Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
126
— 
Албатта, ичинг, мўминлар амири, Аллоҳ учун олиб ичаверинг, — дейишди саҳобалар. 
Сўнгги асрда демократия ва тенг ҳуқуқлилик тушунчалари соҳиби бўлган кўпчилик бу 
воқеани эшитиб, "бўлиши мумкин эмас", демоққа шай. Чунки уларнинг тафаккур қозонларида 
адолат ва мурувватнинг бу даражасини амалда кўриш у ёқда турсин, англаб етишга жой 
қолмаган. 
Минглаб километрларга чўзилган ҳудудда гапи икки бўлмайдиган инсон бўлиш билан 
касаллигини тузатиш мақсадида Байтулмолдан икки кило асал олишга халқдан изн сўраш 
ўртасида боғлиқлик кўришга ожиздирлар улар. 
Яна бир ҳақиқат. Ҳазрати Умар минбарда букчайиб, асал олишга рухсат сўрарканлар, 
жамоатдан ҳеч ким ўрнидан туриб: "Эй мўминлар амири, сиз биз ҳақимизда қайғуряпсизми?" 
демади. 
Зотан, ўша давр одамлари шундай эди. Давлат раҳбари сифатида буюк Умар уларни шундай 
савияга кўтара олган эдилар. 
Ниҳоятда оғир бўлган ҳаёт кўпчилик саҳобанинг мадорини қуритиб, ҳеч бўлмаса, оддий 
турмуш тарзига етарли даражада маош олишга мажбур қилган эди. Улар ҳам: "Амирул 
мўминин икки кило асал учун жамоатдан рухсат сўрамаслиги, ўзларида эҳтиёжларини қондира 
оладиган миқдорда ҳамёнлари бўлиш керак эди", дейишди. Уларнинг фикрича, амирул 
мўмининнинг маоши икки баробар оширилса, Байтулмол касодга учрамайди. Ҳолбуки, Ҳазрати 
Умар хизматининг ярмини ҳам қилмаган жуда кўп одам у кишидан кўпроқ маош оларди. 
Бироқ, ўша маош оширилиши учун Ҳазрати Умарнинг ўзлари рози бўлишлари керак. Зеро, у 
киши рози бўлмасалар, бу ёқдагиларнинг гапи бекор. 
Мақсадларини Ҳазрати Умарнинг ўзига баён қилишга журъат қилолмаган Ҳазрати Али, 
Ҳазрати Усмон, Абдраҳмон ибн Авф ва бошқалар аввало, мўминлар онаси Ҳафсага учраб, 
ўртадаги гапни етказдилар. Уларнинг яна бир илтимоси — Ҳазрати Умар таклифни қабул 
этмаган тақдирда, номлари ошкор этилмаслиги шарт қилинди. Ҳатто қабул қилган 
тақдирларида ҳам таклиф кимдан чиққанини билишларидан фойда йўқ. 
Ҳафса онамиз уларнинг кўнгилларини хотиржам қилиб, оталари ҳузурига йўл олдилар. 
Отажон, Аллоҳ ризқимизни кенг қилиб қўйди. Қанчадан-қанча мамлакатлар фатҳ этилди. 
Аллоҳ ҳамма нарсани мўл ва баракали қилиб қўйди. Энди яхшироқ тановул қилиб, яхшироқ 
кийинсангиз ҳам бўлаверади. 
Ҳазрати Умар қизларининг гапини эшитишни ҳам истамадилар: 
— 
Сенга бу гапларни кимдир ўргатган, Ҳафса. Қани айт-чи, ким улар? 
— 
Сиз "ҳа" демагунизча мен уларнинг номларини айтолмайман. Лекин бир нарсани яхши 
билингки, бу ўй кўпчиликда бор. 
— 
Майли, сен Расулуллоҳни эслайсанми? — деб, Ҳазрати Умар Ҳафса онамизга бир қанча 
хотираларни эслатдилар ва: — Сен одамларга эш бўляпсан, аммо отангни тузоққа 
туширмоқчимисан? Инсонларнинг молим ва баданимда ҳақлари бордир. Лекин динимда эмас, 
дея таъкидладилар. ("Табақот") 
* * * 
Ҳазрати Умар ҳаж ва умрага соябон ва чодирсиз чиқардилар. Ўн икки кун давом этадиган 
сафарда хоҳ кеча, хоҳ кундузи кун тиғида дам оларканлар чодир қурдирмасдилар. 
Уларнинг ўрнига бирон дарахт соясида чўзилиб ухлаб олардилар. Баъзан дарахтга илинган 
рўмол сояси ҳам Ҳазрати Умарга кифоя қиларди. 
Ҳазрати Умар амирул мўминин сифатида йўлда, айниқса, сув бор жойларда йўловчилар 
эҳтиёжини қондирадиган, дам оладиган работлар қурдирган эдилар. Бу эса, у кишининг 
инсонларга бўлган мурувват ва хизматлар қилиш истаклари қай даражада бўлганини кўрсатади. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish