Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
140
Язид ўша кундан эътиборан умрини Исломга бағишлади. Ҳазрати Абу Бакр уни қўшин 
қўмондонлигига тайин этдилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан узоқ суҳбат 
қурмаган бўлса-да, мўьтабар манбаларда унинг қуйидаги ҳадисни нақл қилгани келтирилади: 
"
Намозни ўқиган, лекин рукуъ ва саждаларини яхшилаб қилмаган одам, оч инсон кабидирки, у 
уч-тўрт дона хурмодан ошиғини еёлмайди, еганининг фойдасини ҳам билмайди". 
Ҳазрати Умар Язид ибн Абу Суфённинг вафотини эшитиб, чуқур қайғуга тушдилар. Кейин 
бир мактуб ёзиб, Язиднинг акаси Муовияга жўнатди. Унда Муовияга акасининг ўрнига Дамашқ 
волиси бўлишни буюрганди. 
Абу Суфён катта ўғлининг ўлимини эшитиб, қаттиқ хафа бўлган бўлса, кичик ўғлининг 
ҳоким бўлганидан севинди. Шу тариқа умавийлар ҳокимият пиллапояларидан кўтарилиб, ўз 
мавқеларини мустаҳкамлаб ола бошлади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ алайҳиссалом вафотларидан 
бери ҳошимийлар авлодидан ҳеч кимга давлат мансаби берилмаган эди. Чунки ўша пайтда: 
"
Ҳошимийлар бир марта ҳокимиятни қўлга олсалар, кейин бошқаларга навбат келмайди" деган 
гап бор эди. Зотан, илгари Расулуллоҳ алайҳиссалом ва исломга қарши тиш-тирноғи билан 
курашиб келган умавийлар мансаб ва мавқе эгасига айланиб олгандан сўнг эгаллаган 
ҳокимиятга зулукдек ёпишиб олдилар. Ҳазрати Умарнинг ёмғир сўраб дуо қилганда Аббоснинг 
ҳурмати учун Аллоҳга ёлворгани ва маош белгилашда унга энг кўпини тайинлашини ҳисобга 
олмаганда, бошқа барча соҳаларда умавийлар пешқадамлик қилаётган эди. Ўша вақт Ҳазрати 
Умарнинг салобатлари уларни овоз чиқаришга йўл қўймасди. Бироқ Умарга ҳам дунё абадий 
манзил эмас. Кун келиб у ҳам ҳижрат сафарига отланди. Ана шундан кейин умавийларга 
ҳокимият шахсий мулкка айлантириш имконияти пайдо бўлди. 
Муовия ҳам берилган имкониятни қўлдан чиқарадиган даражада ношуд эмасди. У ўз 
мансабида яна қирқ бир йил ҳукмдор бўлиб қолди. 
* * * 
Амвос вабоси кучли тўфон каби келиб, йигирма беш минг кишининг ёстиғини қуритди. 
Муоз ибн Жабал вафотидан олдин Абу Убайдадан олган ҳокимиятни Амр ибн Осга 
топширди. Амр эса ҳар доимгидек ўз заковатини ишга солди. У юқумли касал тарқалган 
ҳудудни тарк этиб, аҳоли ва қўшинни одам яшамайдиган тоғнинг тепасига олиб ўтди. Шу 
тариқа хавфга тўла макон олисда қолди ва касаллик бировга бошқа юқмади. Бу ўша давр учун 
энг яхши тадбир эди ва шу тариқа вабонинг олди олинди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, рангпар 
чеҳраларга қон, заиф таналарга жон кира бошлади. Ҳар ким кундан-кунга тоза ҳаводан 
симириб, енгиллашаётганини ҳис этарди. 
Иш вабонинг кетиши билан битмади. Вабо туфайли боқий дунёга сафар қилган кўпчилик 
саҳобалар ўзларидан кейин озми-кўпми мол-дунё қолдириб кетгандилар. Энди Макка ва 
Мадинадаги меросхўр қариндошларини топиб, қолдирилган мол-дунёни уларга етказиш керак 
эди. 
Ҳазрати Умар яна йўлга отланди. Биргина хизматкори билан Дамашққа томон йўлга чиқди. 
Мадинани Ҳазрати Алига топширди. 
Йўлда Ҳазрати Умар уловини хизматкори билан навбатма-навбат миниб келди. Айла деган 
шаҳарчага яқинлашганда уловни алиштириш пайти келганди. Ҳазрати Умар отидан тушиб, 
кулининг туясига яқинлашди. 
— 
Қани, тушақол. 
— 
Мўминлар амири, Айлага яқинлашиб қолдик. 
— 
Нима бўпти? 
— 
Туямни миниб олганингизни кўриб қоладилар. 
— 
Аҳамияти йўқ, кўрсалар нима қилибди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish