www.ziyouz.com kutubxonasi
99
Шундай қилинса, номаъкул хаёлдан қутулган бўларди. Кейин кўчага чиқиб, тўғри ўша уй
томон йўл олди. Етиб келиб, эшик қоқди. Лекин ҳеч кимса очмади. Талҳа яна эшикни
тақиллатди. Ичкаридан аёл кишининг: «Киравер», деган овози эшитилди.
Овоз ниҳоятда титроқ бўлиб, кампир экани маълум эди.
Талҳа ичкарига кириб, бир бурчакда ўтирган кўзи ожиз кампирга кўзи тушди ва шу заҳоти
бўшашди:
—
Ассалому алайкум, холажон!
—
Ваалайкум ассалом, ўғлим!
—
Ҳеч кимингиз йўқми?
—
Аллоҳдан бошқа ҳеч кимим йўқ.
Оёқлари шол кампирнинг юришга ҳам имкони йўқ эди. Талҳа ичидан зил кетди. Бу зил
кетиш бемаъни хаёлларга берилганидан эди.
—
Кеча бир киши шу ердан чиқиб кетаётган экан...
—
У Умар ибн Ҳаттоб эди. Аллоҳ рози бўлсин, анчадан бери кечалари келиб, уйимни
супуриб-сидиради, ётоғимни тозалайди, яна бошқа ишларимни ҳам қилиб кетади.
Жавобдан Талҳанинг қалби ларзага келиб, йиғлаб юборди. Аёл билан хўшлашиб уйдан
чиқди.
«
Онанг сендан айрилиб қолсин, Талҳа! Умарнинг айбларини қидириб нимага эришдинг?
Сен уйингда маза қилиб дам олаётганингда, Умар қўлидаги асо билан кўча кезади.
Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиб, тўшакка михланган касалларнинг тагини тозалайди. Сен
бўлсанг, Қуръон ҳукмларини сариқ чақага олмай, бировлар нима қилаётганини кузатиб юравер.
Бошқалар тақво зинапоясидан кўтарилаверсин», дерди Талҳа ўзига ўзи. Бировнинг айбини
қидириш осон. Лекин бировда бир фазилатни кўриб, уни касб қилиш учун анча ҳаракат қилиш
керак.
Рамода йили
Бир йили Мадинада кучли қурғоқчилик бўлди. Осмондан бир томчи ёмғир ёғмас, шунинг
учун ҳосил ҳам кам эди. Очарчилик оғир тош каби ҳар ёқни эза бошлади.
Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам озиқ излаб, одамларнинг ёнигача келди.
Эсаётган шамол кулранг тупроқни ҳавога тўзғитарди. Одамлар ўша йилни «Омур-рамода»
(
кул йили) деб атадилар. Ҳаёт беҳаловат бўлиб қолди. Бу ҳаловатсизликни кўрган Ҳазрати Умар
ёмғир ёғиб, одамлар қайта жонлангунга қадар гўшт, сут, ёғ кабиларни емасликка қасам ичди.
Қасамида собит турган Ҳазрати Умар анча заифлашиб қолди. Юзидаги қизиллик йўқолиб,
сарғайиб кетди. Кўрган одам танимас даражада ўзгарди. Бир оз муддат ўтиб, атрофдагилар
Ҳазрати Умарнинг ҳаётидан хавфсирай бошлашди. (Ибн Касир, "Ал-бидоя")
Жойлардаги волийларга мактуб жўнатилиб, Мадинадаги аҳвол маълум қилинди ва зудлик
билан ёрдам юборишлари сўралди. Рамода йилининг чидаб бўлмас очарчилиги бошланган
замон, чор-атрофдаги кўчманчиларга ҳам ўлим хавфи туғилиб, Мадинага келдилар. Ваҳоланки,
пойтахтдаги аҳвол ҳам дуруст эмасди. Ҳазрати Умар уларнинг қийналаётганини кўриб, эзилар
ва кўпинча кетма-кет рўза тутиб, оқшом озгина зайтун мойи ва қотган нон ейиш билан
чекланарди.
Бир кун туя сўйишиб, гўштини одамларга тарқатишди. Ўша туянинг пишган этидан озгина
Умарга ҳам келтиришди.
—
Нима бу?
—
Бугун сўйилган туя гўштидан сизга ҳам олиб келдик.
—
Бу қанақаси? Одамлар очликдан ўлсин-у, мен туянинг энг ширин жойларини паққос
тушириб ўтирайми? Унда ростдан ҳам ёмон ҳоким бўлиб қоламан-ку. Олиб кет лаганни. Йарфа!
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |