукр қилинмасди. Демак, гапни бунақа мавзуларга бурганлар секин-секин ғимирлаб 
қолишибди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish