www.ziyouz.com kutubxonasi
118
шармандали иши учун жазо олса, кейинги сафар қадаҳни ўйлаб кўтаради. Аксинча, маст одам
фақат калтак еган бўлиб чиқади, нега калтакланганини ҳам билмаслиги мумкин.
Орадан бир неча соат ўтиб, ҳалиги одамнинг хуши бошига келиб, сўзга кириб қолди
бинойидек. Ҳазрати Умарнинг амрлари билан қамчи келтирилди. Лекин қамчи у зотга ёқмади:
—
Жудаям енгил ва юмшоқ экан.
Иккинчисини қаттиқ деб рад этди. Ўртача қаттиқликдаги қамчи келтиришди ва ўшаниси
унга маъқул бўлди.
—
Ураётганда қўлтиқ ости кўринадиган даражада қўлингни кўтарма, юзи, боши ва таносил
(
жинсий) аъзоларига урма, — деб огоҳлантирдилар Ҳазрати Умар.
Чунки мақсад душмандан қасос олаётгандек уриш эмасди. У шароб ичгани туфайли мана
шундай қаттиқ жазо олаётганини билса кифоя эди. Лекин юмшоққина қилиб уриш ҳам мумкин
эмасди.
Саксон дарра уриб бўлинди. Ҳазрати Умар қамчилаган одамга юзланди:
—
Яна йигирма дарра урасан. Бу рамазонда ичганининг жазоси. ("Китобул хараж")
Калтакдан кейин бояги одам қўйиб юборилди. Энди биров унга "ичма" дейишига ҳожат йўқ
эди. Зеро, еган дарралари унга етарли насиҳат бўлди.
Исми номаълум бу инсон кейин яна ичган-ичмаганлигини билмаймиз. Билганимиз кейинроқ
Ҳазрати Али ҳам рамазон ойида ичган одамга худди шундай жазони берган эди. ("Китобул
хараж")
Масжидул Ҳарамнинг кенгайтирилиши
Ҳижратнинг 17 йили ражаб ойида Ҳазрати Умар Зайд ибн Собитни ҳузурларига чақирдилар
ва:
—
Мен умра қилмоқчиман. Сени ўрнимга қолдираман, — дедилар. Сўнг Маккага
отландилар.
Маккага яқинлашганларида бир чўпонни учратдилар ва салом бериб:
—
Менга битта қўй керак, сотасанми? — деб сўрадилар.
—
Сота олмайман.
—
Нега?
—
Чунки мен фақат чўпонман, сурувнинг эгаси эмасман.
—
Яхшиси, қўйни сотиб, пулини ол. Хўжайинингга бўри еб кетди, дейсан, тамом—
вассалом.
—
Йўқ, бундай қилолмайман.
—
Хўп, фойдали таклиф олдинг, нега қабул қилмаяпсан?
—
Раббим мени кўриб, суҳбатимизни эшитиб турибди. Унга нима деб жавоб бераман?
Жавоб Ҳазрати Умарни йиғлатди. Излаганлари айни шу инсон эди. У мард, ҳалол ва дунё
учун охиратини сотмаган инсон. Мана Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг инсонни олиб чиқадиган
даража ва мартаба намунаси.
—
Сен кимнинг чўпонисан? Поданинг эгаси ким?
Ҳазрати Умар пода эгасини билиб олиб, чўпон билан хайрлашдилар. Чўпон эса, икки дақиқа
аввал хиёнат қилишни таклиф этган, лекин унинг жавобидан йиғлаб юборган баланд бўйли
сийрак сочли бу одам ортидан ҳайрат билан тикилиб қолди (Ҳазрати Умар эҳромда бўлганлари
учун бошлари очиқ эди).
Чўпон у зотни танимади ҳам. Унинг азиз кишилигини фақат нуроний юзи ва самимиятга
тўла кўзларидан билган бўлса, бордир. Чўпон ёнида хизматчию қўриқчилари бўлмаган Ҳазрати
Умарни таниши ва Амирул мўминин дея мурожаат қилиши ақл олмайдиган ҳолдир.
Ҳазрати Умар Маккага етиб боргач, пода эгасини чақиртирдилар:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |