Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
111
Эртасига бомдодни ўқиб бўлиб, биринчи қилган ишлари кечаги уйни топиш бўлди. Уй 
соҳиби у кишини эҳтиром билан қарши олиб, иззат-икром кўрсатди. Ҳазрати Умар даставвал 
кечаги овоз соҳибаси турмуш қурганми, йўқми шуни сўрадилар. 
— 
У ҳали турмушга чиқмаган, мўминлар амири. 
Жавобдан Ҳазрати Умарнинг бошлари кўкка етди. Ҳеч бир тужжор савдо-сотиғидан қанча 
фойда олса ҳам, бу даражада хурсанд бўлмаса керак. 
— 
Унда кизингни ўғлим Осимга сўрамоқчиман. 
— 
Бош устига. Бу нарса оиламиз учун шарафдир, мўминлар амири. (Абдуллоҳ ибн 
Абдулҳаким "Сийрати Умар ибн Абдулазиз".) 
* * * 
Биз Ҳазрати Умарнинг энг севимли ва жонларидан ортиқ кўрган келинларининг, ҳатто, 
исмини ҳам билмаймиз. У ҳақда Ҳазрати Умарнинг бошқа хотиралари ҳам бўлиши керак эди. 
Таассуфки, тарихчилар бу ҳақда етарлича гап айтмаганлар. 
Маълум нарса шуки, бу келиннинг Умму Осим Лайло исмли қизи бўлган. Лайло эса, 
келажакда оламни ўз адолати билан безайдиган яна бир амир Умар билан Абдулазизнинг 
онасидир. Бошқача қилиб айтганда, Умар ибн Абдулазиз Ҳазрати Умарнинг ўғиллари 
Осимнинг набирасидир. Ота тарафдан бобоси эса, машҳур Марвон ибн Ҳакимдир. Аллоҳ ҳар 
нарсага қодир. У бир кун келиб, Марвон билан Ҳакам Умарнинг наслини бирлаштириб, дунёга 
адолат тимсоли бўлган Умар ибн Абдулазизни берди. 
* * * 
Абу Бакра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳаётларининг охирги икки 
йилида танишган эди. У Тоиф камали пайтида Пайғамбаримизнинг: "Биз тарафга ўтган қуллар 
озод бўлади", деган эълонларини эшитиб, кечаси қалъадан арқонга осилиб тушган ва 
мусулмонлар тарафга ўтиб кетган эди. Яна ундан ташқари, Ислом лашкарига сафига саксон 
нафар қул ҳам қўшилган. 
Мўминлар асл исми Нуфай бўлган бу одамни "Абу Бакра" деб чақира бошладилар. Шу 
тариқа унинг асл исми унутилди, унинг ўзи ҳам "Абу Бакра" деб чақирганларга: "Нега исмим 
билан чақирмаяпсиз? Ҳар ким ўз номи билан чақирилиши керак", деб танбеҳ бериб ўтирмади ва 
бунга кўникиб кетди. 
Шу дамгача отаси уни тан олмаган, Мусайянинг ўғли сифатида отасининг уйида қул бўлиб 
вояга етган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эълонларидан хабар топгач, 
фурсатни кўлдан бермай, тезда бир қарорга келди. У қалъа деворидан арқонга осилиб, пастга 
тушаркан, кетидан отаси Ҳорис етиб келди: 
— 
Кетма. Сени ўз номимга оламан. Ўғлим бўласан! 
— 
Энди кеч! — деди у. 
Унинг ортидан эргашиб келаётган иниси Нофиъ эса отасининг таклифини қабул қилиб, 
қалъада қолди. Тунгача Ҳориснинг қули бўлган Нофиъ тонгни унинг ўғли бўлиб оттирди. 
Абу Бакра шундан кейин чин мусулмон бўлишга интилди. Отаси ҳам бир йилдан кейин 
Исломни қабул қилган эса-да, у Расули акрамнинг ёнларида қолишни афзал билди, Тоифга 
қайтмади. Кейинчалик содир бўлган нохуш воқеалар ҳам Абу Бакранинг иродасини бука 
олмади. 
У Ҳазрати Умар даврларида ота бир синглиси Сафийа ва куёви Утба ибн Ғазвон билан 
биргаликда Басра шаҳрини қурувчилар гуруҳига қўшилди ва ўша ерда қолиб кетди. Куёви 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish