www.ziyouz.com kutubxonasi
103
тарқатиб юборди. Булутлар тобора яқинлашиб, Мадина тепасига келганда, тиллар шукр ва
ҳамду сано айта бошлади. Зеро, орзиқиб кутилган ёмғир ёғаётган эди.
Емғир кутилган натижани бериб, ер сувга қонди. Кўнгли хотиржам бўлган Ҳазрати Умар
бадавийларга: «Қани, энди юртингизга қайтинг», деди.
* * *
Ҳазрати Умар очарчилик йилида закот йиғмади, чунки ортиқча молнинг ўзи йўқ эди.
Ўғриларга ҳам жазо берилмади, сабаби, ўғирлик очликдан ўлмаслик учун қилинган эди.
Жизя – хирож
Савод вилояти (Куфа ва Басра ўртасида ерлар) фатҳ этилгач, бу ерлар қай тариқа тақсим
этилиши баҳсга айланди. Кўпчиликнинг фикрича, Савод ерлари фатҳда қатнашган ғозийларга
бўлиб берилиши керак эди. Ҳазрати Умар эса, «Ер халқ қўлида қолдирилиб, жизя ва хирож
ундирилсин», деган фикрни билдирди. Чунки шундай қилинсагина, келажак авлодга ҳам
фойдали бўларди, аксинча, ғозийлар ва уларнинг фарзандлари бу ерларга эга бўлиб, бошқа
мўминларга ҳеч нарса қолмас эди.
Қолганлар: «Модомики, ғозийлар бу тупроқни қон тўкиб, жон бериб қўлга киритган
эканлар, демак, у ерларга ўзлари эгалик қилишлари керак. Бир жойда ўтириб, фақат уларнинг
ҳаққига дуо қилиш билан чекланган одамларнинг у ерларда қандай ҳақлари бўлиши мумкин?
Сиз уларга ўзлари фатҳ этган ерларни бермай зулм қиляпсиз», деган фикрни айтдилар.
("
Китобул хараж")
Ҳолбуки, Ҳазрати Умар учун зулм бутунлай бегона нарса эди. Тўғри Ҳазрати Умар хато
қилиши мумкин, лекин билатуриб бир инсоннинг ҳаққини бермаслик у кишининг хаёлига ҳам
келмасди. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло ҳақиқат ва рост гапни
Умарнинг тилига ёпиштириб кўйган» (Ибн Можа, "Муқаддима"), деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна Ҳазрати Умар ҳақида: «Умар бир йўлдан юрса,
шайтон бошқа йўлдан юради», деган эдилар. (Бухорий, "Фазоилу асҳабун-набий")
Ҳазрати Умар бу гапларнинг нақадар тўғрилигини бир неча бор исботлаб берган. Бундан
буён ҳам шу тамойилга амал қилиб: «Инсоният тарихининг тирик адолат биноси», деган
эътирофга сазовор бўлди,
Умар эътироз билдирганларга:
—
Бу ерларни олиб, бошқаларни ҳайдаб юборсам, чиндан ҳам зулм қилган бўламан. Кўриб
турганингиздек, Аллоҳнинг амри билан ғаниматнинг бешдан бирини олдим. Қолган қисмини
улар ўртасида тақсимладим. Ушбу ерлар фатҳ қилингандан кейин шаҳар мудофаа ва
муҳофазаси учун қўшин бириктирилиши ва уларга маош тўланиши керак. Шунинг учун
маҳаллий аҳолидан жизя ва хирож ундирамиз, ўша маблағни мудофаа ва муҳофаза учун
сарфлаймиз. Агар сизнинг айтганингизни қилсам, унда қайси қўшин билан у ерни мудофаа
қиламиз, уларга қаердан маош топиб берамиз, — деди. Лекин улар қулоқ солишмади.
Охири Ҳазрати Умар юраклари сиқилиб, дуога қўл кўтарди:
—
Аллоҳим, Билол ва унинг шерикларининг ҳақини билдир. ("Китобул хараж")
Кейин Хашр сурасидаги фатҳ этилган ерлар кимларга тегишли эканини бнлдирувчи
оятларни ўқиди.
Оятларни ўқиб бўлиб, Ҳазрати Умар гапларида давом этди:
—
Ўша ерларни бугун уларга тақсимлаб берсак, Аллоҳнинг оятидаги «Улардан кейин
келган...» дейилган одамларга нима қолади? Уларнинг ҳақини ким беради?
Сўнгги савол жавобсиз келди, шу билан бирга эътироз ҳам тинди. Кейин Ҳазрати Умар ерни
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |